Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 1 2 3 4
26.08.2020

МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШ КОТИБИЯТИ

амалда ҳокимият таъсирида қолиши эҳтимоли юқори, Аммо...

Парламент қуйи палатасида «Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси қизғин муҳокама этилди.

Унга кўра, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифасини ҳокимликлар аппаратидан тегишли депутатлик бирлашмалари котибияти зиммасига ўтказиш, унинг юридик шахс ҳисобланиши ва фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланяпти. Котибият тузилмаси, штатлари, ходимларининг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек, уларнинг ишлаши учун зарур харажатлар халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланиши назарда тутиляпти.

Айтиш керакки, маҳаллий Кенгаш фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратининг фаолиятига хос бўлмаган вазифа эди. Ушбу меъёр орқали нафақат ҳокимликлар аппаратлари бу вазифадан соқит бўлмоқда, балки мазкур тартиб яқин истиқболда депутатлик бирлашмалари ишини кучайтиришга хизмат қилади.

Хўш, қандай қилиб? Очиғини айтиш керак, шу пайтгача маҳаллий Кенгаш иши ҳокимликларнинг аппарати томонидан юритилиши депутатларнинг эркин фаолият олиб боришига тўсқинлик қилиб келаётган эди. Янгидан жорий этилиши кутилаётган тартиб орқали депутатлар ўзларини ҳокимликдан айри, алоҳида орган вакили эканини ҳис қилади.

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан давлат органларининг фаолияти устидан таъсирчан депутатлик назорати кучайишида ҳам бунинг аҳамияти катта, деб ўйлайман. Натижада давлат идоралари раҳбарларининг тегишли Кенгашлар олдида ҳисобдорлиги янада ошади.

Яна бир муҳим томони, депутатлар ўз вақтида зарурий ҳужжатлар, ахборот ва маълумот материаллари билан таъминланади. Котибиятнинг намунавий низоми ва тузилмаси Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан тасдиқланиши демократик принциплар ҳурмат қилинишига омил бўлади.

Фракциямиз фикрича, бу ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш билан бирга, яқин истиқболда маҳаллий Кенгашлар фаолияти учун янада кенгроқ, халқаро тажрибага ҳар томонлама мос келадиган шароит яратилиши мақсадга мувофиқдир.

Депутатлик бирлашмалари фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифасини ҳокимликлар аппаратидан тегишли маҳаллий Кенгаш котибияти зиммасига ўтказилиши қайсидир маънода улар фаолиятида эркинликни таъминлашга хизмат қилади. Бироқ, маҳаллий Кенгаш котибияти ҳам амалда ҳокимият таъсирида қолиши эҳтимоли жуда юқори.

Лойиҳа яхши, албатта. Унга бир гуруҳ депутатлар ташаббускор бўлгани алоҳида эътиборга молик. Шу билан бирга, қонун лойиҳаси муаммоларни тизимли ҳал этишга хизмат қилиши зарур. Маҳаллий Кенгашларда қарорлар қабул қилиш сифатини ошириш учун янада кенгроқ ўзгартириш ва янгиликлар керак бўлади.

Ўрал ЎРОЗБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: