08.07.2017

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ФАОЛ АЁЛЛАР

Термиз шаҳридаги вилоят Касаба уюшмалари мажлислар залида «Партия тизимидаги хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва уларда етакчилик сифатларини ривожлантиришнинг долзарб вазифалари» мавзусида ҳудудий ўқув-семинар ўтказилди. Унда партия фаоллари, депутатлар, бошланғич ташкилотлар етакчилари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Семинарда фуқароларнинг сиёсий маданиятини юксалтириш ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг муҳим шарти экани қайд этилди. Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоялаш, давлат ва жамият қурилишида фаол иштирокини таъминлаш масалаларига қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштириш зарур. Бунинг учун мазкур йўналишдаги лойиҳалар ва акциялар кўламини кенгайтириш, опа-сингилларимиз билан кўпроқ мулоқот қилиш, уларнинг қувончу ташвишларидан бохабар бўлиш талаб этилади, дейишди сўзга чиққанлар.

Айтиш керакки, бу борада партия Марказий Кенгаши муайян вазифаларни белгилаб берди. Тегишли режага асосан минтақавий кенгашлардаги Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори мудирлари ҳамда туман, шаҳар кенгашларидаги «Фаол аёллар» қаноти етакчиларининг сиёсий билимини ошириш, депутат аёллар билан ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида ҳудудий ўқув-семинарлар ўтказилаётгани қайд этилди.

Семинарда тадбирларни режалаштириш, дастур ва концепцияни сифатли тайёрлаш усуллари бўйича иштирокчиларга тушунчалар берилди. Қатнашчиларнинг иш самарадорлиги ўрганилди, ҳисоботларни тайёрлаш, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни тўғри таҳлил қилиш юзасидан тавсиялар берилди.

 

Нилуфар ШАЙМАНОВА,

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши сектор мудири.



DB query error.
Please try later.