Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
06.08.2019

ПЕШКУ ТУМАНИДА ТАДБИРКОРЛИК УЧУН ЕР ОЛИШ МУАММОМИ?

Пешку туманида ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши ҳузуридаги Жамоатчилик қабулхонасининг сайёр қабули ўтказилди.

Унда вилоят, туман партия кенгашлари раҳбарлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вилоят Адлия бошқармаси вакиллари, туман ҳокими ўринбосарлари, шунингдек, тумандаги бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари мурожаатларни қабул қилди.

Фуқаролардан турли йўналишларда 30 дан ортиқ мурожаат келиб тушди.

— Анчадан бери соғлигимда муаммолар бор эди, — дейди Пешку тумани «Навгаҳон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Сурайё Жўраева. — Шифокорлар жарроҳлик амалиётини ўтказиш кераклигини айтишди, лекин бунга имконим йўқ. Сайёр қабул ҳақида эшитиб, умид билан келдим. Менга вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман тиббиёт бирлашмаси ёрдам берадиган бўлди. ходимларига операция учун ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди. Ҳатто, қайси куни қайси шифокор қабулига бориш кераклигигача айтишди. Мушкулим осон бўлса, бир умр миннатдор бўлардим.

— Мурожаатчиларнинг аксарияти тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ер ажратилишини сўради. Демак, туманда бу масалада муаммолар бор. Ўз ишимни йўлга қўяман, иш ўрни яратаман, деган одамни қўллаб-қувватламасак, аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги муаммоларни ҳал этолмаймиз. Очиғини айтиш керак, ҳудудларда, маҳалла ва қишлоқларда бўш турган ерлар кўп. Улардан самарали фойдалансак, тадбиркорлик қилиш ниятидаги фуқароларга берсак, бу ҳамма учун фойдали бўлади. Ушбу масалани халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси муҳокамасига олиб чиқиш керак бўлади. Туман ҳокимлиги мутасаддилари билан мурожаатларни муҳокама қилдик, иш бошлаш ниятида юрган фуқароларни сарсон қилмаслик, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликда чоралар белгиладик. Биз уларни депутатлик назоратида ушлаб турамиз, — дейди халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгаши депутати Робия Казимова.

Сайёр қабулда, шунингдек, йўлларни таъмирлаш, хусусий боғча қуриш, таълим кредити олиш, биноларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда иш билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларда мурожаатлар бўлди. Пешку туман ҳокимлиги мутасадди ташкилотлар раҳбарларига муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар қўйди.

Республика даражасида ҳал бўладиган муаммоларни парламентдаги партия фракциясига тақдим этишга келишиб олинди. Вилоят даражасида ҳал бўладиган муаммоларни партия гуруҳи орқали халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг доимий комиссияси муҳокамасига киритиши кераклиги ҳақида хулоса қилинди.

Қабул якунларига кўра, мурожаатларни қонунчиликка мувофиқ, кўриб чиқиш, тегишли ташкилот ва муассасаларга депутат сўрови юбориш, мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижалари тўғрисида мурожаат муаллифларига ёзма жавоб хати юборилишини таъминлаш бўйича партия ташкилоти қарори қабул қилинди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: