Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
05.02.2019

РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИГА КИМЛАР КЕЛИШИ АНИҚ БЎЛДИ

Қибрай туманидаги «Дўрмон» аҳоли дам олиш марказига етиб борганимизда кўрик-танловнинг Тошкент вилоят босқичи бошланишини кутиб турган онахонларни кўриб, суҳбатлашгани ошиқдик.

 

— Гапга кўп ҳам уста эмасман, — деди Қизларгул ая. — Келинимни қўллаб-қувватлаш мақсадида келдим. Биласизми, ўғлим билан келиним партия ўтказган лойиҳаларнинг бирида танишган. Оила қуришди. Ҳозир иккаласи ҳам партия фаоли. Биз оиламиз билан келинимни мана шу танловда иштирок этишини хоҳлагандик.

Танловни ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Нилуфар Юлдашева очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади.

Ҳар бир шарт қизиқарли ўтди. Иштирокчиларнинг астойдил тайёргарлик кўргани билиниб турди.

Якуний натижаларга кўра, оҳангаронлик Саида Ибрагимова биринчи, Чириқ шаҳридан Нилуфар Кошанова иккинчи, Бўстонлиқ туманидан Лаззат Тасибаева эса учинчи ўринни эгаллади.

— Танловга тайёргарлик жараёнида атрофимизда эътиборга муҳтож одамлар борлигини кўрдим, — деди танлов ғолиби Саида Ибрагимова. — Маҳалламизда истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оила вакиллари, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар билан суҳбатлашдим. Туман партия кенгаши раиси, депутат, маҳалла оқсоқоли билан ҳамкорликда ажрим ёқасидаги оилаларнинг муаммоларини ўргандик. Мутахассислар ёрдамига таяниб, уч боланинг отасини ичкилик балосидан қутилишига, ишга жойлашишига кўмаклашдик. Бу каби мисолларни кўплаб келтиришим мумкин. Қисқаси, партияга аъзо бўлиб, ҳаётда кимгадир наф келтириб яшаш катта бахт эканини ҳис этдим.

— Учинчи ўринни олиш ҳам осон бўлмади, — деди Лаззат Тасибаева. — Ҳали кўп ўрганишим кераклигини англадим. Қишлоғимизда 3 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар ҳам йўқ эмас. Масалан, тоза ичимлик суви масаласи. Шунингдек, мактабгача таълим муассасаси йўқлиги сабабли болаларимизни қўшни қишлоқдаги боғчага олиб боришга мажбур бўляпмиз. Ички йўллар ҳам таъмирталаб ҳолатда. Бу камчиликларни ҳал этишда партия ва депутатлар кўмагидан умидвормиз...

Термиз шаҳридаги «Оила» маркази байрамона безатилган. Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ходимлари, вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари мутасаддилари, депутатлар, партиямиз фаоллари, ёшлар танлов бошланишини интиқлик билан кутишмоқда.

Кўрик-танловда 14 нафар фаол хотин-қиз оилавий ажримлар, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш, эрта турмушнинг салбий оқибатлари хусусида фикр-мулоҳазалар билдиришди. Савол-жавоблар шарти анча муросасиз ўтди. Эркин мавзудаги чиқишлар ҳам барчада яхши таассурот қолдирди.

Кўрик-танлов якунида жарқўрғонлик Холида Холназарова ғолиб деб топилиб, республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Иккинчи ҳамда учинчи ўринлар эса Термиз шаҳри қатнашчиси Гулбаҳор Одинаева ҳамда музработлик Наврўза Алимардоновага насиб қилди.

Танловнинг Жиззах вилоят босқичи ҳам кўтаринки руҳда ўтди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари таништирилгач, иштирокчилар дастлаб тақдимот ўтказишди. Қолган икки шарт ҳам қизғин баҳсларга бой бўлди.

Якуний натижаларга кўра, пахтакорлик Озода Тоштемирова учинчи, бахмаллик Дилбар Жуманова иккинчи, Жиззах шаҳридан Азиза Ҳасанова биринчи ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, Бухородан ромитонлик Нигора Рамазонова, Навоийдан конимехлик Меҳринисо Аленовалар кўрик-танловнинг республика босқичига келадиган бўлди.

Ғолиблар ва турли номинациялар бўйича энг яхши деб топилган иштирокчилар вилоятлар партия кенгашларининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Маҳлиё АЛИҚУЛОВА,

Абдумалик ҲАЙДАРОВ,

 «Ўзбекистон овози» мухбирлари.



DB query error.
Please try later.