15.06.2017

САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари ҳудудларда турмуш даражасини юксалтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб қайтишди.

Депутат ва сенаторлар ҳудудларнинг ўзига хос муҳити, ютуқ ва камчиликлари, муаммоларини атрофлича таҳлил қилган ҳолда маҳаллий ҳокимликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар кўрмоқда.

Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Аксавли Тумишова «Янгиқазғон» маҳалласи «Дўнгелек» овулида учрашув ўтказди. Аҳоли билан ўтказилган юзма-юз мулоқотларда асосан иш билан таъминлаш, тиббий хизмат сифати, таълим муассасалари, тижорат банклари фаолияти, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолатлари билан боғлиқ бир қатор ижтимоий, иқтисодий муаммолар ўртага ташланди.

Тегишли ишчи гуруҳи аъзолари ҳар бир мурожаатни чуқур ўрганиб, уларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари иштирокида ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

«Дўнгелек» овулида яшовчи Сундет Журумбаев мурожаатига асосан ҳудудга «Uzmobile» антеннаси ўрнатиладиган бўлди. 27 мактаб бугунги кунда таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги ва овулдаги янгидан қурилаётган уйлар учун қўшимча трансформатор ўрнатиш ҳақидаги мурожаатлар ҳам тегишли ташкилотларга ҳал этиш учун тақдим этилди.

 

Оразбай РИСБЕКОВ,

Конимех туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари.



DB query error.
Please try later.