Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
20.12.2018

ФОРУМ КЎПЧИЛИККА МАНЗУР

«Аёллар ижтимоий ҳимояси — ижтимоий фаоллик пойдевори» форуми доирасида Шўрчи ва Денов туманларида ўтказилган тиббий кўрикда 200 нафарга яқин киши иштирок этди.

— Ўттиз йилга яқин ёшларга таълим-тарбия бердим, — дейди «Лайлакхона» маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Жанғил Умралиева. — Олти нафар фарзандим бор. Оилавий гилам тўқиймиз. Элликдан ортиқ шогирд етиштирдим. Ҳунарли киши хор бўлмас, деганларидек рўзғоримиз обод, дастурхонимиз тўкин. Байрам арафасида кўнгил сўраб келганлардан миннатдормиз...

Шўрчи хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ташкил қилинган очиқ мулоқотда электоратимиз вакилларини қийнаётган масалалар атрофлича ўрганилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни касаначилик, паррандачилик, чорвачилик ва бошқа йўналишларга жалб қилиш борасида таклифлар билдирилди.

— Айрим сабабларга кўра, туманимизда Ногиронлар жамияти фаолияти тўхтаб қолганди, — дейди Шўрчи туман Ногиронлар жамияти раиси, ЎзХДП аъзоси Баҳодир Ибрагимов. — Жорий йилда уни қайта ташкил қилдик. Қисқа даврда 60 дан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар рўйхати шакллантирилди. Ўн нафарининг ҳолидан хабар олиниб, совғалар топширдик. Саховатпеша ҳомийларимиз сафи янада кенгайса, яхши бўларди...

— Аҳоли бандлигини таъминлашда янги иш жойлари муҳим ўрин тутади, — дейди «Авесто-А» хусусий корхонаси раҳбари Акрамжон Юсупов. — Қулай шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, туман марказида китоб сотиладиган дўконни ишга туширдик. «Пайнет» шохобчаси ва телефон созлайдиган устахона ҳам ташкил қилинди. Тўққиз ой давомида 43 та умумтаълим мактабида китобхонлик акцияси ўтказилиб, юзлаб ёшларга совғалар улашилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш ва халқимизга парҳезбоп гўшт маҳсулотларини етказиб беришни мақсад қилган ҳолда курка етиштиришни йўлга қўймоқчимиз. Бунинг учун «Толли» маҳалласидаги ташландиқ бино «ноль» қийматда тасарруфимизга ўтказиб берилса, яхши бўларди. Режаларимиз амалга ошиши билан яна ўндан ортиқ кишининг бандлиги таъминланади.

Шундан сўнг коллежда ташкил этилган кўчма жамоатчилик қабулхонасида мурожаатлар қабул қилинди.

— Бир нафар фарзандим бор, — дейди Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маҳаллада истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Анвар Бобоев. — Тадбиркорликни йўлга қўймоқчи бўлиб юргандим. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Турсунпўлат Норбоев ва Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши раиси Мавжуда Ҳасанова бу борада менга ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдам берганидан хурсандман.

Денов туманидаги «Лочин» маҳалласи ҳудудидаги қишлоқ оилавий поликлиникасида ташкил қилинган тадбир ҳам таассуротларга бой бўлди. Касаначилик ва қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмаси иштирокчиларда яхши таассурот қолдирди. Мўйқалам соҳиблари ўз иқтидорларини намойиш қилган бўлса, дилтортар наволар кўпчиликни даврага чорлади.

— «Қизилгул», «Лочин», «Зарафшон», «Ёшлик» ва «Сурхон диёри» маҳаллаларининг 21 минг 800 га яқин аҳолисига хизмат кўрсатамиз, — дейди поликлиниканинг катта ҳамшираси Зулхумор Нурмаматова. — Муассасада қулай шароитлар яратилган. Яқинда тез тиббий ёрдам машинасига эга бўлдик. Янги дорихонанинг ташкил қилингани халқимизнинг узоғини-яқин, оғирини енгил қилаяпти.

Ташаббускор ва ташкилотчилар шу куни ўнга яқин бемор ҳолидан хабар олишди.

— Сурат чизишга қизиқаман, — дейди «Ўзгариш» маҳалласида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Сабоҳат Маматалиева. — Ўтган йиллар давомида туман, вилоят ва республикада ўтказилган танловларда юқори ўринларни қўлга киритдим. Асарларим форум иштирокчиларига манзур бўлганидан хурсандман.

— Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг ташаббуси кўпчиликка манзур бўлди, — дейди Сурхондарё вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлуда Қобулова. — Шифокорлар билан давра суҳбати ўтказдик. Хотин-қизларни қийнаётган муаммолар ҳамкорликда ўрганилди. Хайрли ишга бош бўлганлардан миннатдормиз.

— Икки кунлик форумда 200 нафарга яқин киши чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, — дейди Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши раиси Мавжуда Ҳасанова. — Йигирмага яқин йигит-қизга фахрий ёрлиқ ва сертификат топширилди. 20 га яқин бемор ҳолидан хабар олинди. Хайрли ишларни мунтазам давом эттириш ниятидамиз.

 

Абдумалик ҲАЙДАРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.