Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
27.09.2018

ТИНИБ - ТИНЧИМАС ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАР ИШОНЧИНИ ҚОЗОНМОҚДА

«1-Бунёдкор» сайлов округи Урганч шаҳрининг энг кўп аҳоли истиқомат қиладиган мавзеларидан. Бу ерда ўтган йилларда тўпланиб қолган муаммолар талайгина. Тўғри, камчиликлар ҳокимият томонидан бартараф қилинмоқда, айримлари дастурларга киритилган. Бироқ бу жараёнда депутатнинг ҳам ўрни борлигини унутмаслик керак.

Ушбу ҳудуддан вилоят Кенгашига сайланган Нодира Одамбоевани беҳудага тиниб-тинчимас депутат дейишмайди. Бу таърифга у қатъиятлилиги, фаоллиги ва ташаббускорлилиги сабаб эришди.

Шаҳардаги 1,5,7,9 ва 33-маҳаллаларда яшовчи фуқаролар ҳар ҳафтанинг чоршанба ва жума кунларини орзиқиб кутишлари сабаби бор. Айни шу кунларда депутат фуқароларни қабул қилади. Уларнинг масалаларини эшитади, ҳал этишга ҳаракат қилади. Бирорта мурожаат беэътибор қолиб кетмайди. Айримларини шаҳар ва вилоят Кенгаши сессияларига олиб чиқиш, қарор қабул қилиниши ва уни қатъий назоратга олишда ҳам депутат анчагина фаол.

Ўтган йили ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшлар таълим оладиган махсус ихтисослашган мактаб интернатлари фаолиятини чуқур мониторинг қилиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш масаласи ҳам депутат ташаббуси билан кўтарилди. Мониторинг жараёнида сил касаллигига чалинган болалар учун мўлжалланган Урганч шаҳридаги санаторий типидаги мактаб интернатда нафақат камчиликлар, қонунбузилиш ҳолатлари ҳам мавжудлиги аниқланди. Мазкур масала халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи йиғилишида муҳокама қилиниб, сессияга киритилди.

 Депутат 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган ногиронлиги бор йигит-қизларни тил ўрганиши, касбга йўналтириш бўйича Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши қошидаги «Инклюзив» таълим маркази билан ҳамкорликда иш олиб борди. Ҳунар ўрганишга қизиқиши борлари аниқланиб, тўгаракларга жалб қилинди. Натижада ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг назарига тушди, ота-оналарнинг қувончига сабаб бўлди.

Ўтган йили вилоятнинг чекка ҳудуди ҳисобланган Қўшкўпир ва Янгиариқ туманларида истиқомат қилаётган фуқаролардан ўнлаб мурожаатлар бўлган. Уларга ечим топиш учун депутат мутасадди ташкилот раҳбарларига депутатлик сўрови билан чиқди. Ана шу жараёнлардан бир воқеа ёдимда. Нодира Одамбоева хонасига кираётиб, унинг ким биландир телефон ор­қали тортишаётганини эшитдим. «Бу сизнинг вазифангиз! Депутатлик сўровидаги муаммога ечим бор ёки йўқлиги хусусида аниқ жавоб ёзиш бурчингиз!», деди у. Унинг изоҳ беришича, Жамоатчилик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаро муаммосини ҳал қилиш бўйича туман ҳокимига депутатлик сўрови билан чиққан. Депутатнинг бундай мурожаати ҳокимни безовта қилиб, телефонда дўқ ураётган экан. Бу масала ижобий ҳал бўлгач, ҳоким депутатдан узр сўрагани ҳам бор гап.

«Камолот» маҳалласининг Камолот кўчасида ноқонуний қурилиш аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган эди. Маҳаллада яшовчи кексалар «шу йўл неча йилдирки берк, қаерга мурожаат қилсак ҳам ҳеч ким чорасини топа олмаяпти. Йўлни очишда ёрдам берган киши савобга қолади», дейишарди. Ниҳоят йўл очилди. Одамларнинг узоғи яқин бўлди.

 Шунингдек, маҳалладаги ички йўллар ҳам таъмирталаб эди. Депутат саъй-ҳаракати билан Тонг, ­Камолот кўчаларининг 12, 13, 14-йўлакларида жорий таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Вилоят перинатал маркази директори Саломат Матяқубова «Марказда иш бошлаганимнинг илк кунларида депутатимиз мендан мавжуд муаммоларни сўраганди. Шунда энг асосий масала турли чиқиндилар марказ ҳудудидаги қудуқда сақланаётгани, бу эса санитар қоида ва меъёр талабларига зид эканини билдиргандим. Қудуқдан чиқаётган ҳид атрофда яшовчи фуқаролар ва марказ ҳудуди билан қўшни мактаб маъмуриятини ҳам хавотирга солиб турганди. Депутат кўмагида муаммо бартараф этилди», деди.

Бу депутатнинг кундалик фаолиятидан бир лавҳа, холос. У ЎзХДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари сифатида ҳам доимий изланиш ва ҳаракатда. Вилоят ва шаҳар Кенгашларидаги партиямиз гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш, электоратимиз манфаатларига хизмат қиладиган масалаларни ўрганиш, кун тартибига киритиш...

...Ушбу мақолани ёзиш жараёнида бир маълумот олиш учун ­Нодира Одамбоеванинг хонасига кирдик. У йўқ экан. Қўл телефонига чиқдик. «Сектордаги ишларнинг боришини назорат қиляпмиз, ишхонага кечки саккизларда ўтаман», деди у.

Партиямизнинг фаол етакчиларидан бири, депутат Нодира ­Одамбоева фаолиятидан айрим мисолларни келтирдик халос. Тиниб-тинчимай, ҳаловат билмай елиб-югуришлари туфайли жамиятга фойдаси тегмоқда, сайловчиларни рози қилмоқда, депутат дегани шарафли номни оқламоқда.

 

Рўзимбой ҲАСАН,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.