Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
24 25 26 27 28 29 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
17.12.2019

ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ НОМЗОДЛАРИГА ОВОЗ БЕРИНГ!

72-Гулистон cайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлигига номзод Гулчеҳра Исламова Оқолтин туман, "Аҳиллик" маҳалла фуқаролар йиғинида катта тарғибот тадбири ўтказди. Номзод Халқ демократик партиясининг Сайловолди Дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар ҳамда ҳудуддаги муаммолардан келиб чиқиб, ўз сайловолди дастури ҳақида гапирди.

Хусусан, муҳим ижтимоий аҳамиятга эга товар ва хизматларнинг нархлари ҳамда рўйхатини белгилаш давлат томонидан тартибга солинишини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаш таклифини илгари сурди. Бундан ташқари, мулкчилик шаклидан ва молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, барча тиббиёт муассасаларида кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, аҳолининг бошқа заиф қатламларини ҳар йили тўлиқ ихтисослаштирилган юқори технологияли тиббий хизматларини қўллаш йўли билан бепул тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш масаласи ҳам дастурнинг устувор йўналиши сифатида белгиланган. Бу орқали ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд аҳоли вакиллари учун қўшимча имтиёзлар яратилади. Мазкур амалиёт барча турдаги оилавий поликлиникаларни аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишда зарур бўладиган замонавий тиббий асбоб-ускунлар билан таъминлашни ҳам ўз ичига олади.

Қишлоқ жойларда тиббиёт соҳаси мутхассислари, малакали кадрларга эҳтиёж катта. Ана шундан келиб чиқиб, ўзлари яшаган қишлоқ аҳоли пунктларида ишлаш шарти билан қишлоқ ёшларини давлат грантлари асосида олий педагогик, тиббиёт ва бошқа мутахассисларни тайёрлайдиган олий таълим муассасаларига кириши учун имтиёзли шароитларини жорий қилиш керак, деб ҳисоблайди. Бунинг учун турли имтиёзли кредитлар, субсидиялар тизимидан фойдаланиш мумкин.

Номзод дастурида, шунингдек, пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига 3 ёшга тўлгунча бола парваришлаш таътилларида бўлиш вақтини тўлиқ қўшиб ҳисоблаш, барча учун сифатли ва кафолатланган таълим тизимини жорий этиш ҳамда бошқа қатор йўналишларда вазифалар белгиланган. Уларни амалга оширишда қонунчилик ташаббуси билан чиқиш, аҳоли хоҳиш-иродасини ўрганиш орқали таклифлар тайёрлашни режалаштирган.

Учрашувда номзод ўз дастури билан йиғилганларни таништирар экан, уларнинг саволларига ҳам жавоб берди. Ўзининг сайловолди дастурида белгиланган вазифаларини тўлалигича таништириб ўтди.

Оқолтин туманиАҳилликМФЙ фуқаролари тадбир якунида сайловчилар номзодни ҳамда партиямиз ғояларини қўллаб-қувватлашини билдиришди.

 

Ўзбекистон ХДП

Сирдарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

***

Самарқанд вилоятида ҳам номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Уларда аҳолига Ўзбекистон ХДП мақсад ва ғоялари, номзодларнинг дастурлари ҳақида тушунчалар бериляпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 60-Пайариқ сайлов округидан номзод Улуғбек Вафаев Жомбой туманида сайловчилар билан учрашув ўтказди. 

Номзод Ўзбекистон ХДП сайловолди дастурида халқ манфаатлари ҳамма нарсадан муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, сайловчиларни қизиқтирган савол ва муаммоларини бартараф этиш чоралар тўғрисида ҳам айтиб ўтилди.

 

Ўзбекистон ХДП

Самарқанд вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

***

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши вилоят марказидаги З.М.Бобур номли мусиқали драмма театиридаЯнгиланаётган Ўзбекистон, янгича сайловшиори остида партиянинг янги форматдаги наъмунавий тарғибот акцияси ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши раиси А.Нурматов иштирок этди ва маъруза қилди. Тадбир давомида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлигига партиямиз томонидан кўрсатилган номзодлар М.Исақова,  Г.Сатимова,  Т.Мамажонов,  Е. Бабенколар сўз олиб,  ўзларининг сайловолди дастурларида белгиланган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Ҳаваскор хонандалар ҳамда Андижон шаҳар 3-сон болалар мусиқа мактабининг иқтидорли ўқувчилари ўзларининг гўзал куй-қўшиқлари ҳамда рақслари билан барчани кайфиатларига кўтаринки руҳ бағишлади.

 

Ўзбекистон ХДП

Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

***

25-Себзор сайлов округидан Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод Танзила Нарбаева ҳам Олмазор туманидаги 28 умумий ўрта таълим мактабида сайловчилар билан учрашди.

Номзод бугунги кунда тиббиёт соҳасига катта эътибор қаратилиб, ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳақида гапирди. Шу билан бирга, мазкур тизимда аҳолини ўйлантираётган масалалар ҳам йўқ эмаслигини айтиб, ҳар бир депутат мана шу муаммолар устида бош қатириш лозимлигини таъкидлади. У ўз сайловолди дастурида мулкчилик шакли ва молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, барча тиббиёт муассасаларида кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун юқори технологияли тиббий хизматлардан фойдаланган ҳолда ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш таклифи билан чиқаётгани ҳақида маълумот берди.

Учрашув сўнггида Танзилла Норбоева сайловчиларни қизиқтирган саволларга партия Сайловолди дастурига асосланган ҳолда жавоб берди.

***

147-Тўқимачи сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Гулшан Асатова сайловчилар билан учрашди. Ишончли вакил йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. Шундан сўнг Гулшан Асатова ўз сайловолди дастури ҳамда амалга оширмоқчи бўлган масалалар хусусида тўхталиб ўтди.

— Фаолиятим мобайнида кўпгина опа-сингилларимиз билан суҳбатда бўлганман, — дейди номзод Гулшан Асатова. — Мулоқот жараёнида уларни ўйлантираётган масалаларга ечим топишга ҳаркат қилганмиз. Албатта, ўз ўрнида амалий кўмак ҳам берилган. Бироқ шундай муаммолар ҳам борки, уларнинг ечими учун қонунчиликка зарур ўзгартириш киритиш керак бўлади. Агар депутатликка сайлансам, бунга алоҳида аҳамият қаратаман. Шунингдек, аҳолининг ижтимоий заиф қатламига арзон турар жойлар қурилишини кенгайтириш учун қатъий ҳаракат қиламан.

Эл суйган санъаткор Муяссар Бердиқулова ҳам номзод ҳақида ўзининг илиқ фикр-мулоҳазаларини билдирди. Сайловчиларни Халқ демократик партисидан Олий Мажлис қонунчилик палатасига кўрсатилган номзод — Гулшан Асатовага овоз беришга чақирди.

      Номзодни Халқ демократик партияси томонидан ўтказиладиган тиббий-акциялар мобайнида учратганман, — дейди у. — У ўзининг фидойилиги, жонкуярлиги билан атрофдагиларнинг меҳрини қозонган. Гулшан Асатова депутат этиб сайланса, аҳоли манфаатлар учун астойидил ҳаракат қилишига ишонаман.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳамид Тошпўлатов ҳам номзоднинг фазилатлари, электорат вакиллари манфаатлари йўлидаги фаолияти хусусида гапирди.

Санъаткорларнинг бадиий чиқишлари иштирокчиларнинг кайфиятини кўтарди.

Шунингдек, номзод Ўзбекистон тарихи давлат музейида ҳам 9231 ҳарбий қисмдаги сайловчилар билан учрашди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтди.

Йиғилганлар ўзларини қизқитирган саволлар билан номзодга мурожаат этишди. Гулшан ­Асатова саволларга партимизнинг Сайловолди дастуридан келиб чиқиб атрофлича жавоб берди.

 

Ўзбекистон ХДП

Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: