Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
22.02.2018

МУАММОЛАР ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

Парламент аъзолари ҳамда сиёсий партия вакиллари билан 2017 йил июль ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишида халқ депутатлари намунали Кенгашлар, хусусан, фаол депутатлар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш лозимлиги таъкидланган эди.

Масаланинг долзарблигини ҳисобга олиб, газетамизда ­«Намунали депутат» рукнини ташкил этдик. Ушбу рукн остида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган ташаббускор депутатлар фаолияти, амалга ошираётган ишларини атрофлича ёритишни ният қилдик.

Халқ депутатлари ­Боёвут туман Кенгаши депутати ­Маматқул Турдимуродовни ҳудудда кўпчилик яхши танийди, унга ишонади. Чунки депутат қатор муаммоларни ҳал этишда ташаббус кўрсатиб келмоқда.

«Соҳил» маҳалласида ­умр­­­­гузаронлик қилаётган 80 ёшни қаршилаган Пирим­қул Шеров депутатга маҳалладошларини ўйлантираётган бир муаммо юзасидан маслаҳатлашмоқчи эканини айтди.

Боёвут шаҳарчасининг ўртасидан оқиб ўтган Жанубий Мирзачўл канали Сирдарё ва Жиззах вилоятлари сув таъминотида муҳим ўрин тутади. Қишлоқ хўжалигининг қон томирига айланган канал «Соҳил» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтади. Ундан чиқаётган сизот сувлари маҳалла аҳлининг ер-мулкига зиён етказаётганди. 60 йил илгари сизот сувларни қочириш мақсадида қазилган зовур айрим тажрибасиз раҳбарлар кўрсатмасига асосан ёпиқ дренажга айлантирилганди. Вақт ўтиши билан улар тўлиб қолди. Ҳовлиларга экилган мевали дарахтлар, токзорлар қурий бошлади. Уйларнинг поли тагидан сизот сув кўтарилиб, қорли-қировли кунларда хонадон деворлари захлади, қулаб тушган ҳолатлар ҳам бўлди...

Пиримқул Шеровнинг маҳалла оқсоқоллари билан бирга кўплаб ташкилот раҳбарларига қилган мурожаати зое кетаверди. Кўп йиллар давомида бу муаммо бартараф этилмади...

Муаммонинг ечимини топиш учун Пиримқул ота ва депутат узоқ маслаҳат қилди. Икковлон бирлашиб, маҳалла аҳлининг фикр-мулоҳазаларини ўрганди. Туман, вилоят ҳокимлигига таклифларини берди.

Тез орада таклиф қўл­лаб-қувватланди. Мутахассислар жалб қилинди.

Ёпиқ дренажнинг маълум қисми очилиб, техника ёрдамида тозаланди. Сизот сув жиловланди...

Маҳалла аҳли ўзлари сайлаган депутат ва партия­миз фахрийси — нуроний отахондан хурсанд. Одамлар энди ер ости суви кўтарилишидан, уй-деворлар захлаши, мевали дарахтлар қуриб қолишидан азият чекмайдиган бўлди...

«Депутат бўлиш, кўпнинг ишончини оқлаш мушкул ­вазифа экан. Маҳалладошларим турли масалалар бўйича доимо менга мурожаат этишади. Ўтган йили 10 дан ортиқ масала юзасидан туман ва вилоятдаги турли идораларнинг эшигини қоқдик. Мутасадди ташкилот раҳбарлари билан суҳбатлашдик. Улар имкон қадар кўмак беришди. Қатор муаммолар ҳал этилишига эришганимиздан мамнунман...»

Бу халқ депутатлари ­Сардоба тумани Кенгаши депутати Хайрулла Шай­зоқовнинг дил сўзлари эди.

Ҳар бир депутат, хоҳ у Қонунчилик палатаси, хоҳ маҳаллий Кенгаш депутати бўл­син, ўз сайловчилари билан доимий мулоқот қилиб туриши, уларнинг ўй-ташвишлари билан қизиқиши, кўпга хизмат қилиши керак. Зеро, депутат халқнинг энг яқин одами ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ундан катта билим ва тажриба, фидокорлик талаб этилади.

Сардоба туманидаги «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғини фаолларидан бири Сайдулла Ғофуровдепутат Хайрулла Шайзоқовнинг ташаббуслари ҳа­қида шундай дейди:

— Маҳалланинг ички йўллари анча йиллардан буён таъмирталаб эди. Кўп ташкилотларга мурожаат қилдик. Улардан бу йўлларни таъмирлаш ишлари икки йилдан сўнг туман йиллик дастурига киритилишини билдик. Хайрулла Шайзоқов ташаббуси ва иштироки билан маҳаллада катта ҳашар уюштирилди. Ҳомийлар жалб этилди. Натижада кўчалар созланди. Болаларимизнинг мактабга лой кечиб боришларига чек қўйилди. Маҳалладаги қабрис­тонни ободонлаштиришда ҳам депутатимиз бош-қош бўл­япти. Барака топсин.

Ана шундай фидойилик, фаоллик ва масъулият билан ишлаган депутат эл-юрт ҳурматига сазовор бўлади.

 

 Маҳлиё АЛИҚУЛОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.

Санжар НАМОЗОВ,

ЎзХДП Сардоба туман кенгаши ижрочи котиби.



DB query error.
Please try later.