18.07.2017

БИР БОЛАГА ЕТТИ МАҲАЛЛА ОТА-ОНА

ЎзХДП Қорақалпоғистон Республика ­кенг­аши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқор­ғи Кенгесидаги партия фракцияси Президентимизнинг «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби» деб номланган нутқидан келиб чиқиб, семинар ўтказди. Унда депутатлар, партия фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

— Маърузада билдирилган фикрларни чуқур ўрганиб, уларнинг моҳиятини англаб етиш барчамиз учун ўта муҳимдир, — деди Қорақалпоғис­тон Республика партия кенгаши ­раиси, Жўқорғи Кенгесдаги партия фракцияси аъзоси Халилла Ешимбетов. — Шуни очиқ тан олиш керакки, маърузани ўрганар эканмиз, ёшларни фаол ҳаётга жалб этиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, турли ёт ғоялар таъсиридан асраш борасидаги фаолиятимиз қониқарли эмаслигини ҳис этдик. Шунинг учун ишларимизни таҳлилий-танқидий қайта кўриб ­чиқяпмиз. 

Семинарда ижтимоий-маънавий соҳани янада ривожлантириш, оилалар, маҳаллалар, бутун жамиятимизда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, тинч-осуда ҳаётимизни, муқаддас динимиз поклигини асраш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

— Бугунги кунда ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш масаласи барчамиз учун долзарб вазифа бўлиб тургани ҳеч кимга сир эмас, — дейди Нукус давлат педагогика институти ўқитувчиси Нариман Утенов. — Аслида ислом дини, илм-маърифатга, яхшиликка ундайди, хунрезлик, қотиллик, зўравонликни қоралайди. Фарзандларимизни меҳр-мурувватли, ақл-заковатли инсонлар этиб тарбиялашимиз керак. Маҳалламизда бирорта бола зарарли диний оқимга кириб қолган бўлса, уни нотўғри йўлдан қайтаришга барчамиз масъулмиз.

Тадбирда партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

 

Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.