Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
03.12.2019

ЭНГ ХАЛҚЧИЛ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИГА ЭГА ПАРТИЯ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайлов бўлиб ўтадиган — кунга тобора яқинлашиб боряпмиз. Партиялар ўртасидаги рақобат, баҳслар, демократик дебатлар кундан-кунга кучаймоқда. Мазкур жараёнда ҳар бир сиёсий партия аҳоли учун ўз Сайловолди дастури бошқаларникидан кўра, халқчилроқ эканини исботлашга, ишонтиришга уринмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Халқ демократик партияси жорий йилги сайловларга катта масъулият, аниқ режалар асосида тайёргарлик кўрди.

Энг муҳими, партиямиз ўзининг сайловолди сиёсий позициясини қатъий белгилаб олди ва ўз қарашларига садоқат билан олға интилмоқда.

Партиямизнинг янги Сайлов­олди дастурида жамиятдаги ҳал этилиши лозим бўлган қатор масалаларга эътибор қаратилган. Масалан, аҳоли турмуш даражасини белгилашда, ижтимоий сиёсат ва давлат ижтимоий дастурларини ишлаб чиқиб жорий этишда, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ва бошқа ижтимоий тўловларнинг энг кам даражасини белгилашда халқаро ҳамжамиятда умумқабул қилинган кўрсаткичлар, яъни, яшаш минимуми ва истеъмол саватчаси ҳамда уларни қўллаш тартибини амалиётга киритиш.

Аёлларнинг болани парваришлаш таътилида бўлган вақтини уларга пенсия тайинлаш учун иш стажига тўлиқ қўшиб ҳисоблаш, шу билан бирга, бепул ва имтиёзли тўловлар асосида фаолият кўрсатадиган давлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, келгусида 3-6 ёшдаги болаларни мактабгача таълимга сўзсиз қамраб олиш биринчи галдаги вазифаларимизга айланади.

Шунингдек, опа-сингилларимизни ташвишга солаётган мактабгача таълим муассасаларида 3 ёшдан кичик болалар учун махсус тарбия гуруҳларини ташкил этиш каби ўйлантириб келаётган масалаларини ҳал этиш мақсад қилиб олинган.

Жамиятда бандлик масаласи ҳамон долзарблигича қолаётгани партиямиз эътиборида. Бу соҳада ҳам Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўз позициясига эга. Меҳнатга лаёқатли фуқароларни ижтимоий нафақалардан юқорироқ меҳнат ҳақи тўланадиган барқарор иш ўринлари билан таъминлаш, аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилишнинг асосий йўналиши бош масала бўлиши керак, деб ҳисоблайди.

Ушбу масалалар юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда ХДП аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича давлат буюртмасини бажариш устидан парламент ва депутатлик назоратини ўрнатишга астойидил бел боғлаган.

Партия ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётган аёллар, Меҳрибонлик уйлари битирувчилари ҳамда ­ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламлар учун ишга жойлашиш бўйича ҳуқуқий кафолатларни ошириш ҳамда “Тенг иш учун — тенг иш ҳақи” тамойилига қатъий риоя этилишига интилади.

Ўзбекистон ХДП манзилли ижтимоий ҳимояга оид вазифаларни биргина давлат бюджети маблағлари ҳисобига ҳал қилиш мумкин эмаслигини яхши тушунади. Бу борада, аввало, меҳнатга лаёқатли аҳолининг иқтисодий фаоллиги ва ташаббускорлигини рағбатлантирувчи ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини ривожлантириш лозим.

Партиямиз ўз олдига қўйган устувор мақсадларидан яна бири иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигига эришишдир. Бу борада партиямиз иқтисодиётни либераллаштириш ва бозор тизимини шакллантириш ижтимоий мақсадларга эришиш кафолатини бермайди, деб ҳисоблайди. Шу боис давлат ва жамият томонидан иқтисодий ривожланишни назорат қилиш ҳамда тартибга солиш бўйича демократик тизимни шакллантириш лозимдир.

Айтиш керакки, коммунал хизматларни амалга оширувчи ташкилотларнинг ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган йўқотишларини қоплаш мақсадида, асоссиз нарх-наво ва тарифлар оширилиши ҳолатларига йўл қўймаслик учун маълумотлар очиқлигини таъминлаш ҳамда коммунал хизматлар тарифлари устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш зарур. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган йўқотишлар истеъмолчиларнинг гарданига тушиши адолатдан эмас.

Мулкчилик шакли ва молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, барча тиббиёт муассасаларида бепул кўрсатиладиган мажбурий тиббий хизматлар рўйхатини, шунингдек, тегишли мажбурий тиббий суғурта механизмларини қонунчиликда мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун юқори технологияли тиббий хизматлардан фойдаланган ҳолда ҳар йили чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштиришни ўз олдига мақсад қилган.

Биз – ҳар бир инсон фаровонлигини таъминлаш тарафдоримиз! Бу юртимиз равнақи гаровидир!

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан кўрсатилаётган номзодларни қўллаб-қувватланг ва сайлов куни уларга овоз беринг!

 

Аброр ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

раиси ўринбосари.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: