Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
07.05.2013

ТАДБИРЛАРДАН ОДАМЛАР МАНФААТ КЎРСА,

уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошади

Бошланғич партия ташкилотлари ҳаётнинг энг қайноқ нуқталари — маҳалла ва меҳнат жамоаларида фаолият кўрсатади. Шу сабабли ҳам улар одамларнинг кундалик муаммоларини яхши билади.

Ўз-ўзидан айёнки, пар­тия аъзоларининг нафақат сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, балки қонунлар ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дас­турлари ижросини таҳлил этишда бошланғич ташкилотлар иштирокини кенгайтириш муҳим аҳамият­га эга.

Демак, биз партия тизимининг ҳар бир йўналиши бўйича қуйи бўғинга мурожаат этишимиз лозим. Шунда ҳудудлар ривожи, электорат турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган таклифлар янада пухта ва ҳаётий бўлади.

Иккинчи муҳим масала шундан иборатки, ҳаётимизда кечаётган жараёнларни таҳлил этиш, учраётган масалалар ечими бўйича таклиф бериш учун, аввало, бошланғич ташкилот етакчисининг салоҳияти юқори бўлиши керак. Шунинг учун бош­лан­ғич ташкилотлар етакчилари малакасини оши­­­­риш курс­ларини таш­­кил этиш вақти келди, деб ўйлайман. Бунда уларда ташкилотчилик ва ташаббускорлик, сиёсий етакчига хос фазилатларни қарор топтириш асосий мақсад бўлиши лозим.

Қуйи бўғин етакчиларига кўпроқ эътибор қаратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга. Чунки таклифлари тингланаётган етакчининг ўз кучига ишончи ортади, фаоллиги кучаяди.

Бугунги кунда Сурхондарё ви­лоятида ЎзХДПнинг 758 та бош­ланғич ташкилоти мавжуд. Уларнинг фаолиятини кучайтириш масала­ларида фуқаролик жамияти инсти­тутлари мутахассислари билан бирга тизимли семинарлар ўтказишни йўлга қўйиш керак, деб ўйлайман. Мазкур тадбирларда, айниқса, партия фаоллари, маҳаллий Кен­гаш­лар депутатлари, ижтимоий ҳамкор ташкилотлар мутахассисларининг фаол иштирокини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.

Партия аъзоларининг сиёсий-ҳуқуқий билими ва фаоллигини оширишга қаратилган тадбир ўтказмайдиган ёки уларни фақат ҳисобот учун ташкил этадиган бошланғич ташкилотлар ҳам йўқ эмас.

Туман, шаҳар партия кенгашлари бундай бошланғич ташкилотлар билан алоҳида иш олиб бориши зарур, деб ўйлайман. Агар бошланғич ташкилотларда тадбирлар баҳс-мунозара руҳида, фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ташкил этилса, бу партия аъзоларида қизиқиш уйғотади, уларнинг фаоллиги ошади. Бундан нафақат партия, энг муҳими, унинг электорати манфаатдор бўлади.

Насиба КАРИМОВА,

ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши масъул ходими.



DB query error.
Please try later.