25.04.2013

ҚУЙИ БЎҒИН ПАРТИЯ НУФУЗИНИ ОШИРУВЧИ КУЧ

Ҳар қайси сиёсий партиянинг негизи, таянчи бошланғич ташкилот ҳисобланади. Улар қанча­лик самарали ишласа, электорат ора­сига чуқур кириб борса партиянинг мамлакат ҳаётидаги ўрни ҳам ортиб боради.

Шу боис бошланғич ташкилотларга қуйи бўғин эмас, аксинча, партиянинг асосий таянчи, ҳаракатга келтирувчи кучи сифатида қараш лозим. Шунда улар томонидан берилган таклифларга эътибор ҳам ортади. Бу электорат манфаатини ўзида акс эттирган кўплаб ҳаётий ташаббуслар илгари сурилиши ва уларни амалга ошириш йўлида изчил иш олиб боришга замин яратади.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ Андижон вилоят бўлими «Бун­ёдкор» филиалида ташкил этилган бошланғич ташкилоти ҳам амалий ишлар, партия электорати манфаати билан боғлиқ ташаббус кўрсатишга ҳаракат қилаяпти.

Бугунги кунда бошланғич ташкилотимиз 10 нафар аъзони бирлаштирган. Уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини юксалтириш, жамоамиз аъзоларига мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар мазмун-моҳиятини чуқур тушунтириш борасида семинар-тренинг ва давра суҳбатлари мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

ЎзХДПдан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайланган депутатлар билан ҳамкорликни, ўзаро алоқаларни кучайтиришга ҳаракат қилаяпмиз. Чунки депутатлар турли таклифларни амалга жорий этиш бўйича етарли ваколатга эга. Имкониятдан самарали фойдалана олсак, қуйи ташкилотларнинг электоратни ўйлантираётган масалалар ечими ва партия ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва ташаббуслари кўпаяди ҳамда бундан аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами манфаатдор бўлади, деб ўйлайман.

Мирзоҳид УСМОНОВ,

Бошланғич партия ташкилоти етакчиси.



DB query error.
Please try later.