Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
03.12.2019

ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИДАН КЎРСАТИЛГАН НОМЗОДЛАРГА ОВОЗ БЕРИНГ!

22 декабрь — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлигига сайловлар куни яқинлашган сари номзодларда ҳаяжон, масъулият ортиб бормоқда. Албатта, ўз навбатида сайловчилар билан мулоқотлар ҳам тобора қизғин тус олмоқда. Телевидение, босма ОАВ да кечаётган баҳс ва мунозаралар мавзуи эндиликда жойларда, маҳалла-куйларда номзодлар билан учрашувларга ҳам кўчди. Ҳар бир учрашув савол-жавобларга, баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтмоқда.

Худди шундай учрашувлардан бири Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Сергели туман бўлимида ўтказилди. Унда ҳудуддаги 130 нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 149-Қўйлиқ сайлов округидан Халқ демократик партияси томонидан кўрсатилган номзод Алишер Равшанов сайловчилар билан жонли мулоқот олиб борди. Номзод йиғилганларга ногиронлиги бўлган шахслар манфаатини кўзлаб Сайловолди дастуримизда илгари сурилаётган масалалар хусусида атрофлича маълумот берди. Уй-жой, коммунал соҳа, шунингдек, кўзи ожиз инсонлар учун брайль алифбосидаги китобларни кўпайтириш масаласидаги саволларга жавоб бериб, бу борада партимиз позициясини маълум қилди.

42-Мевазор сайлов округидан номзод Исроил Гулямовнинг сайловчилар билан учрашуви ҳам қизғин ўтди. Чилонзор туманидаги 114-мактабда бўлиб ўтган учрашувда асосий эътибор таълим соҳасига қаратилди.

Номзод Исроил Гулямов партиямизнинг ўтган сайловлардан буён эришаётган ютуқлари, амалий ишлари хусусида гапириб берди. Иштирокчилар номзодга партия томонидан кўтарилган ташаббуслар қай даражада амалиётга жорий этилаётгани ҳақида савол берди.

— Таълимга алоҳида эътибор қаратган мамлакатнинг келажаги буюк бўлади, — дейди номзод Исроил Гулямов. — Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, соҳа ривожи учун ҳар қанча ҳаракат қилсак, ислоҳотларни амалга оширсак арзийди ва ўзининг самарасини бермасдан қолмайди. Хўш, бу борада Халқ демократик партиясининг позицияси қандай? Энг аввало, биз бепул ва имтиёзли тўловлар асосида фаолият кўрсатадиган давлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш тарафдоримиз. Шунингдек, 6 ёшли болаларни мажбурий мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Бу ўғил-қизларимизнинг дастлабки билимга эга бўлишига, ўқув дастурларини қийналмасдан ўзлаштиришига сабаб бўлади.

Бир неча йиллардан буён кўнглимга туккан ниятим бор. Ўзим ҳам шириндан-шакар болажонларнинг бобосиман. Доим мактабда нима ейишган экан, тезпишар таомлардан ошқозони бузилмасмикан, деган ўй билан юраман. Бу кўпчилик бува-ю бувилар, ота-оналарни ўйлантирса керак. Менда қачондир қонунчиликка ўзгартириш, қўшимча киритиш имкони бўлса, албатта шу масалани кўтараман, дегандим. Янги Сайловолди дастуримизда бошланғич синф ўқувчиларининг рационал овқатланишини таъминлаш учун таълим муассасаларида сифатли нонушта бериш тизимини амалиётга жорий этиш масаласи кўтарилганидан жуда хурсанд бўлдим. Мен депутат бўлсам, албатта мазкур йўналишга алоҳида эътибор қаратаман. Ҳар бир ҳаракатим билан фарзандларимизнинг фаровон турмуш кечиришига ёрдам бераман.

47-Гулобод сайлов округидан номзод Муқаддас ­Раҳматуллаева ҳам Шайхонтоҳур туманидаги 157-мактабда сайловчилар билан учрашув ўтказди. Номзод режалаштирилган учрашувлардан ташқари, уйма-уй юриб, сайловчилар билан ҳам юзма-юз мулоқот қилмоқда.

— Ҳар бир номзод ўз сайлов округини яхши билиши, ҳудудининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қила олиши керак, — дейди Муқаддас Раҳматуллаева. — Номзодим қўйилган сайлов округида 16 сайлов участкаси, 35 254 нафар сайловчи бор. Умумий аҳоли сони 55 минг нафардан ортиқ. Ҳудудда 10 та умумтаълим ўрта таълим мактаби, 12 мактабгача таълим муассасаси, 2 оилавий поликлиника, 1 туман тиббиёт бирлашмаси, кўп тармоқли марказий поликлиника, республика ихтисослаштирилган фтизиатерия ва пульманология илмий-амалий маркази фаолият юритади.

Суҳбатлар давомида аҳоли вакиллари уй-жой масаласи бўйича кўп мурожаат қилмоқда. Масалан, «Оқлон», Маннон ­Уйғур номли маҳаллаларда мазкур муаммо кўп бора юзага чиқмоқда. Бир хонадонда 4-5 оила биргаликда яшаяпти. Бу масала ечими Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастурида акс этганини таъкидлаяпман. Эҳтиёжманд аҳоли вакилларини, ногиронлиги бўлган шахсларнинг уй-жой олишида, бошланғич тўловларда уларга имтиёз яратиш зарурлигини, бу биз учун устувор аҳамиятга эга эканини тушунтириб келяпман, — дейди Муқаддас Раҳматуллаева.

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Бизнинг номзодлар билан яқиндан танишинг ва улар учун овоз беринг!

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

Ижтимоий барқарорлик ва бирдамлик

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят ва туман кенгашлари ҳамкорлигида “Мақсадимиз – аҳоли турмуш даражасини янада ошириш” шиори остида партиянинг янги форматдаги сайловолди ташвиқоти жойларда давом этмоқда.

Жондор туманидаги иқтисодиёт коллежида 27-Варахша сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Зулфия Туйева ҳамда вилоят ва туман кенгаши депутатлигига номзодлар Раҳмат Муродов ва  Ражаб Худаевларнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Ташвиқот тадбирида номзодларнинг ишончли вакиллари уларнинг таржимаи ҳоли, ҳаётий қарашлари ҳақида батафсил маълумот беришди. Номзодлар эса партия дастури асосида амалга оширмоқчи бўлган сайловолди дастурларини жамоатчиликка таништиришди.

Ўзбекистон ХДП иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини оширишга устувор аҳамият қаратган. Партия мамлакатнинг тобора юксалаётган иқтисодий салоҳияти аҳолининг кам таъминланган қатламлари турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини ошириш учун хизмат қилиш керак, деб ҳисоблайди. Бу мамлакатда ижтимоий барқарорлик ва фуқаролар бирдамлигини янада мустаҳкамлашнинг асосий омили ҳамда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим шарти саналади.

Учрашувда, шунингдек, номзодларнинг сайловолди дастури ҳақида ҳам маълумот берилди. Мазкур сайловолди дастурлари бевосита партия ғояларига ҳамоҳанг бўлиб, унда Жондор туманидаги ижтимоий масалалар қамраб олингани алоҳида таъкидланди. Энг аввало, аҳоли бандлиги, айниқса, тумандаги бандлиги таъминланмаган хотин-қизларни  ишга жойлаштириш, ҳудуддаги чекка қишлоқларни газ ва ичимлик суви билан таъминлаш биринчи галда ҳал этилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

— 27-Варахша сайлов округида 137 минг 890 та сайловчи бор, — деди Зулфия Туйева.— Мазкур округдаги 74 та сайлов участкасидан 51 таси Жондор тумани ҳудудида жойлашган. Туманда меҳнатга лаёқатсиз  заиф қатлам сони 16030 тани ташкил этади. Шундан ногиронлиги бўлган пенсионерлар 2073, боқувчисини йўқотгани эса 803 нафар. Уларнинг ҳамда аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш учун аниқ етиб борадиган манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш — бош мақсадимиз. Пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар расмий белгиланган яшаш минимумидан кам бўлмаслигини таъминлаш энг муҳим вазифадир. Шундан келиб чиқиб, биз пенсиялар, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар расмий белгиланган яшаш минимумидан кам бўлмаслигини таъминлаб, бу борада конституциявий меъёрларни амалга оширишга интиляпмиз. Парламентдаги фракциямиз ҳар бир инсоннинг биринчи галдаги ҳаётий эҳтиёжларини тўлақонли қаноатлантиришни таъминловчи истеъмол саватчаси қиймати асосида яшаш минимуми таърифини қонун билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда.

— Партия ўқитувчилар ва шифокорларнинг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлашга катта эътибор қаратади, — деди нотиқнинг сўзини давом эттирган Зулфия Туйеванинг ишончли вакили Муҳриддин Аслонов. — Ана шу мақсадда фракциямиз соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси ходимларининг шаъни, қадр-қиммати, обрўйи ва хавфсизлигини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган меъёрларни қонуний жиҳатдан мустаҳкамлашга интилади.

Биз, шунингдек, юқори малакали, тажрибали мутахассисларни чекка ва олис қишлоқ аҳоли пунктларидаги тиббиёт ва таълим муассасаларига ишга жалб этиш мақсадида имтиёзлар ва рағбатлар тизимини жорий этиш тарафдоримиз. Бу қишлоқ аҳолисининг сифатли таълим ва тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.

Дастур моҳияти йиғилганларга тушунтирилгандан сўнг номзодлар сайловчиларнинг саволларига жавоб беришди. Учрашув сўнггида аҳолининг мурожаатлари уларнинг эътибор марказида бўлди. Билдирилган баъзи муаммолар жойида ўрганилди ва ҳал қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши

Ахброот хизмати.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: