Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Avgust 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
05.12.2017

МЕҲР-МУРУВВАТ КЎРСАТИШ — ЭЗГУ ФАЗИЛАТ

Зафар Отабоев ҳаёт синовларини мустаҳкам иродаси билан енгиб ўтаётган ҳамюртларимиздан бири. У ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида билим олди, ҳунар эгаллади. Ҳозир уяли алоқа ва электротехника воситаларини таъмирлаш билан шуғулланмоқда.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ва Тошкент шаҳар кенгаши ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиш мақсадида Зафар Отабоевнинг хонадонида ҳам бўлишди.

Инсон ҳеч қандай қийинчиликдан қўрқмай, мақсад сари ҳаракат қилса, албатта ниятига етар экан,дейди у. — Мен бунга амин бўлдим. Болалигимдан таъмирталаб буюмларни тузатишга ҳаракат қилардим. Қизиқишим сабабли ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида ўқидим. У ерда замонавий техника ва уяли алоқа воситаларини таъмирлашни ўргандим. Мана ўн йилдирки ҳунарим орқасидан рўзғоримни тебратиб келяпман. Бир нафар фарзандимиз бор, ундан умидимиз катта.

— Партиямиз фаоллари билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолидан хабар олиб, уларни ўйлантираётган масалаларни ўрганяпмиз, — дейди ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлим мудири Боймурод Юсупов. — Бугун Олмазор тумани «Мирзо Ғолиб» маҳалласида яшайдиган Зафар Отабоев ва Тоир Ҳошимовнинг хонадонларида бўлдик ҳамда уларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишдик. Суҳбат мобайнида Зафар Отабоев автоматик равишда бошқариладиган ногиронлик аравачаси кераклигини айтди. У бир неча йиллардан буён қандли диабетдан азият чекар экан. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига мурожаат қилдик. Шунингдек, партия ходимлари билан биргаликда унга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиши учун яқиндан кўмак бериладиган бўлди.

 

* * *

ЎзХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши Нукус шаҳридаги «Гулназ» махсус мактабгача таълим муассасасида хайрия тадбири ўтказди.

— Муассасамизда 10 гуруҳда 187 бола тарбияланмокда, — дейди муассаса мудири Саятхан Абдуллаева. — Уларни тарбиялашда дефектолог Феруза Аденбаева, психолог Рауия Доспанова, методист Аниса Кушанова каби фидойи устоз-мураббийлар самарали меҳнат қилишмоқда. Масканимизда экология хонаси, кутубхона, спорт зали, музей ва фитобар фаолияти йўлга қўйилди. Бугун тарбияланувчиларимизга Қорақалпоғистон Республика партия кенгаши томонидан ўқув қуроллари ва совғалар топширилди. Болалар бундан жуда хурсанд.

 

***

ЎзХДП Наманган вилоят ва Наманган шаҳар кенгашлари Якка-ёлғиз пенсионерларни дам олдириш ва мулоқотда бўлиш жамоат маркази билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказди.

Наманган шаҳридаги «Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, партия ва меҳнат фахрийси Маматвали Турғунов мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, кексалар ва ногиронларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик нуроний отахону онахонларни мамнун этаётганини таъкидлади.

Тадбирда 6 нафар ногиронлиги бўлган шахсга вилоят ҳокимлиги томонидан махсус аравачалар топширилди.

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан бундай тадбирлар юртимизнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказиляпти.

 

Маҳлиё АЛИҚУЛОВА,

Мнажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

Носиржон ДЕҲҚОНОВ.



DB query error.
Please try later.