Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
09.02.2017

ЭЛЕКТОРАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИГА

алоҳида эътибор қаратилмоқда

Навоий вилоятидан сайланган депутатлар ва ­Сенат аъзолари Хатирчи туманида уйма-уй юриб, аҳолини ўйлантираётган масалаларни ўрганишяпти.

Хусусан, Хатирчи тиббиёт коллежида депутатлар ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Жорий йилда ушбу коллежни 420 нафар ўқувчи тамомлайди. Уларнинг ҳар бири билан тўрт томонлама шартномалар тузилган. Бироқ таълим масканида лаборатория жиҳозлари талаб даражасида эмас. Бу эса ўқувчиларнинг назарий билимларини мустаҳкамлашда қийинчиликларни юзага келтирмоқда. Бундан ташқари, инглиз тили хонасида лингафон ва компьютер жамланмалари йўқ.

Сенатор ва депутатлар ­«Галабек» маҳалласидаги ­Аслиддин Ҳамзаев хонадонида бўлишди. Хонадон аъзолари ­билан бўлган суҳбатда Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Аҳад Аҳмедовтадбиркорлик учун яратилаётган қулай ша­роитлар, ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида батафсил ахборот берди.

— 16 сотих томорқамиз бор, — деди уй эгаси. — Кичикроқ иссиқхона ташкил этсак бўлади. Кредит олиш масаласида кўп бош қотирганман. Тўғриси, иккиланганман. Энди тушундим, бу қийинчилик туғдирмаслигини.

Парламент аъзолари куннинг иккинчи ярмида ­«Тошқулоқ» ­маҳалласидаги ­Дилафрўз ­Эрназарова хонадонида бўлишди. Уй соҳибаси олти фарзандининг икки нафари касал эканини айтди.

— Фарзандларимни даволатиш учун кўп жой­ларга бордим, — деди Дилафрўз опа. — Ҳар қанча югуришлар, уринишлар зое кетмоқда. Оиламиз иқтисодий жиҳатдан ҳам анча қийналиб қолди. Болаларимга дори-дармон олиш, соғломлаштириш учун ногиронлик нафақаси ажратилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Депутатлар шу ернинг ўзида туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори билан боғланиб, вазиятни баён қилди. Болалар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиладиган бўлди. Ногиронлик нафақасига чиқариш бўйича ҳужжатлар тайёрлаш юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шундан сўнг депутатлар «Пахтакор» маҳалласидаги 106 ёшли Асал момо хонадонига киришди. Онахондан ҳол-аҳвол сўрашди. Момо пенсияни нақд бериш бўйича Президент қарори чиққанидан жуда хурсанд эканини айт­ди. Юртга тинчлик сўраб, дуо қилди.

6 февраль куни Сенат аъзоси Гулчеҳра Сатторова ҳамда Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Аксавли Тумишовага ҳамроҳлик қилдик. Дастлаб тумандаги 6-умумтаълим мактабида бўлдик.

Депутатлар аввал мактаб директори Абдурауф ­Жўрахолов билан суҳбатлашишди.

Мактабда қандай муаммолар борлигини сўрашди.

— Муаммоларни қў­лимиздан келганча ўзимиз бартараф этяпмиз. Кучимиз етмаганини туман ҳокими ва молия бўлими раҳбарига етказганмиз.

Ўрганишлар натижасида мактабда фаоллар зали жиҳозлар билан таъминланмагани, томдан сув ўтиши, спорт зали таъмирталаблиги аниқланди. Ўқитувчилар хонасида стол, стуллар етарли эмас. Синф хоналарининг умумий аҳволини ҳам қониқарли, деб бўлмайди.

Таълим соҳасида вилоятда катта ишлар қилингани эътироф этилади. Аммо тумандаги айрим мактабларда камчиликларга лоқайд қараб келинмоқда. Таълим муассасалари раҳбарларининг совуққонлиги ва масъулия­т­сизлиги оқибатида тўпланиб қолган ­муаммолар ҳам оз эмас. Депутатлар бу масалага алоҳида эътибор қаратишди.

Аҳоли вакиллари билан мулоқот тадбирлари давом этмоқда.

 

Илҳом САТТОРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.