04.07.2017

КИТОБ ВА МАЪНАВИЯТ

Қашқадарё вилоят кенгаши «Истиқбол» ёшлар қаноти Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, маҳаллий газеталар таҳририятлари билан ҳамкорликда Шаҳрисабз туманидаги «Беруний» номли болалар оромгоҳида шу мавзуда тадбир ўтказди.

Тадбирда китоб маънавиятни юксалтирадиган, ёшларни комил инсон қилиб тарбиялайдиган манба экани эътироф этилди. Президентимизнинг китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тар­қатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги фармойиши мамлакатимизда китобга бўлган эътиборни янада кучайтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

— Замонавий ахборот воситалари кун сайин ривожланиб бораётган бўлса-да, китоб ўзига хос жозибасини ҳамон сақлаб қолмоқда, — дейди «Ўзгеобурғунефтгаз» акционерлик жамияти касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари Жамшид Самадов. — Шунинг учун нафақат таълим муассасалари, балки корхона-ташкилотларда ҳам китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот ишларини кучайтиришимиз зарур.

Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ўроз Ҳайдар ва бир гуруҳ шоирлар ўз ижодларидан намуналар ўқиб беришди. Болажонлар вилоят қўғирчоқ театри томонидан намойиш этилган «Эзгулик маликаси» номли спектаклни мириқиб томоша қилишди.

 

Азиза ҚЎЗИБОЕВА,

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши сектор мудири.



DB query error.
Please try later.