Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 1 2 3 4
26.08.2020

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА

ижтимоий ҳимояга ёндашув бутунлай ўзгарди

Ҳар бир миллат, халқ учун озод, эркин, мустақил бўлиб яшаш – энг катта бахт, саодат. Асрлар давомида интилиб, курашиб, қўлга киритилган Мустақиллик куни биз учун энг улуғ, энг азиз байрамдир. Бу қутлуғ сана Ўзбекистоннинг янги юксалиш даврини, эркин ва озод ҳаётини бошлаб берди. У бизга тушимизга ҳам кирмаган имкониятлар эшигини очди, эртак бўлиб туюлган нарсалар ҳақиқатга айланди. Буни биргина мисол билан таърифлаб ҳам бўлмайди, тавсифлаб ҳам...

Истиқлол имкониятларини соҳалар тараққиётида, шаҳар ва қишлоқлар қиёфасида, юртдошларимизнинг онгида, дунёқарашида бўлган ўзгаришларда яққол кўриш мумкин. Албатта, натижалар ҳам шунга яраша бўлмоқда. Қалби уйғоқ ҳар бир одам юртимизда рўй бераётган ўзгаришларни кўриб қувонмоқда, юрак-юрагидан ҳис қилмоқда.

Айтиш керакки, амалга оширилаётган барча ислоҳотлар, ўзгариш ва мислсиз янгиланишларнинг барчаси халқимизни рози қилишдек эзгу мақсадга қаратилган. Хусусан, кейинги йилларда аҳолини қўллаб-қувватлашга эътибор янада кучайиб, ижтимоий ҳимояга нисбатан ёндашув бутунлай ўзгармоқда.

Давлат бюджетининг ушбу соҳага йўналтирилган йиллик харажатлари изчил ошириб борилмоқда. Бу нимани англатади?.. Аввало, тиббиёт, таълим, спорт, санъат соҳасида улкан ишлар амалга оширилди. Оналар ва болалар, нуронийлар, ногиронлиги бўлган шахсларга енгилликлар яратилиб, амалий ёрдам кўрсатилаётгани ҳам ҳеч биримизга сир эмас. Шунингдек, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари ташкил этиш, бандликни таъминлаш, уй-жой қуришга эътибор янада кучайди.

Истиқлол йилларида ижтимоий соҳага эътибор кўламини тасаввур қилиш учун охирги уч-тўрт йилдаги ишларни эслаш етарли бўлади, назаримда.

Авваллари ижтимоий ҳимояга муҳтож инсоннинг бирламчи эҳтиёжларини қаноатлантириш чоралари ҳақида ўйланган. Эндиликда эса бунга қўшимча равишда уларнинг ҳаётга муносабати, дунёқарашини ўзгартириш, касбга ўргатиш, меҳнатга ундаш орқали жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, камбағаллик юқори бўлган маҳаллаларда қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилмоқда. Ёшларимизни мактабданоқ касбга ўқитиш тизими жорий этилиши белгиланди. Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун бир қатор имтиёз ва енгилликлар яратилмоқда.

Албатта, хайрли амаллар, ўзгаришлар минг-минглаб оилаларнинг даромад манбаини мустаҳкамлаш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда. Камбағалликкни қисқартириш стратегияси замирида ҳам шу масала турибди.

“Ўз фаолиятимни йўлга қўяман”, деган киши учун бугун ҳамма эшиклар очилмоқда. Бу ишлар мамлакатимизда инсон қадри баланд эканини, инсонпарвар жамият бунёд этиш йўлида катта-катта қадамлар ташланаётганини англатади, деб ўйлайман.

Шу йил 1 сентябрдан бошлаб, ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари босқичма-босқич “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими воситасида амалга ошириладиган бўлди. Аҳолининг эҳтиёжманд тоифаси таркиби ўзгариши динамикаси мониторинги ва таҳлили юритилади, уларни баҳолаш мезонлари республика ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилади.

Истиқлолимизнинг 29 йиллик тўйи “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!” деган шиорни ўзида мужассам этмоқда. Тўғрисини айтиш керак, бундай шиор ҳар қандай одамнинг руҳини, кайфиятини кўтаради, ҳаётга, яшашга, она Ватанига муҳаббатини оширади.

Ҳар бир юртдошимиз қутлуғ байрамни катта ҳаяжон, фахр-ифтихор билан кутиб олмоқда.

 

Ойбарчин Абдуллаева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: