06.07.2017

КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

Жиззах вилоят кенгаши хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори Жиззах давлат педагогика институтида ўқув семинар ўтказди.

Тадбирда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий билимини мустаҳкамлаш, уларнинг оила ва жамиятдаги нуфузини оширишда Ўзбекистон ХДП ташкилотлари олдида турган вазифалар хусусида сўз юритилди.

 «Ҳар бир инсонга меҳр-мурувват кўрсатиш — бурчимиз», «Ижтимоий ҳимоядан — ижтимоий фаоллик сари», «Фарзанд тарбиясида оиланинг ўрни» лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, аҳолини ўйлантираётган муаммолар ечими бўйича таклифлар билдирилди.

Иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, «Фаол аёллар» қаноти тадбирларини режалаштириш ва ўтказиш тартиби, хотин-қизларга оид муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш йўллари, партия гуруҳлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш масалалари юзасидан фикр алмашишди.

 

Жамила ЁДГОРОВА,

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши сектор мудири.



DB query error.
Please try later.