Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
22.01.2019

КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР: ЯНГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ ИШЛАБ ЧИҚИШ КЕРАК

Боймурод ЮСУПОВ, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бўлим мудири:

— Мамлакатимизда мутасадди ташкилотларга энг кўп мурожаат қилинадиган, қолаверса, аҳоли орасида энг кўп муҳокама этиладиган соҳалардан бири коммунал хизматлар билан боғлиқ.

Президентимизнинг 2017 йил 18 апрелдаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони соҳада олиб борилаётган ишларни тубдан яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Фармонга мувофиқ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар)лардаги бўлимлари ташкил этилди. Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган 4 мингдан зиёд хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати 32,4 мингдан ортиқ кўп хонадонли уйларга хизмат кўрсатмоқда.

Уй-жой коммунал хўжалиги — бу мураккаб иқтисодий тизим. — Бу тизимда қанчадан-қанча ташкилотлар, минг-минглаб юртдошларимиз меҳнат қилади.

Уй-жой хўжалигининг ҳолати бугунги кунда давлатнинг энг долзарб муаммоларидан бирига айланди. Бу асосан уй-жой фондларининг эскиргани, кўрсатилаётган хизматлар учун тарифларнинг шаклланиши, бошқарувчи компанияларнинг аҳоли олдидаги мажбуриятларини деярли бажармаслиги, жорий ва капитал таъмирлар вақтида амалга оширилмаслиги, авария ҳолатидаги уй-жойлардан аҳолини кўчириш каби масалалар айниқса долзарб.

Коммунал хизматлар ва кўп қаватли уйларда турар жойдан фойдаланиш харажатлари нархларининг ижтимоий мақбуллик даражасини таъминлаш, табиий монополия субъектлари бўлган корхоналарнинг хизматлари (электр ва иссиқлик қуввати, газ таъминоти, ичимлик суви ва канализация хизматлари)га нарх ва тарифларни ўрнатишнинг иқтисодий асосланган аниқ мезонларини ишлаб чиқиш муҳим ҳисобланади.

Хусусан, истеъмолчилар ва хизмат кўрсатувчилар (электр энергияси, газ, иссиқ ва совуқ сув, бошқа коммунал хизматлар) ўртасида тузиладиган шартнома шартларини ўрганиб чиқиб, тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги масаласига алоҳида эътибор қаратиш керак бўлса, амалдаги қонунларга ўзгартиш киритиш зарур. Ўзбекистон ХДП ушбу долзарб масалаларда ташаббуслар билан чиқишни режалаштирди.

Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида кўп қаватли уй-жой фондини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиб, хорижий тажриба асосида янги дастур ишлаб чиқиш, иситиш тизимини яхшилаш, Уй-жой мулкдорлари ширкатларида маъмурий харажатларни камайтириш учун профессионал бошқарув компаниялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш вазифаси белгиланди. Мамлакатимизнинг сейсмик минтақада жойлашганини инобатга олиб, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида фойдаланиш муддати тугаган, эскирган кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич янги бинолар қуриш бўйича реновация дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилди.

Маҳаллий ижро ҳокимияти идоралари хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари фаолиятини етарлича мувофиқлаштирмаяпти. Кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланиш борасида комплекс ёндашувнинг йўқлиги сифатли коммунал хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга тўсиқ бўлмоқда. Бу мулкдорларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Кўп хонадонли уй-жой фондини сақлашни назорат қилишнинг самарали тизими ташкил этилмаган. Кўп ҳолларда уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш, хавфсиз яшаш бўйича белгиланган талаблар бузилишига йўл қўйилмоқда.

Бино ва иншоотларни таъмирлаш-тиклаш ишларини бажаришга оид қоидаларга, муддатларга риоя этилмаяпти. Уйларга туташ ҳудудларнинг ҳолати санитария меъёрлари, қоидаларига жавоб бермайди.

Аҳоли сифатли ичимлик суви ва марказлаштирилган иссиқлик таъминоти билан етарли даражада таъминланмаяпти. Қабул қилинган бир қатор меъёрий ҳужжатлар соҳани ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосини тўла-тўкис таъминлай олмаяпти.

Жумладан, соҳада бошқарувнинг иқтисодий усулларига нисбатан маъмурий усулларнинг устунлиги, хўжалик юритишда сарф-харажатларнинг юқорилиги, хизматлар кўрсатиш жараёнида энергия ресурсларини йўқотиш даражасининг юқорилиги ислоҳотларга жиддий тўсиқ бўлмоқда. Тарифларни шакллантиришда шаффофликнинг етишмаслиги, харажатлар сарфи борасида аҳоли хабардорлигининг талаб даражасида эмаслиги, хусусий уй-жой ширкатлари аъзоларининг бозор шароитида фаолият юритиш борасида билим ва кўникмаларнинг етишмаслиги ҳам ҳолатга жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда.

Хуллас, бугун уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш зарурати жуда юқори. Қишлоқ жойларда коммунал хизмат кўрсатиш тизими ҳанузгача муаммолигича қолмоқда. Масалан, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммолар ҳали-ҳамон ўз ечимини кутяпти. Туман, шаҳар, вилоят марказларидаги кўп қаватли уйларнинг аксариятида бу хизматлар яхши йўлга қўйилмагани ачинарли ҳолдир.

Мазкур соҳага оид муносабатларни тартибга солиш долзарб, кечиктириб бўлмайдиган муаммога айланган. Уни ҳал этиш учун биринчи навбатда меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, уларни ҳар томонлама такомиллаштириш зарур.

Бу жараёнда бошқариладиган нарх ва тарифларни шакллантириш механизмини такомиллаштириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатишнинг ягона ҳуқуқий стандартларини ўрнатиш, бошқарувнинг самарали механизмини йўлга қўйиш, тарифлар ўрнатишнинг шаффофлиги ва асосланганини таъминлаш, давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш керак бўлади. Шу мақсадда «Уй-жой, коммунал хизматлар ва уларнинг тарифлари тўғрисида» қонун лойиҳаси ишлаб чиқишни таклиф қиламан.



DB query error.
Please try later.