Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
04.05.2013

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИНИНГ 513 НАФАР ИШТИРОКЧИСИ ҲАМДА МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИ ЭЪТИБОР ВА ЭЪЗОЗДА

Президентимизнинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги фармони ­вилоятимизда истиқомат қилаётган уруш қатнашчилари томонидан хурсандчилик билан кутиб олинди.

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан маҳаллий ҳокимиятлар турли жамоат ташкилотлари билан биргаликда кенг миқёсда тадбирлар ўтказиш режасини ишлаб чиқишди. Бунда асосий эътибор уруш қатнашчиларини ҳолидан хабар олиш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилди.

Ушбу мақсадлар йўлида «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳамда қатор жамоат ташкилотлари нуронийларимизга ҳар томонлама кўмак бериб келмоқда.

Каттақўрғон шаҳридаги «Марварид» сиҳатгоҳи ҳамда Са­мар­қанд туманидаги уруш ва меҳнат фахрийлари шифохонасида улар имтиёзли йўлланмалар асосида ­саломатликларини тикламоқда. ­Ви­лоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг юқори малакали шифокорлардан иборат махсус гуруҳлари уруш қатнашчиларининг хонадонларига бориб, тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

30 апрель куни 50 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва меҳнат фахрийсини Шаҳрисабз шаҳрига саёҳатга олиб бордик. Ушбу сафар давомида шаҳрисабзлик ва самарқандлик нуронийларнинг учрашувлари, турли маданий тадбирлар уюштирилди.

7 май куни вилоятимизнинг туман ва шаҳарларида яшаётган 300 нафар уруш ва меҳнат фахрийсини вилоят марказига таклиф этиб, тантанали тадбир ўтказиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, улар Самарқанд шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан ҳам яқиндан танишади.

Самарқанд шаҳридаги «Саховат уйи», Ургут туманидаги «Мурувват уйи»да истиқомат қилаётган кексалар ҳам давлатимизнинг доимий эътиборида. Ҳар бир байрам, муҳим саналар арафасида ушбу масканларда хайрия тадбирлари ташкил этилади. Айниқса, Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам дастурхони ёзилиб, нуронийларга совға-саломлар топширилади. Бундай тадбирлар уларнинг кўнглини кўтаради, ҳаётдан мамнун яшашга ундайди.

Инсон қадр-қимматини улуғлаш, хотирасини ёд этиш халқимизга хос эзгу фазилатдир. Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар замирида ҳам, аввало, инсон манфаатлари мужассам. Шу нуқтаи назардан Президентимиз ташаббуси билан 9 майнинг Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилиниши ҳамда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши давлатимизнинг инсонпарварлик сиёсатининг ёрқин намунасидир.

Ҳасан НОРМУРОДОВ,

«Нуроний» жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси.



DB query error.
Please try later.