Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
29.12.2018

ҲАЁТБАХШ ИСЛОҲОТЛАР БАРДАВОМ БЎЛАДИ

Ҳотамжон КЕТМОНОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси:

— Президентимиз Шавкат Мирзиёев парламент вакилларига йўллаган Мурожаатномада якунига етаётган 2018 йилда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, келгуси 2019 йилда мамлакатимизни тараққий эттириш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш юзасидан устувор вазифалар белгилаб берилди.

Маърузада 2030 йилгача «Рақамли Ўзбекистон — 2030» дастурини амалга ошириш таклиф этилди. Бу иқтисодиётда ва ҳаётнинг бошқа соҳаларида илғор ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этишга, коррупцияга қарши самарали курашишга ёрдам беради.

Бугунги кунда мамлакат тараққиёти йўлидаги муҳим масала — экспортга йўналтирилган иқтисодиётга ўтиш, ички бозорда рақобат муҳитини шакллантириш зарурлиги хусусида кўрсатмалар берилди. Транспорт-логистика тизимини такомиллаштириш жараёнида ҳам турли тўсиқлар мавжуд. Масалан, мамлакатимиз денгизга чиқиш имконияти чеклангани учун маҳсулотни экспорт қилишда кўплаб қийинчиликлар пайдо бўлмоқда. Шу боис, «Ўзбекистан Эйрвейс» ва «Ўзбекистон темир йўллари» компаниялари товарларимизни экспорт қилиш бўйича замонавий логистика йўналишларини яратишлари зарурлигига урғу берилди.

Кейинги йилларда мамлакатда халқнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, фаровонлик, тинчлик ва тотувликни таъминлаш каби улуғвор ишларни амалга ошириш мақсадида бир қанча давлат дастурлари ҳаётга татбиқ этилди. «Ҳар бир оила — тадбиркор», «Ёшлар — келажагимиз» каби дастурлар доирасида жойларда 2600 дан ортиқ бизнес лойиҳалари амалга оширилган. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари натижасида 416 та қишлоқ янгича қиёфага эга бўлган. Янги йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижроси учун 4 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда. Демак, келаётган янги йилда юртимиздаги кўплаб қишлоғу маҳаллалар янада чирой очиб, турмуш тарзига янгича мазмун бахш этилади.

Партиямизнинг сайловолди дастурида аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, фаровонлигини ошириш вазифалари устувор этиб белгиланган. Мурожаатномада мазкур йўналишда қамрови кенг, моҳиятан юксак ишлар амалга оширилиши айтиб ўтилди. Хусусан, келгуси йилда ҳам қишлоқ жойларда эҳтиёжманд кишилар, яъни партиямиз электорати учун арзон, намунавий уй-жойлар қуриш дастурларини босқичма-босқич амалга ошириш, энг кам иш ҳақини белгилаш тизимини қайта кўриб чиқиш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни энг кам иш ҳақига боғлаб қўйишга барҳам бериш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, пенсия тўловининг энг юқори миқдори бўйича чеклов ҳам келажакда олиб ташланиши режалаштирилган.

Эътибор беринг, мамлакат иқтисодиётига инвеститциялар киритилиши натижасида биринчи навбатда бандлик масаласига ечим топилади. Қолаверса, ички бозор арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминланади. Бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётган шароитда давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш жудаям муҳим.

Мурожаатномада келаётган йилда партиямиз электорати манфаатларини таъминлашга қаратилган қатор устувор вазифалар хусусида сўз юритилгани алоҳида эътиборга молик. Хусусан, умрини ногирон фарзанди парваришига бағишлаган оналар учун алоҳида ижтимоий нафақа турини жорий этиш таклифи минглаб оилаларга қувонч бахш этди. Сайловчилар билан учрашувлар чоғида мазкур масала юзасидан юзлаб мурожаатлар бўлган. Тизимнинг ичига кириб ўрганганимизда, ногиронлиги бўлган аёлларга нафақа тайинлаш бўйича қонунчиликда бир қатор муаммолар борлигига амин бўлганмиз. Энди шу масаладаги эзгу ташаббусни амалга ошириш учун астойдил интилишимиз зарур.

Очиғи, ҳудудларда бундан бир неча ўн йиллар аввал барпо қилинган уйлар ёки хизмат кўрсатиш объектлари ҳам мавжуд. Улар қишлоғу маҳаллаларимизнинг кўркини бузиб турганлиги бор ҳақиқат. Президентимиз ушбу муаммоларнинг ечимига қаратилган Реновация дастурини ишлаб чиқиш таклифини берди. Мазкур дастурда эскириб қолган уйлар ўрнига замонавий уйлар қуриш лойиҳасини ишга тушириш, одамларни туғилиб ўсган, киндик қони тўкилган жойдан узоқлаштирмаслик назарда тутиляпти.

Давлатимиз раҳбари ҳар бир маърузасида раҳбар талабчан бўлиш билан бирга, мудом халқ дарди, одамлар ташвиши билан яшаши кераклиги, ҳақиқий раҳбар, ҳақиқий етакчи одамларнинг бардошини синаш учун эмас, балки уларга муносиб шарт-шароит яратиб бериш, оғирини енгил қилиш учун раҳбар этиб тайинланишини бот-бот таъкидлайди. Барча бўғиндаги раҳбарлар ўзининг одоб-ахлоқи ва маданияти билан ҳаммага ўрнак ва намуна бўлиши кераклигини уқтиради. Мурожаатномада яна бир бор раҳбарлик масъулиятига эътибор қаратилди, раҳбарлар вақт талабларига тўлиқ жавоб бериши, соҳага ўзгаришлар кирита олиши, депутатларга тўлақонли ҳисобот беришлари кераклиги таъкидланди.

Мурожаатномадан дастлабки хулоса шуки, парламент вакили ва сиёсий партия етакчиси сифатида олдимизда катта вазифалар турганини янада чуқурроқ ҳис этдик. Фаолиятимизни олиб боришда танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик кундалик қоидамизга айланиши лозим. Шулардан келиб чиққан ҳолда, парламентдаги партия фракцияси ва минтақавий партия ташкилотларимиз аҳоли, хусусан, партиямиз электорти бўлган ижтимоий ёрдамга муҳтож кишилар учун муносиб ҳаёт шароитини таъминлаш, ушбу жараёнда камчиликлардан кўз юммай, уларни самарали ҳал қилиш бўйича пухта таклифлар устида ишлашимиз, муҳими, қатъият ва талабчанлик кўрсатишимиз зарур.



DB query error.
Please try later.