Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
24.09.2019

Қамашилик депутат қандай муаммони кўтармоқда?

Депутатлик — бу масъулият демак. Негаки, унда халқ ишончи мужассам. Энди депутат бутун сайлов округи аҳолисининг ўй-ташвиши, қувонч ва муаммоси билан яшаши, уларнинг оғирини енгил қилишга ҳаракат қилмоғи лозим. Эл дардига дармон бўлиш улкан масъулият баробарида катта шараф ҳамдир.

Халқ демократик партияси аъзоси, халқ депутатлари Қамаши туман Кенгаши депутати Тамара Чориева ҳам ана шундай масъулиятни шараф билан уддалаб келаётган жонкуяр депутатлардан.

Вилоят партия кенгашида фидокорона меҳнат қилиб келаётган, юзидан нур ёғилиб турувчи депутатимизни узоқ йиллардан буён яхши биламан. Бу опамиз бежизга депутат этиб сайланмаганлигига бир неча бор гувоҳ бўлганман.

— Қамаши тумани аҳолисининг аксарият қисми «Тўқбой» ва «Бойбўри» маҳалла фуқаролар йиғинлари таркибидаги «Тўқбой», «Бердоли», «Бойбўри», «Ғалаба», «Бошжонбуз» ва «Эсобой» каби катта қишлоқларда истиқомат қилади, — дейди Халқ демократик партияси аъзоси Тамара Чориева. — Менга меҳнаткаш аҳолимизнинг билдирган ишончидан сўнг қишлоқлардаги муаммоларни чуқур ўрганишга киришдим. Маълумки, бугун ҳукуматимиз ва шахсан Президентимиз томонидан таълим тизимининг энг дастлабки бўғини — мактабгача таълим тизимига катта эътибор қаратилмоқда. Негаки, болаларни ушбу таълим босқичига қамраб олиш қишлоқларда ўта ачинарли ҳолатда. Бу эса, айниқса, хотин-қизларнинг иш билан таъминланиши ва ўз хонадони фаровонлигига ҳисса қўшишда қайсидир маънода мураккаблик туғдириши табиий.

Дарҳақиқат, бугун сайловчилар билан учрашувларда аҳолининг аксарият мурожаатлари айнан қишлоқ ҳудудларида янги мактабгача таълим муассасаларини қуриш, мавжудларининг моддий-техник базасини замон талаблари даражасида такомиллаштириш зарурлигини тасдиқлаётгани ҳақиқат.

 

Депутатнинг қайдларига эътибор қаратамиз:

- Қишлоқлардаги ички йўлларнинг айримлари ачинарли ҳолатда;

- «Бойбўри» қишлоғида ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун спорт майдончаси йўқ;

- «Ғиштли», «Тўқбой», «Муҳаммадиев» номидаги ҳудудларда касалхона мавжуд эмас...

Албатта, депутат ён дафтарчасида бу каби муаммолар яна кўплаб қайд этилган. Муҳими, Тамара Чориева каби жонкуяр депутатлар ўз имкониятлари ва ваколатлари доирасида яна кўплаб масалаларга ечим ахтариб, аҳоли оғирини енгил қилишмоқда. Аммо юқоридаги каби кенг қамровли муаммоларни навбатма-навбат ҳал этишда ижро ҳокимияти, яъни Қамаши туман ҳокимлигининг амалий ёрдами зарурдир.

 

Музаффар Туропов


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: