Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 1 2 3 4
17.03.2020

АФСОНАВИЙ БОКСЧИ РУФАТ РИСҚИЕВ ХОНАДОНИДА...

Бокс бўйича жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори, афсонавий боксчи Руфат Рисқиев хонадони ўтган шанба куни меҳмонлар билан гавжум бўлди. Одатда мазкур уйга маҳалла фаоллари, боксчилар, мураббийлар тез-тез келиб туришади. Бу гал Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар кенгаши раҳбар ходимлари, партия фаоллари, ёшлар Руфат Рисқиев билан дилдан суҳбатлашишди.

Маълумот ўрнида. Руфат ­Рисқиев АҚШ, Куба, Австрия, ­Испания каби мамлакатларда ўтказилган қатор халқ­аро турнирларда рақиблари устидан оламшумул ғалабалар қозонган қаҳрамон. Руфат ­Рисқиевни «Тошкент йўлбарси» деб таърифлашарди.

Эрта тонгданоқ Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси ­Нигора Эшметова хайрия тадбирини бошлаб юборди. Кўп ўтмай, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари ва бошқалар етиб келишди. Аввал ҳовли атрофи ободонлаштирилиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ёшлар ерни гул кўчатлари ўтказишга тайёрлади. Уй ичида супириш, пардозлаш ишлари амалга оширилди. Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Меҳрож Дархонов ўчоқда ҳашарчилар учун таомимиз — ош тайёрлади. Шундан сўнг бир пиёла чой устида суҳбат қурилди. Унда меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик, меҳнатсеварлик ҳақида сўз борди. Фахрий боксчимиз ўз ҳаёт йўлини ҳикоя қилиб берди.

Суҳбат асносида 1974 йилнинг 30 августида ватандошимиз Руфат Рисқиев бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлгани. У Ўзбекистон бокс тарихидаги биринчи жаҳон чемпиони эканлиги фахр билан таъкидланди. 1976 йилги Монреаль Олимпиадаси кумуш медали соҳиби Руфат Рисқиевнинг номи муносиб равишда жаҳон спорти тарихида Муҳаммад Али, Теофил Стивенсон, Жо Фрезер, Борис ­Лагутин каби атоқли қўлқоп усталари қаторида тилга олинади, дейишди депутатлар.

Ўзбекистонлик таниқли боксчи, 75 килограмм вазн тоифасида 1974 йилги Жаҳон чемпиони, 1976 йилги Монреал Олимпиада ўйинлари ­кумуш медали совриндори, Куба Очиқ чемпионатининг икки карра чемпиони Руфат Рисқиев 1949 йилнинг 2 октябрида Тошкент шаҳрида дунёга келган. Асосий мураббийи Борис Гранаткин бўлган.

Йигит-қизлар боксчининг кураш тактикаси, чемпион бўлганида кўнглидан ўтган ҳаяжон ва ҳиссиётлари билан қизиқди. Суҳбат сўнггида чемпионга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Руфат Рисқиев эътибор ва эъзоз учун партия ходимларига, йигит-қизларга миннатдорлик билдирди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан, жорий йил 14-15 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб “Обод юрт“ умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари бўлиб ўтди. Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан ушбу хайрия ҳашарида муносиб иштирок этиш мақсадида ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, шунингдек, ҳайрия тадбирлари уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Ҳамжиҳатлик, саховат ва меҳр-мурувват каби юксак фазилатлар янада яққол намоён бўладиган ҳашарда кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг уй-жой шароитини яхшилашга кўмаклашилди.

Бундай хайрия акциялар барча партия ташкилотлари томонидан кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

 

Ўзбекистон Халқ

демократик партияси

Ахборот хизмати.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: