04.07.2017

МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИ ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан мамлакатимиз тараққиётида хотин-қизларнинг ўрнини янада ошириш масаласига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти, шаҳар ва туман кенгашлари масъул ходимлари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиё­сий фаоллигини ошириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, меҳнат ва яшаш шароитини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

— Партиянинг Ҳаракат дастурида хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, қулай турмуш шароити яратишга кўмаклашиш юзасидан бир қатор вазифалар белгиланган, — дейди Тошкент вилояти «Тадбиркор аёл» уюшмаси раиси Малика Қодирхонова. — Ушбу вазифаларнинг партия ташкилотлари томонидан амалиётга изчил татбиқ этилаётгани тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган хотин-қизлар ва ёшлар сафи кенгайишига хизмат қилмоқда.

Давра суҳбатида партиянинг вилоят кенгаши «Фаол аёллар» қаноти томонидан уюшмаган хотин-қизларни касбга тайёрлаш, бандлигини таъминлаш, уларни касаначилик фаолиятига кенг жалб қилиш юзасидан фикр алмашилди.

 

А.МУСАЕВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.