Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    May 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
16.04.2019

«ҚАЧОНГАЧА ЎЗИМИЗГА ЎЗИМИЗ ГАПИРАМИЗ?»

ЎзХДП Марказий Кенгашидаги семинарда ана шу савол муҳокама марказида бўлди

«Тараққиёт стратегияси» марказида «Электорат орасида партия дастурий мақсад ва вазифаларининг тарғиботини олиб боришда сиёсий технологиялардан самарали фойдаланиш» мавзусида сиёсий ўқув ўтказди. Унда жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларга жиддий тайёргарлик кўриш, партия тизимидаги ходимларнинг сиёсий билими ва маданиятини ошириш масалалари хусусида сўз юртилди.

— Биз тарғибот-ташвиқот ҳақида кўп гапирамиз, сиёсий ўқувлар ўтказамиз, — деди Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Меҳрожиддин Дархонов. — Аммо кўпчилик партия ходимлари ҳамон бу тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб етгани йўқ. Партия ходимларининг сиёсий ва нотиқлик кўникмалари талаб даражасида эмаслиги, ўз фикрини эркин баён эта олмаслиги тарғибот-ташвиқот ишлари сифатига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Шу боисдан бу мавзуга қайта-қайта мурожаат этишга, ўқувлар ўтказишга тўғри келмоқда.

Партиямиз ғоя ва дастурларини кенг жамоатчилик вакиллари орасида тўғри ва тушунарли тилда тарғиб қилишимиз керак. Аммо партиямиз ташкилотлари томонидан ўтказилаётган тадбирларда аксарият ҳолларда бир хил одамлар, ташкилотнинг ўзида ишлаётган ходимлар, фаоллар ва депутатлар иштирок этишади. Бошқача айтганда, бу билан ўзимизнинг ғоямизни ўзимизга тарғиб қилаяпмиз. Ҳеч ким нотиқ бўлиб туғилмайди. Қобилиятни юзага чиқариш учун тинмай ҳаракат қилиш, изланишдан тўхтамаслик керак. Партиямиз ходимлари, тарғиботчиларимизга шу ҳақиқатни тушунтиришимиз зарур.

      Бугун ҳаммамиз ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси билан яшашимиз лозим, — деди ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова. — Шу жиҳатдан қараганда, сиёсий партияларнинг жамиятдаги фаоллиги ошишига эҳтиёж сезилмоқда. Бу кўпроқ тадбир ўтказиш, узундан-узоқ маърузалар қилиш дегани эмас, албатта. Бирор ҳудуддаги ечимини кутаётган масалани ҳал этиш, бунда партия ва депутатнинг ҳиссаси борлигини кўрсатиб бера олиш даркор.

      Биринчи қабул қилинган маълумот инсон онгига осон сингади, — деди Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходими Равшан Хомитов. — Шу боис маърузачи ўн беш дақиқа давомида нутқини якунига етказиши шарт, кейин тингловчиларда диққат сусаяди. Аудиторияга етказилаётган ҳар бир маълумот ишончли манбалардан келтирилиши мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, маърузачи ўз имижига эга бўлиши зарур. Йиғилган одамлар билан тенг, ҳамдард, ҳамфикр бўлиб суҳбатлашиш талаб этилади. Фанда хабардорлик имижи деган тушунча мавжуд. Бунинг маъноси шуки, йиғилганлардан кўра кўпроқ маълумотга эга эканлигингизни кўрсата олиш яхши самара беради.

Семинарнинг иккинчи қисмида иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда сайловга оид технологиялар бўйича интерактив мушғулотлар ўтказди.

 

Маҳлиё АЛИҚУЛОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.