Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
15.04.2017

ЭЛЕКТОРАТ МАНФААТЛАРИГА ҚАРАТИЛГАН

амалий ишларни янада кўпайтириш — бугунги кун талаби

— Ўтган йили ЎзХДП Тошкент шаҳар партия кенгашлари қошидаги Жамоатчилик қабулхоналарига 448 мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 68 фоизи ижобий ҳал этилди.

— 2016 йилда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзолари 10 масалани партия гуруҳи йиғилишида кўриб чиқди. Бир масала доимий комиссия муҳокамасига, бир масала сессияга олиб чиқилди.

— Партия электоратини ўйлантираётган масалалар юзасидан 132 депутатлик сўрови юборилди. Шундан 116 сўровга ижобий жавоб олинди.

ЎзХДП Тошкент шаҳар Кенгашининг VII пленумида партия ташкилотларининг ўтган йилдаги фаолияти, ютуқ ва камчиликлар ана шу тартибда таҳлил этилди.

Давлатимиз раҳбари 2017 йилни юртимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилар экан, сиёсий партиялар ва уларнинг депутатлари фуқароларнинг мақсад ва интилишларини рўёбга чиқарадиган куч сифатида одамлар ҳаётидаги муам­мо­лардан доимо хабардор бўлиши кераклигини алоҳида уқтирган эди.

Албатта, жамият тараққиётига оид муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш бўйича ҳар бир сиёсий куч ўз позицияси ва қарашига эга бўлиши, шу асосда электорат манфаатларига дахлдор ташаббусларни илгари суриши муҳим аҳамиятга эгадир. Бунинг учун сиёсий партиялар халқ ичига кириб бориши, одамлар билан кўпроқ мулоқот қилиши, уларнинг муаммоларини ҳал этишда ташаббускор бўлиши керак. Айниқса, депутатлар бедор бўлиши, сайловчилар ишончини оқлашни муқаддас бурч, деб билиши лозим.

Шаҳар партия кенгаши раиси Ҳайдар Бобохонов пленумдаги маърузасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлашда партия ташкилотлари ҳамда депутатлик бирлашмаси олдида турган долзарб вазифаларга тўхталди.

— Давлат дастурида белгиланган бир қатор амалий ишлар ҳаётга татбиқ этилмоқда, — деди у. — Масалан, депутатларимиз ўзи сайланган округда ҳафтанинг шанба кунлари «Депутатлик қабулхоналари»ни ташкил этиб келмоқда. Бу фуқароларни ўйлантираётган ­муаммолардан хабардор бўлиш, уларни ўз вақтида бартараф этиш, бир сўз билан айтганда, одамлар оғирини енгил қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 Партиямизнинг 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда партия гуруҳи билан партия ташкилотларининг узвий ҳамкорлигини кучайтириш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига тўсиқ бўлаётган муаммолар бўйича таклифларимизни сессияларга олиб чиқиш ишларини янада кучайтиришимиз керак.

Биз бир нарсани доимо ёдда тутишимиз зарур. Бугунги шароит кечагисидан тубдан фарқ қилади. Ҳозир тинмасдан ишлаш, изланиш пайти. Одамларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти анча юксалган, улар қуруқ ҳисоботга ишонмайди. Ўзи сайлаган депутат қандай амалий иш қилаётганини кузатиб, билиб турибди. Улар орасида юзимиз ёруғ бўлиши учун хотиржамлик кайфиятидан бутунлай воз кечиш керак.

Пленумда партия ташкилотлари ва гуруҳи олдида турган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича қатор таклифлар билдирилди. Хусусан, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси Муқаддас Раҳматуллаева партия гуруҳи манзилли ижтимоий ҳимоя масалалари билан боғлиқ қарорлар ижроси устидан депутатлик назорати ўрнатиш таклифи билан чиқди:

— Ҳаракат дастурида белгиланган масалаларни ўрганиш ва муҳокама қилиш билан чекланиб қолмасдан, ушбу муҳокамалар асосида қабул қилинган қарорларнинг ижроси қандай бажарилаётганига етарлича эътибор қаратиш зарур. Ушбу механизмдан самарали фойдалансак, қонунларнинг иж­роси қай даражада амалга оширилаётганини ўр­ганиш, тегишли тартибда баҳо бериш, муаммоларнинг илдизига етиб боришимиз мумкин.

Давлат дастури ижроси бўйича депутатлик, жамоатчилик назоратини кучайтириш йўлида партиямиз ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишларга тан­қидий ёндашиб, тегишли хулосалар чиқариб олишимиз керак бўлади. Бунда шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳимиз ижтимоий масалаларни ҳал этиш бўйича қандай фаолият кўрсатаётганига алоҳида эътибор қаратиш зарур, дейишди сўзга чиққанлар.

— «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида ҳудудларни комплекс ва мутаносиб ривожлантириш вазифаси қўйилгани ни­ҳоятда аҳа­миятлидир, — деди халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси Азиз ­Ибрагимов. — Бундан ташқари, Ҳаракатлар стратегиясида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича муҳим вазифалар белгиланган. Бунда пойтахтимиз учун ҳам қатор чора-тадбирлар қайд этилганидан ҳаммамизнинг хабаримиз бор. Буларнинг барчаси партия ташкилотлари ва партия гуруҳлари фаолиятини тубдан кучайтириш зарурлигини кўрсатиб турибди. Бу Сайлов­олди дастуримизда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга масала, деб ўйлайман.

Пленумда ҳудудий ва бошлан­ғич партия ташкилотлари ишини кучайтириш, мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ вазифалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Сўзга чиққанлар бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди, келгусидаги чора-тадбирлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, электорат вакилларининг ҳаётий эҳтиёжларини чуқур ўрганиш, сиёсий ўқувлар тизимида замонавий интерфаол усуллар, технологиялардан кенг фойдаланиш орқали улар самарадорлигини ошириш, бир сўз билан айтганда, партия фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги уқтириб ўтилди.

Кўриб чиқилган барча масалалар, билдирилган таклифлар асосида пленумда асосий вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли манфаатларини ҳимоя қи­лиш, ижтимоий-сиёсий тадбирлар таъсирчанлигини ошириш, партия кенгашлари, депутатлар ва бош­лан­ғич ташкилотлар ҳамкорлигини изчил кучайтириб бориш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Пленумда, шунингдек, ЎзХДП Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси Ирода Абдуллаева, «ЎзХДПнинг энг фаол аёли» кўрик-танлови республика босқичи ғолиби Нилуфар ­Собиржонова сўзга чиқди.

 

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: