Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
17.12.2016

ФАОЛ ВА ТАШАББУСКОР

йигит-қизлар танловнинг якуний босқичига тайёр

Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда «Ёш сиёсатчи-2016» кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтади. Танловдан олдин Қорақалпоғис­тон Республикаси ва вилоятлардан келган йигит-қизлар катта ҳаяжон, улкан таассуротлар оғушида пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди.

Куннинг иккинчи ярмида Темурийлар тарихи давлат музе­йида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда «Ёш сиёсатчи — 2016» танлови ташаббускори — ЎзХДП Марказий Кенгаши ходимлари, «Истиқбол» ёшлар қаноти аъзолари, танловнинг финал бос­қичи иштирокчилари, ҳудудий босқичларда 2- ва 3-ўринни эгаллаган ёшлар қатнашди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда ёшлар ўртасида кечган суҳбат самимий ва фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.

Танловнинг нуфузи ортганини иштирокчилар сафи йилдан-йилга кенгайиб бораётганидан ҳам кўриш мумкин, дейишди сўзга чиққанлар. Хусусан, 2008 йилда «Ёш сиёсатчи» кўрик-танловида 4 000 нафар ёш иштирок этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич қарийб 20 000 нафарни ташкил этди. Шунинг ўзиёқ натижалар қай даражада ўсганини кўрсатади.

— Ёшларнинг ижтимоий-сиё­сий, ҳуқуқий билимини ошириш, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаол иштирокини таъминлаш долзарб аҳамиятга эга, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Аҳад Аҳмедов. — Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, танлов қатнашчилари чуқур билим олгани, уларнинг ҳаммаси Ватанимиз равнақига ҳисса қўшишни хоҳлайдиган, эътиқодли, иродали йигит-қизлар экани мени қувонтирди.

— Навоий вилоятидан келдим, — дейди Навоий давлат педагогика институти талабаси, танловнинг республика босқичи иштирокчиси Мирсаидбек Жалилов. — Албатта, пойтахтимиздаги ўзгаришлар, бунёдкорликларни кўриб, кўзларимиз қувончга, қалбларимиз фахр-ифтихорга тўлди. Нуфузли танловнинг республика босқичи иштирокчиси эканимдан, янги дўстлар орттиришимдан хурсандман. Ҳар бир масалада ўз сўзимиз, мустақил фикримиз, фаол фуқаролик позициямизга эга бўлмоғимиз, аждодларимиздан мерос қолган она заминимизни асраб-авайлашимиз зарур.

Депутатлар ёшларга қонунлар ижроси бўйича олиб борилаётган назорат-таҳлил ишлари, қонун лойиҳаларини кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш масалалари юзасидан ҳам атрофлича тушунчалар беришди.

Давра суҳбати савол-жавоб, баҳс-мунозарага уланиб кетди.

«Ёш сиёсатчи — 2016» кўрик-танловида ким ғолиб, ким сов­риндор бўлади?.. Бу ҳақда газетамизнинг навбатдаги сонида батафсил ҳикоя қиламиз.

 

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: