Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
03.12.2019

СОЛИҚ СОҲАСИДА ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР — ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОДЕКС ЛОЙИҲАСИДА

Халқимиз азалдан яшилликни қадрлайди, уни абадий ёшлик, туганмас илҳом ва куч-қудрат манбаи деб билади. Қадимий шаҳарларимиздаги кўзни қувонтирадиган мовий гумбазли бинолар, уларнинг нилий кошинлари, ям-яшил водийларимиз, боғу роғларимиз яшиллик ҳақиқатан ҳам ҳаётимизнинг  ажралмас қисмига,  қадриятларимиздан бирига айланганини кўрсатади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда депутатлар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўрилаётган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама этилди.

Дастлаб депутатлар янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси лойиҳасини кўриб чиқишди.

Шуҳрат ТУРСУНБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси:

— Солиқ сиёсатини такомиллаштириш, солиқ тўловчиларга қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш масаласи ҳамиша устуворлик касб этади. Шу мақсадда ишлаб чиқилаётган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасини концептуал жиҳатдан муҳим ҳужжат, деб ҳисоблаймиз.

Лойиҳада мамлакатимиз солиқ сиёсатини такомиллаштириш билан боғлиқ бир қатор муҳим масалалар назарда тутилган. Хусусан, солиқ қонунчилиги меъёрлари қўлланилишини максимал даражада соддалаштириш, ундаги қарама-қаршилик ва тушунмовчиликларга барҳам бериш, интизомли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш белгиланган. Шунингдек, солиқ назорати шакл ва механизмларини, солиқ объектларини ҳамда солиқ тўловчиларни янада тўлиқроқ қамраб олиш ва ҳисобга қўйишни таъминлайдиган замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали такомиллаштириш белгиланмоқда. Трансферт нархларни қўллаш орқали амалга ошириладиган операцияларни солиққа тортиш тартибини жорий этиш кўзда тутилган.

Солиқ кодекси лойиҳасида нафақат солиқ тўловчиларнинг, балки солиқ органларининг ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг жавобгарлиги кучайтирилган ҳолда аниқ ва равшан ифодаланган. Таклиф қилинаётган янги таҳрирдаги Солиқ кодексида назорат таомиллари соддалаштирилган ва солиқ текширувлари турлари 13 дан 3 турга қисқартирилган.

Солиқ органларига солиқ текширувларини махсус дастур асосида (инспектор аралашмаган ҳолда) камерал, жойига чиққан ҳолда текшириш ва солиқ аудитини ваколатли орган билан келишилмасдан амалга оширишнинг янги тартиби белгиланмоқда. Шу жумладан, камерал текширувлар солиқ идоралари раҳбари (ўринбосари) буйруғига асосан ўтказилади.

Аваз ЎРИНБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси:

— Айтиш керакки, таклиф этилаётган лойиҳа орқали солиқ сиёсатида туб ислоҳотлар амалга оширилиши режалаштирилган. Масалан, айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун энг кам иш ҳақи миқдорига нисбатан қатъий белгиланган миқдорда ўрнатилган солиқ ставкалари базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб қайта кўрилди. Жисмоний шахсларнинг қайд этилган тоифаси учун олинадиган даромад солиғи каби ижтимоий солиқни белгиланган ставкадан ва ҳақиқатда олинган даромаддан келиб чиққан ҳолда ялпи даромад тўғрисидаги декларация асосида тўлаш жорий этилмоқда.

Солиқ низоларини судгача тартибда кўриб чиқиш, шунингдек, солиққа оид қоидабузарликларнинг туридан келиб чиққан ҳолда жавобгарликни белгилаш тартиби аниқлаштирилди. Амалдаги Солиқ кодексидан фарқли равишда солиқ органлари жавобгарлиги кучайтирилиб, солиқ аудити натижасида ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқни ҳисобга олиш (қайтариш) механизми киритилмоқда. Хусусан, юқори турувчи орган ёки суд қарорига асосан қуйи солиқ идораларининг солиқ аудит текширувлари бўйича қарори бекор қилинган тақдирда маблағлар ундирилган даврдаги Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган фоизлар билан қайтариб бериш белгилаб қуйилган.

Лойиҳада солиқ органи томонидан ўз вақтида қайтарилмаган солиқ суммасининг ҳар бир муддати ўтган куни учун солиқ тўловчига пеня тўланиши белгиланмоқда. Солиқ тўловчининг солиқ қарзини унга дебиторлардан оладиган суммадан ундиришга қаратиш бекор қилинмоқда.

Шунингдек, депутатлар “Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди. Қонун лойиҳасига кўра, давлат божи – юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик ҳамда айрим фаолият турларини амалга ошириш учун олинадиган мажбурий тўловдир. Давлат божи тўловчилари эса ўзларига нисбатан юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилаётган ва (ёки) ҳужжатлар берилаётган, ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахсларга мурожаат қилган юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади.

Таъкидландики, қонун лойиҳасида давлат божини ундириш объектлари, давлат божини тўлашдан озод қилиш, иқтисодий ва маъмурий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиш, нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда, Ўзбекистон Республикаси фуқароси биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришда, шу жумладан, чет элга чиқиш учун, шунингдек, бошқа ҳаракатларни амалга оширганда давлат божини тўлашдан озод қилиш бўйича нормалар белгиланган. Давлат божи тўловларини, тушумларини ҳисобга олиш ва қайтариш тартиби ҳам назарда тутилган.

Йиғилиш давомида ҳар бир қонун лойиҳаси Халқ демократик партияси электорати манфаатидан келиб чиқиб, қизғин муҳокама этилди ва барча қонун лойиҳалари бўйича фракция ўз позициясини белгилаб олди.

 

Жасур ИБРАГИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ижрочи котиби.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: