Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
01.01.2018

ДЕПУТАТ СЎРОВИ — ХАЛҚ СЎРОВИ

Мавжуда ШАРИПОВА, халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси:

— 2017 йил навоийликлар учун ҳам янги ислоҳотларнинг шиддати билан ёдда қоладиган бўлди. Энг аввало, Президентимиз вилоятимизга ташрифи чоғида вилоят раҳбарияти ва фаоллари олдига одамларни иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий корхоналар қуриш, иш ўринлари яратиш бўйича қатор вазифалар белгилаб берган эди. Хўш, бу амалда қандай бажарилди?

Яқинда Навоий шаҳрида 210 оила учун 7 қаватли турар жой биноси қуриб берилди. Шунингдек, барча туманларда кам таъминланган, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар учун арзон нархдаги уй-жойлар топширилди.

Қизилтепа туманида пахтани қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи, 1000 иш ўрнига эга бўлган «Тошрабод текстиль» корхонаси иш бошлади. Бугун бу ерда 20 турдан ортиқ тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиб, унинг катта қисми экс­портга йўналтирилмоқда. Бу вилоятда амалга оширилган ишлардан битта-иккита мисол, холос.

Энг асосийси, бугун одамларнинг, айниқса, раҳбарларнинг ҳаётга, депутатларга бўлган муносабати, дунёқараши ўзгармоқда. Яъни, депутат сўрови — халқ сўрови, деган демократик, эзгу тамойил ўз натижасини бермоқда. Сўнгги 13 депутатлик сўровимдан 9 таси ижобий ечим топгани бунга мисол бўла олади.

Бугун Ўзбекистон ривожланишнинг энг муҳим босқичида халқ ноиблари — депутатларга ваколатлар бериляпти. Соғ­лиқни сақлаш соҳасини оласизми, таълим ёки ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини оласизми, уларнинг ҳаммаси маҳаллий Кенгашлар, яъни депутатлар олдида ҳисобдор қилиб қўйилди. Жойларда раҳбарлар қандай ишлаётганига баҳо бериш биринчи нав­батда халқ вакилларининг ваколатидаги масала экани қайта-қайта такрорланяпти.

Биз бу ишончга лаббай, деб жавоб беришимиз, ўзимизни аямаслигимиз, халқ учун, фарзандларимиз ва набираларимиз учун фидойи бўлишимиз зарур. 



DB query error.
Please try later.