24.10.2017

БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ

фаолиятини кучайтириш кимга ва нимага боғлиқ?

Бошланғич ташкилот пар­тия­ни одамлар билан боғлайдиган, унинг ғоявий мақсадларини тар­ғиб қилишда таянч бўладиган муҳим бўғиндир. Уларнинг фаолиятини намунали ташкил этмасдан кўзланган мақсадга эришиш қийин. Бунинг учун нима қилишимиз керак?

Менимча, бошланғич ташкилотлар имкониятларидан ҳанузгача етарли даражада фойдаланмаяпмиз. Қуйи бўғинлар ижтимоий масалаларни ўрганиб, унинг натижаларини юқори партия ташкилоти ёки депутатлик гуруҳларига етказиб борса, депутатларимиз масалани маҳаллий Кенгашлар сессиялари муҳокамасига киритиб, электорат манфаати самарали ҳимоясини таъминлайди. Биз партия аъзоларига ана шу механизмнинг аҳамиятини тушунтириб беришимиз керак.

Кўпчилик юртдошларимизни «партияга аъзоликдан менга нима фойда?», деган савол ўйлантиради. Бундан кўринадики, биз аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида сиёсий партиянинг ваколатлари, жамиятдаги аҳа­мияти тўғрисида тарғибот ишларини кучайтиришимиз зарур.

Иккинчидан, бошланғич ташкилотлар фаолияти талабга жавоб бермаслигини ҳам тан олиш керак. Шундай бошланғич ташкилотлар борки, йилда бир ташаббус кўрсатмайди, уларнинг ишлаётгани, ҳатто борлиги ҳам сезилмайди. Бу борадаги муам­моларни бартараф этиш учун биринчи навбатда етакчиларни мунтазам руҳлантириб, рағбатлантириб бориш керак бўлади, деб ўйлайман. Чунки, хоҳлаймизми-йўқми, бошланғич ташкилотларнинг қандай ишлаши етакчиларга боғлиқ.

Яна бир муҳим масала бош­лан­ғич ташкилотларда ўтказилаётган тадбирлар савиясини ошириш билан боғлиқ. Партия аъзоси тадбирларда қатнашиб, вақтини беҳуда ўтказмаслиги, ўзи учун керакли ва қимматли маълумотларни олиши зарур. Биз депутатлар билан учрашувлар, давра суҳбатларини кўпроқ бошланғич ташкилотларда ўтказишга ҳаракат қиляпмиз. Бу ўз самарасини беряпти. Ўтган ойда биргина Навбаҳор туманида 43 нафар фуқаро партиямиз аъзолигига қабул қилинди. Бугун тумандаги 51 бошланғич ташкилот 2274 аъзони бирлаштирган. Яқинда «Энг яхши БПТ» танловини изчил йўлга қўйишга қарор қилдик. Бошланғич ташкилотларга муносабатни тубдан ўзгартирмай кўзланган мақсадга етиш қийин.

 

Муборак МАҲМУДОВА,

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши БПТлар билан ишлаш сектори мудири.



DB query error.
Please try later.