Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
24 25 26 27 28 29 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
11.02.2020

ДЕПУТАТЛАР УЧРАШУВЛАРДАН ҚАЙТДИ

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жойларда бўлиб, ҳақиқий ҳолат билан танишди. Аҳолини ўйлантираётган масалалар, ечимини кутаётган муаммолар ўрганилди, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ва уларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритилди.

Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ­аъзоси Ўрал Ўрозбоев Жиззах шаҳри фаоллари, аҳоли вакиллари, жумладан, ёшлар, тадбиркорлар билан учрашди.

Дастлаб Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган ташаббуслар яна бир бор ўрганилди. Мурожаатда аҳоли фаровонлигини ошириш ва унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бош вазифалардан бири бўлиб қолиши алоҳида қайд этилди. Бу борада жуда аниқ ва муҳим вазифалар белгиланди.

Мурожаатномада демократик ислоҳотлар йўли – биз учун якка-ю ягона ва энг тўғри йўл экани, “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғоя кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бораётгани алоҳида таъкидланди. Бу ғояни ҳаётга самарали жорий этиш депутатлар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

Мурожаатномада аввало, қонун, фармон ва қарорлар ижросини тўғри ташкил этиб, амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳар бир туман ва қишлоққача етиб боришини таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Бунинг учун  депутатлардан назорат тадбирларига алоҳида устуворлик бериши талаб қилиниши таъкидланди.

Юзма-юз мулоқотларда аҳоли вакиллари ўзларини қийнаб келаётган қатор масалалар бўйича мурожаат қилди. Шу куни 35 мурожаат қабул қилинди. Уларнинг 25 таси ўрганиш, ҳал этиш учун назоратга олинган бўлса, 10 мурожаат жойида ижобий ечим топди. Жумладан, ёшлар ўртасида юқумли касалликлар ортиб бораётгани, бунда вакциналар етишмаётгани, айрим кам таъминланган оилалар фарзандлари вакциналар сотиб олишда молиявий томондан қийналаётгани айтилди. Кўчаларга ном бериш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари депутат назоратига олинди.

Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Мавжуда Ҳасанова ўз сайлов округида жамоат ташкилотлари ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар, ижтимоий соҳа объектларининг бугунги кундаги аҳволи юзасидан ўрганишлар олиб борди. Хусусан, депутат Узун туман касалхонасидаги беморлар ҳолидан хабар олди. Уларнинг муаммоларини ўрганди. Шу куни туман ҳокими томонидан беморларга дори-дармонлар берилди.

Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Шерзод Раҳмонов ёшларнинг келажакка интилишини қўллаб-қувватлаш, улар илм-маърифатли бўлиши, касб-ҳунар ўрганиши учун Мурожаатномада кўплаб ташаббуслар илгари сурилганини алоҳида қайд этди.

 

Шерзод РАҲМОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

– Давлатимиз раҳбари олий ўқув юртларига талабалар қабул қилишда давлат грантлари 2 баробарга кўпайтирилади, қизлар учун алоҳида грантлар ҳам ажратилишини маълум қилди. Бундан кўринадики, давлат ёшларнинг билими ва дунёқарашини ошириш, уларнинг таълим-тарбияси учун маблағини аямайди. Янгидан ишлаб чиқиладиган “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепцияси давлат ва жамиятнинг ёшларга муносабатини бутунлай янги даражага кўтариши аниқ.

Учрашувда Мурожаатномада ёшлар манфаатларини кўзлаб илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар ҳақида кенг тушунча берилди. Ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Учрашув доирасида, шунингдек, 20 дан ортиқ масала юзасидан мурожаат ва таклифлар тингланди.

Ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида юрган ёшларга кредит олиш йўл-йўриқлари тушунтирилди. Йигит-қизлар иш билан таъминлаш, қайта тайёрловга ўқиш, мактаблардаги спорт залларини таъмирлаш масалаларида мурожаат қилишди. Шунингдек, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши қошида журналистикага қизиқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида матбуот клуби ташкил этиш ҳамда туманда болалар оромгоҳи ҳамда маданият боғи қурилиши юзасидан таклифлар билдирилди.

Шу куннинг ўзида барча мурожаатлар ўрганиш ва ҳал этиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди. Депутат мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан қатъий назорат олиб борилишини маълум қилди.

Учрашувларда ҳудудларда ижро ҳокимияти ва жамоат бирлашмалари, ижтимоий соҳа раҳбарларининг ҳар бири биринчи навбатда ижро интизомига қатъиян амал қилиши, ўз мажбуриятларига масъулият билан ёндашиши кераклиги таъкидланди.

Бу каби учрашувлар республикамизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтди. Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ҳал этилди, қолганлари назоратга олинди.

 

Лазиза Шерова,

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати  масъул ходими.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: