10.12.2019

ЎЗБЕКИСТОН ХДП ҲАЁТИНГИЗНИ ЯХШИ ТОМОНГА ЎЗГАРТИРАДИ!

Партиямиз сайловда бир қатор муҳим таклиф-ташаббуслар билан чиқмоқда. Булар – ижтимоий ривожланишнинг устувор йўналишлари, аҳолининг кам таъминланган қатламлари, пенсионерлар, ногиронларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, барча фуқароларни кундалик эҳтиёж товар ва хизматларидан фойдаланишини таъминлаш, уй-жой ва коммунал хизматларни сотиб олишнинг ижтимоий мақбуллиги, тиббий хизмат кўрсатишнинг ижтимоий мақбуллиги билан таъминлаш, таълим соҳасидаги ижтимоий устуворликлар, маданий-гуманитар соҳадаги тенг имкониятлар билан таъминлаш.

Партиямиз ижтимоий иқтисодиёт – бу кучли ижтимоий сиёсатнинг асоси деб ҳисоблайди ва бу борада биз ички бозорни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган юқори қўшимча қийматга эга товарлар тўлдиришни барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлашнинг асосий омили деб биламиз. Биз ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётган фуқароларимизга иш ҳақи даражаси ижтимоий нафақалар миқдоридан юқори бўлган барқарор иш ўринлари билан таъминлашга эришмоқчимиз.

Биз шунингдек, давлат, жамият қурилиши ва суд-ҳуқуқ соҳасида ижтимоий демократия ва ижтимоий тенглик, умуман олганда, жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлаш тарафдоримиз.

Ушбу тезисларда нафақат партиямиз аъзоларининг эзгу орзу-умидлари акс эттирилган балки уларда олдинги йиллардаги лойиҳаларимиз доирасида олиб борилган, барча ҳудудларда амалга оширилган ишлар ва ижтимоий тадқиқотлар тажрибасининг пойдевори бор. Мазкур сайловолди тезислари ҳам чекка посёлка ва шаҳарлар, ҳам йирик мегаполисларда яшайдиган турли касб, ёш ва миллат вакиллари орзу-умидларининг ўзига хос моҳиятидир.

Ҳар бир сайловолди йўналиш янги қонунларни қабул қилиш, таклиф этилаётган қарорларни амалга оширишда, самарали механизмларни яратишда аниқ ҳаракатлар дастури ва таклифларни назарда тутади.

Мисол тариқасида, уларнинг бир нечтасига тўхталиб ўтаман.

Жамиятимизда хотин-қизларга ҳурмат билан қараш миллий менталитетимиз ва анъаналаримизга хос. Давлатимиз томонидан хотин-қизларга ҳар томонлама ҳуқуқий, психологик, ижтимоий кўмак беришга қаратилган турли институтлар, қўмиталар, жамғармалар ташкил этилган ва қўллаб-қувватланмоқда.

Ўз тузилмасида мавжуд бўлган ва ривожланаётган “Фаол аёллар” хотин-қизлар йўналишига эга партиямиз жамоатчилик ташкилоти сифатида бу борадаги амалий ишларни олиб боришда ҳам катта тажрибага эга.

Масалан, биз партиянинг ижтимоий сиёсат ва аҳоли бандлиги бўлимлари билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳаларни амалга оширдик. Бунинг амалий натижаси сифатида маҳаллалар, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида иш ўринларининг ташкил этилиши, касаначиликнинг турларини ривожлантиришни кўрсатиш мумкин. Бу имкониятлар декрет таътилида бўлган ёки фарзанди туғилганидан сўнг ёхуд ажримдан кейин маълум шароитлар туфайли ишсиз қолган аёллар учун яратилди. Партия касаначиликка оид мазкур масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида ЎзР Меҳнат кодекси ва қатор бошқа қонунларига ўзгартишлар киритишга эришди. Амалиёт бунинг жойларда ривожлантирилиши зурур бўлган йўналиш эканини кўсатди ва Ўзбекистон ХДП хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш ниятида.

Шу боис биз кам таъминланган оила аъзолари, жумладан, ишсиз, меҳнатга лаёқатли ногиронлар, хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти ва касаначилик меҳнатини давлат ва давлат-хусусий шерикчилиги томонидан рағбатлантириш тизимини янада риожлантиришга эришмоқчимиз.

Ўзбекистон ХДП фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари негизида қонунчиликда кўзда тутилган маслаҳат марказлари тизими ва кам таъминланган меҳнатга ­лаёқатли фуқароларни бизнес юритиш ва тадбиркорлик асослари бўйича бепул ўқитиш ҳамда уларга тегишли ҳуқуқий ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳат беришнинг бошқа шаклларини янада ривожлантиришда иштирок этади.

Биз «Нomevisits» (уйга ташриф буюриш) мактабгача таълим хизматларини янада ривожлантириш ва бу борада тегишли педагогик таълимга эга, бироқ мактабгача ёшдаги фарзанди тарбияси билан машғуллиги туфайли ишламайдиган аёлларнинг муносиб иш ҳақи олишларига имкон бериш тарафдоримиз. Улар мактабгача таълим тарбиячилари сифатида, жумладан, мактабгача ёшдаги болаларни уйига ташриф буюриш дастури доирасида болаларга мактабгача таълим бериш билан шуғулланишлари, уларни ёзиш, расм чизиш, нарса ясаш асосларига ўргатишлари мумкин. Бу борада Ўзбекистон ХДП жойлардаги халқ таълими бошқармалари, хотин-қизлар қўмиталари билан илгари имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар доирасида фаол ишларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, партия хотин-қизлар, ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётган “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари, аҳолининг бошқа ижтимоий гуруҳларининг ишга жойлашиш бўйича ҳуқуқий кафолатларини ошириш, касаначиликни, мактабгача ёшдаги фарзанди тарбияси билан машғуллиги туфайли ишламайдиган хотин-қизларнинг тегишли давлат-хусусий шерикчилик шаклларини ривожлантиришга ҳам эришади.

Партия ижтимоий аҳволи оғир бўлган, доимий иш жойига эга бўлмаган хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида ижтимоий шериклари билан ҳамкорликда депутатлик ва жамоатчилик назорати тартибида “мардикор бозорлардаги” аҳволни ўрганишни ҳамда фуқароларни бир марталик иш билан таъминлашни тартибга солишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг самарасизлиги сабабларини аниқлашни режалаштирмоқда. Айни пайтда, биз бандлик ва ишсизликка қарши кураш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишга оид илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонуни ва қонунчиликдаги бошқа тегишли ҳужжатларга зарур ўзгартишлар киритиш таклифларини тайёрлаб, парламент фракцияси орқали қонунчилик ташаббуслари тартибида киритишни режалаштирганмиз.

 Бундан ташқари, биз аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, жумладан, ижтимоий аҳволи оғир бўлган аёллар, «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари учун ипотека элита турар-жойларини қураётган қурилиш компаниялари ва тижорат банклари даромадидан мажбурий ижтимоий ажратмаларни қонуний жорий қилишни, кейинчалик ижтимоий турар-жойлар қурилиши учун фойдаланишда ушбу маблағларни махсус фондларда жамлашни таклиф этамиз.

Бироқ бугунги кунда тобора кўпчилик хотин-қизлар таълим олиб, ўз салоҳиятларини нафақат оилада, балки, касбий фаолиятда ҳам намоён этишга интилмоқдалар. Чекка қишлоқларда жойлашган қишлоқ врачлик пунктлари, мактаблар ва бошқа ижтимоий соҳа ташкилотларда ишлаш учун юқори малакали ва тажрибали мутахассисларни жалб этиш мақсадида партиямиз ишончимиз комилки, улар орасида хотин қизлар кўпчиликни ташкил этадиган бундай ходимларни тегишли моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини қонуний муҳстаҳкамлаш тўғрисидаги таклифни ишлаб чиқиб, парламент фракциямиз орқали қонучилик ташаббуси тартибида киритишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, партиямиз, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, ногирон фарзандларини тарбиялаётган ота-оналар, ижтимоий аҳволи оғир бўлган аёллар, фарзандларини тўлиқ бўлмаган оилаларда тарбиялаётган ва яшаш шароитларини яхшилашга ҳаракат қилаётган кам таъминланган оналар учун арзон уй-жойлар қурилиши дастурларини кенгайтиришга ҳам эришади. Биз бу борада имтиёзли ипотека кредит бериш амалиётини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблаймиз. Ва биз уй-жой ва коммунал хизматларнинг ижтимоий маъқбуллик даражасини оширишга эришмоқчимиз!

Бироқ бу масала, келгусида муҳокама қилиш учун алоҳида жиддий масаладир.

Биз ҳар бир кишининг фаровонлигини таъминлаш тарафдоримиз ва бу мақсадга эришиш йўлида улкан ишларни амалга оширмоқчимиз! Бизга овоз беринг!

 

Гулшан АСАТОВА,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши “Фаол аёллар” сектор мудири,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод.

Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: