Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
23.04.2013

БОЛАЛАРИМИЗНИ АСРАЙЛИК

Кеча мамлакатимизда полиомиелитга қарши миллий эмлаш тадбирлари бошланди

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида шу му­носабат билан ташкил этилган матбуот анжума­нида тегишли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республика­си Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, республика бош давлат санитария врачи С.Сайдалиев, Жаҳон соғ­лиқни сақлаш ташкилотининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари А.Хаммерих, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистонда­ги ваколатхонаси раҳбари Ж.Дельмот ва бошқалар сай­ёрамизнинг айрим ҳудудларида, жумладан, бизга қўш­ни баъзи давлатларда полиомиелит бўйича мураккаб эпидемиологик вазият сақланиб тургани унга қарши профилактикани янада кучайтиришни талаб этаётганини таъкидлади.

Юртимизда болаларни юқумли касалликларга қар­ши эмлашнинг миллий режаси ишлаб чиқилган. Унга кўра, фарзандларимиз ўн хил юқумли касалликка қар­ши эмланмоқда.

Шифокорларнинг таъкидлашича, полиомиелит ўткир юқумли касаллик бўлиб, асаб тизими, айниқса, орқа мияни қаттиқ шикастлайди. Шахсий гигиена қоидаларига амал қилмаслик, ифлосланган сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари хасталикнинг юқиш манбаларидир.

Оғир хасталик ҳисобланган полиомиелит билан асо­сан 10 ёшгача бўлган бола­лар хасталанади. Унинг асоратлари эса кўпинча ногиронликка олиб келади, айрим ҳолларда ўлим билан тугайди. Унинг олдини олиш­нинг бирдан-бир чораси эм­лашдир.

Мазкур йўналишдаги тиббий-профилактика ишлари қамровини кенгайтириш, болалар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида Ўз­бекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида юртимизда миллий эмлаш кунлари ўтказилаётир.

2013 йилнинг 22-27 апрель кунлари навбатдаги эмлаш ҳафталиги ўтказилади. Ҳафталик доирасида юртимизнинг қўшни давлатлар билан чегарадош вилоятларида беш ёшгача бўлган бола­лар полиомиелитга қарши эмланади. Тадбирни уюш­қоқлик билан ташкил этиш мақсадида вакциналар олиб келиниб, ҳудудлардаги санитария-эпидемиология марказларига етказилди.

Мамлакатимиз бўйича олти мингдан ортиқ эмлаш пункти, беш минг икки юзга яқин эмлаш бригадаси ташкил этилди. Эмлаш жа­раёнида иштирок этадиган шифокорлар, ҳамширалар, мактабгача таълим муас­сасалари ҳамда Меҳрибонлик уйлари ходимлари махсус тайёргарликдан ўтказилди.

Болаларимизни турли юқумли касалликлардан асрайлик.

(Ўз мухбиримиз.)


DB query error.
Please try later.