Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
13.04.2017

ЖАМОАТЧИЛИК ҚАБУЛХОНАЛАРИГА

одамлар ишончи тобора ошиб бормоқда

Ҳар бир партия аҳолининг маълум қатламлари манфаатини ҳимоя қилади, шу мақсад йўлида ўз ғоя ва қарашларини илгари суради. Инсон манфаатларини таъминлаш учун, аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий ­муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак, албатта.

Электорат вакиллари муаммоларини ўрганишда партиямиз тизимида фаолият юритаётган Жамоатчилик қабулхоналари имкониятларидан унумли фойдаланиш яхши самара бермоқда.

Мурожаатларда кўтарилаётган масалалар ЎзХДП гуруҳлари, ҳамкор ташкилотлар ва давлат идоралари ҳамкорлигида ҳал этилаётгани туфайли Жамоатчилик қабулхоналарига одамлар ишончи тобора ошиб бормоқда.

Йилнинг ўтган даврига назар соладиган бўлсак, Жамоатчилик қабулхоналаримизга 100 дан ортиқ мурожаат тушди. Уларнинг 90 фоизи ижобий ҳал этилди. Олдинги йилларда айрим масалалар жуда қийинчилик билан, жойларга қайта-қайта мурожаат қилиш, депутатлик сўрови институти орқали ҳам муддатидан ўтиб ечишга эришардик. Эндиликда мурожаатлар ечими ортидан идорама-идора чопишга унчалик эҳтиёж сезилмаяпти.

Мурожаатларни таҳлил этганда, уларнинг кўпчилиги иш билан таъминлаш, моддий ёрдам олиш, шунингдек, кредит масалаларини ташкил этаётганини кўришимиз мумкин. Мурожаатлар таҳлили ҳудудда қайси йўналишларда ­муаммолар борлиги, нималарга кўпроқ эътибор қаратишимиз лозимлигини яққол кўрсатади. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партиямиз гуруҳлари доимий комиссия ва сессиялар муҳокамасига масала киритишда, аввало, Жамоатчилик қабулхоналарига тушаётган мурожаатлар таҳлилига эътибор қаратиши керак, назаримда.

Мурожаатларга ечим топишда бизда шундай тажриба йўлга қўйилган: биринчи галда масалани депутатлар ва партия фаоллари иштирокида муҳокама қиламиз. Уларнинг фикрларини ўргангач, энг маъқул ечимга тўхталамиз. Шундан сўнг мурожаат маълум бир депутатга ёки партия масъул ходимига юклатилади. Бу билан иш якунланмайди, албатта. Масала ҳал этилмагунга қадар махсус ишчи гуруҳ назоратида туради.

Шу ўринда қабулхонага бўлаётган мурожаатлардан мисоллар келтирсам. Наманган шаҳри, Чорсу маҳалласида истиқомат қилувчи ­Сожида Муҳиддинова собиқ бадиий буюмлар фабрикасида ишлаб пенсияга чиққан. Пенсия жамғармасига топширган ҳужжатларидаги камчилик сабабли пенсия таъминоти тўхтатилган. Вилоят архивига тегишли ҳужжат учун бир неча маротаба мурожаат қилишига қарамай, маълумот ололмаётган экан. Сожида Муҳиддинова билан вилоят архивига борганимизда бир соат ичида тегишли ҳужжатни унинг қўлига тутқазишди. Савол туғилади: Нега оддий фуқаронинг оддий мурожааати ўз вақтида ҳал этилмай, сансалорчилик бўлиши керак? Идораларга айнан бирон-бир масъул шахс ёки юқори ташкилот вакили билан бирга бориш шартми? Масъул ходимлар ўз вазифаларини сидқидилдан адо этсалар, бундай оворагарчиликлар бўлмайди, назаримизда.

Ўз навбатида Жамоатчилик қабулхонамизга миннатдорчилик хатлари ҳам келиб туради. Чортоқлик Хуршида Раҳматуллаеванинг хатида шундай сўзлар бор:

«Мен олий ўқув юртига киролмай юрганимда ЎзХДП вилоят кенгаши қошидаги Жамоатчилик қабулхонаси ҳақида эшитиб қолдим. Қабулхонада менинг қизиқиш ва имкониятларимни ўрганиб, оилавий корхона очишни маслаҳат беришди. «Ипотекабанк» Наманган шаҳар филиалидан имтиёзли кредит олишга эришдим. «Зар жилваси» оилавий корхонамиз шу тариқа ташкил топди. Бугунги кунда 7 иш ўрнига эга оилавий корхонамиз томонидан кўрпа жилд ва чойшаб, дастурхонлар тайёрлаяпмиз. «Чортоқ» санаторийси билан шартнома тузганмиз. Бугун олий маълумотли муҳандис технологман. Ўзбекистон ХДП «Истиқбол» ёшлар қаноти фаоллари сафидаман. Эришган натижаларим, албатта ЎзХДП ва унинг Жамоатчилик қабулхонаси туфайлидир. Бунинг учун партия вилоят ва Чортоқ туман кенгаши фаолларидан миннатдорман».

Жорий йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилиниши муносабати билан қабулхона фаолиятини янада кучайтириш чора-тадбирлари кўриляпти. Биринчидан, узоқ қишлоқларда кўчма Жамоатчилик қабулхоналарини кўпроқ ўтказишга ҳаракат қиляпмиз. Мурожаатларни қайд этиш, ижросини назорат этиш механизмини кучайтириш, намунали қабулхоналар иш тажрибасини оммалаштириш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишларини олиб боряпмиз. Ҳаётга янгича ёндашув бугунги кун талаби.

 

Дилором АБДУРАҲИМОВА,

ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши раиси,

халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: