13.01.2021

ДАВЛАТ ДАСТУРИГА ТАКЛИФЛАР

Президентимиз Мурожаатномасида Халқ демократик партияси учун принципиал аҳамиятга эга бўлган ижтимоий-иқтисодий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Уларнинг ечими бўйича аниқ йўналишлар белгилаб берилди. Шунинг учун Халқ демократик партияси унда белгиланган вазифаларни, ғояларни фаол қўллаб-қувватлайди, дастурий мақсадларига эришиш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича устувор ҳужжат сифатида ёндашади.

Айтиш керакки, айни кунларда Мурожаатнома асосида қабул қилинадиган жорий йилги Давлат дастурига партиямиз депутатлари, фаоллари томонидан 6 та муҳим йўналиш бўйича таклифлар билдирилмоқда. Ҳозиргача 100 дан ортиқ таклифлар келиб тушди.

Шунингдек, электорат манфаатларидан келиб чиқиб, фракция аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари етакчилари, маҳаллий кенгашлар депутатлари масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда.

Ногиронлиги бєлган шахсларни касб-іунарга єїитиш бєйича марказлар керак

Зулфия ТУЙЕВА, ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши раиси:

– Мурожаатномада узоқ қишлоқларда мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини янада кенгайтириш, имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш моделини йўлга қўйиш белгиланди. Биз бу масаланинг муҳимлигини Сайловолди дастуримизда алоҳида қайд этганмиз.

Хусусан, тегишли педагогик маълумотга эга, лекин мактабгача ёшдаги бола тарбияси билан машғул бўлгани боис ишламайдиган аёлларни мактабгача таълим ҳудудий органлари тизимида оилавий мактабгача таълим тарбиячиси сифатида уй меҳнатини ташкил этиш бўйича муҳим мақсад ва вазифалар белгиланган.

Шу ҳақда гап кетганда бир таклиф айтмоқчи эдим: ўқитувчиларни компьютер, ноутбуклар ва интернет тармоғига уланиш учун модемлар билан таъминлаш мақсадида кам фоизли кредитлар ажратиш амалиётини жорий этиш керак, деб ўйлайман. Бу нафақат ўқитувчининг ўз устида ишлаши учун хизмат қилади, балки ахборот коммуникация технологиялари имкониятидан кенг фойдаланиш, илғор халқаро педагогик тажрибаларни ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, ўқитувчилар учун арзон интернет тарифлари ҳам жорий этилса, мақсадга мувофиқ бўлади, назаримда.

Маълумки, ўтган йилдан бошлаб ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими ислоҳ қилиниб, коллежлар негизида профессионал таълим муассасаларининг янги тармоғи шакллантирилмоқда. Бироқ уларнинг ҳаммасида ҳам имконияти чекланган ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши учун тўлиқ имкониятлар мавжуд эмас. Шундан келиб чиққан ҳолда, барча вилоят марказларида ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитиш ва касбга тайёрлаш бўйича касб-ҳунар мактаблари фаолиятини ҳам йўлга қўйиш таклифини давлат дастурларига киритиш лозим, деб ўйлайман.

Парламент назоратини кучайтириш бєйича янги механизмлар зарур

Халила ЕШИМБЕТОВ, Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон республика кенгаши раиси:

– Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар, энг аввало, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросига муносиб турмуш шароитини яратиб бериш, ҳаётдан рози бўлган ҳолда яшашига эришиш лозимлигига қаратилган. Хусусан, камбағалликни қисқартириш ва турмуш фаровонлигини ошириш ислоҳотларнинг пировард мақсади бўлиши, аҳолининг минимал харажатлари эълон қилиниши, вақтинча ишсизлик нафақаси оширилиши, ногиронликни белгилаш бўйича ижтимоий моделга ўтилиши билан боғлиқ вазифалар белгиланди.

Партиямиз бу муҳим ғояларга ўз дастурий мақсадларига эришиш йўлидаги устувор вазифа, деб қарайди. Тўғри, партиямиз тизимида айнан ушбу йўналишларга қаратилган бир нечта лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Аммо эндиликда бу борадаги ишларимиз ва лойиҳаларимизни бугунги юксак талаблардан келиб чиқиб, қайтадан режалаштиришимиз керак, деб ўйлайман.

Аҳолининг етарли даромадга эга бўлиши, фаровонлиги ортиши учун албатта, уларни иш билан таъминлаш керак. Лекин бир ҳақиқатни унутмайлик, очилаётган иш ўринлари барқарор даромад манбаига айланмас экан, биз фаровонлик ҳақида гапира олмаймиз. Шунинг учун бандлик дастурларига киритилаётган ва шу асосда яратилаётган иш ўринларини ҳам депутатлик ва парламент назорати шаклида мунтазам ўрганиб боришимиз керак. Демак, парламент назоратини кучайтириш бўйича янги ҳуқуқий механизмлар керак, бу ҳам Давлат дастурида назарда тутилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Хўш, иш ўрни очилди ҳам дейлик. Ходимга қанча ҳақ тўланяпти? Бугун очилган иш ўрни эртага маълум бир сабабларга кўра ёпилиб кетмаяптими? Ҳисоботларда бонг уриб ёзилган, аниқроғи, яратилган иш ўринлари аслида ҳақиқийми? Ана шу саволларга жавоб топиш керак. Қуруқ қоғозларни кўздан кечириб эмас, жойлардаги реал ҳолатдан, вазиятдан келиб чиқиб жавоб бериш керак. Гап аҳолининг тахминан 12-15 фоизининг ҳаёти, даромади ва яхши яшаши ҳақида кетганда белни маҳкам боғлаб ишга киришишимиз талаб этилади. Чунки аҳолининг айнан шу қатлами бизнинг электорат ҳисоб­аланади.

Таълимни интернетсиз ривожлантириб бўлмайди

– Президентимиз “Умумтаълим мактабларидаги таълим сифати пойтахтда ҳам, олис қишлоқларда ҳам юқори бўлиши шарт”, дея алоҳида таъкидлаб ўтди. Бу олис қишлоқларда илмга, таълим олишга интилиб яшаётган минг-минглаб ўқувчиларни руҳлантирди, ўқишга қизиқишини оширди, деб ўйлайман.

Фикримча, таълим сифати барча жойларда бир хил бўлиши учун таълим муассасаларида ўқитувчилар ва ўқувчиларга етарли шароитлар яратилиши зарур. Тўғрисини айтиш керак, синф хоналарини иситиш масаласида бу йил аввалги йилларга нисбатан олганда катта ижобий ўзгаришларга эришилди. Лекин интернет тармоғига уланиш, интернет тезлиги масалаларида муаммолар мавжуд. Шунингдек, пандемия даврида мактаб раҳбарларини турли йиғилишларга жалб этиш ҳам муаммолигича қолмоқда. Ушбу масалаларда назоратни кучайтириш, асосли таклифлар билан чиқишимиз зарур, деб ўйлайман.

Яна бир муҳим масала. Уйда таълим олаётган болаларни турли билимлар синовлари, фан олимпиадаларига, мактабдаги турли тадбирларга кенг жалб этиш чораларини кўришимиз керак. Одатда, бундай болалар тадбирлардан узилиб қолади. Бу эса унинг руҳиятига салбий таъсир этмасдан қолмайди.

Жорий йилда биринчи марта бюджетдан 900 нафар чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлашга 50 миллиард сўм ажратилмоқда. Менимча, чин етим болалар учун қуриладиган ана шу уйларнинг сифатли бўлишини алоҳида назоратга олиш, назорат қилувчи орган ёки мутасаддиларни аниқ белгилаш зарур. Чунки ишлаётган, оилали одам янги қурилган ипотека уйига кўчиб киргач, баъзи сифатсиз ёки чала жойларни ўзи битказиб олиши мумкин. Етим бола эса бундай имкониятга эга эмаслигини унутмаслигимиз зарур.

Абдулҳамид НУРМАТОВ,

ЎзХДП Андижон вилоят кенгаши раиси


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: