17.06.2017

ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш — барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти» мавзуидаги нутқидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси олдида турган устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Партия Марказий кенгаши раиси Ҳ.Кетмонов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида судлар мустақиллигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишда қонун ва адолат устуворлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётганини қайд этди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан соҳага оид қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, Президентимизнинг 2017 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди.

Таҳлилий-танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари судья лавозимида фаолият кўрсатаётган суд ходимлари ўз фаолияти юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ахборот бериши билан боғлиқ амалиётни йўлга қўйиш вақти келганини қайд этди.

Видеоселекторда илгари сурилган муҳим фикр — ҳар бир судья томонидан аҳоли билан жойларда бир ойда камида бир марта очиқ мулоқотлар ташкил этиш ҳақидаги таклиф фракция аъзолари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.

Фракция йиғилишида Президентимиз маърузаси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик, хусусан, партия ташкилотлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари орасида кенг тарғиб қилиш, унда белгилаб берилган вазифаларни бажариш бўйича изчил чора-тадбирлар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Б.БОЗОРОВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.