20.04.2013

ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРИМЕНТ: БУХОРОДА ТАЙЁРГАРЛИК БОСҚИЧИ

изчил олиб борилмоқда

Юртимизда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, фуқароларнинг ахборот олишга бўлган конститу­циявий ҳуқуқларини амалга оширишнинг механизм­ларини янада мустаҳкамлаш деaмократик тамойил­ларнинг чуқурлашуви ҳамда фуқаролик жамияти­нинг ривожига хизмат қилади.

Шу боис Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни яна­да чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида Президентимиз томонидан «Давлат ҳокимияти ва бошқа­руви органлари фаолиятининг очиқ­лиги тўғрисида» қонун қабул қилиш ғояси таклиф этилди. Бу фуқароларнинг ахборот олиш учун конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш шаклларини кенгайтириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат ҳокимия­ти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан кенг фойдаланишини таъминлаш, жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида хабардор қилиш процедураларини бел­гилаш, давлат ҳокимияти ва бошқа­руви органларининг қа­бул қилинаётган қарорлар си­фатини ошириш борасидаги масъулиятини кучайтириш имконини беради.

Маълумки, мазкур қонун ло­йиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда Президентимизнинг жорий йил 20 мартдаги Фармойишига мувофиқ, қонун лойиҳаси синови бў­йича Самарқанд ва Бухоро вилоятлари давлат ҳокимияти ор­ганлари негизида ҳуқу­қий эксперимент ўтказиш

белгиланди.

Айни пайтда Бухоро ви­лояти­да ҳам қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказишга тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Қонун лойиҳаси бўйича ҳуқу­қий эксперимент вилоятдаги 78 та давлат ҳокимияти ва бош­қаруви органи ҳамда 13 та шаҳар ва туман ҳокимликларида олиб борилади.

Тайёргарлик босқичида экс­периментнинг ташкилий-ҳуқу­қий базаси тайёрланмоқда, жа­­моатчилик, фуқаролик жамия­ти институтлари мазкур экспе­риментнинг вазифалари, мақсади, тартиби ва бошланиши ҳа­қида хабардор этилаяпти.

Акбар РУСТАМОВ, Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари:

— «Давлат ҳокимияти ва бош­қаруви органлари фао­лиятининг очиқлиги тўғри­сида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси юзасидан бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш бўйича вилоятда ишчи гуруҳи тузилди. Унинг зиммасига қатор вазифалар юкланди.

Хусусан, ишчи гуруҳи ҳуқу­қий экспериментни амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, экспериментни ўтказишда иштирок этаётган ташкилотлар, муасса­салар, шаҳар ва туманлар ҳо­кимликларининг фаолиятини самарали мувофиқлаштириши керак.

Шунингдек, давлат ҳокимия­ти ва бошқаруви тузилмалари фаолиятининг очиқлигини таъ­минлаш жараёнларининг ҳо­лати тўғрисидаги ахборот, экс­перимент давомида ўткази­ладиган социологик тадқиқотлар, жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари, қонун лойиҳаси нормаларининг самарадорлигига доир эксперт баҳолар ҳар томонлама комплекс таҳлил этилиши, умумлаштирилиши белгиланди.

Эксперимент ўтказишда иш­тирок этадиган жамоатчилик, ОАВ, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳоки­мияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш механизмларини амалга ошириш учун ички идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ҳам­да тасдиқланишини муво­фиқлаштириш ҳам ишчи гуруҳи вазифасига киради.

Яқинда вилоят ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимизнинг юқори­даги Фармойишига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар ва олдинда турган вазифалар муҳокама этилди. Ҳуқуқий экс­перимент субъекти сифатида белгиланган давлат ҳо­кимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларига мазкур жараённи ташкил этиш, веб-сайтлар яратиш ва мунтазам тўлдириб бориш, ахборот олиш хоналарини шакллантириш ва бошқа муҳим вазифалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Бундай тадбирлар туман ва шаҳарлардаги тегишли ишчи гуруҳлари томонидан ҳам ташкил этилаяпти.

Акром ХАЛИЛОВ, Бухоро вилоят адлия бош­­қармаси бошлиғи:

— Қонун лойиҳаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви ор­ганлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди.

Ҳуқуқий экспериментнинг ўтказилиши эса давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида маълумот олишдан манфаатдор бўлган шахслар, хусусан, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти инс­титутларининг ахборотга эга бўлишлари учун кенг шароит яратади.

Таъкидлаш жоизки, бу муҳим ҳужжат нафақат жамиятимизда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, балки ижро ҳокимияти органларининг ўзлари қабул қилаётган қарорлар сифати учун жавобгарлигини оширишга ҳам хизмат қилади.

Масалан, қонун лойиҳасининг 5-моддасига кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғ­рисида ахборот қидираётган жисмоний ёки юридик шахс ахборотдан фойдаланувчи ҳи­собланади. У давлат ҳокимия­ти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ҳақ­қоний ахборот олиш, шунинг­дек, ахборотдан фойдалана олиш ҳуқуқини ва уни амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузувчи дав­лат ҳокимияти ва бошқарув ор­ганларининг ҳужжатлари ва улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан белгиланган тартибда, шу жумладан, юқори турув­чи ор­ганларга шикоят қилиш ҳуқу­қига эга.

Шунингдек, қонун лойиҳасида белгиланган мазкур меъ­ёрларнинг амалда синаб кў­рилиши уларни янада такомиллаштиришга хизмат қи­лади.

Шуҳрат БАФАЕВ, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро минтақавий бў­лими раҳбари:

— Фуқаролик жамияти бу, энг аввало, очиқ жамият дега­ни. Демак, бундай жамиятда фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқи таъминланиши керак. «Давлат ҳокимияти ва бошқа­руви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бу борада мустаҳкам кафолатлар яратмоқда.

Бизнинг фикримизча, қонун лойиҳаси юзасидан ўткази­лаётган ҳуқуқий эксперимент қатор афзалликларга эга. Масалан, ҳуқуқий экспери­мент давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот узатишга қаратилган ахборот ресурсларининг тайёргарлик даражаси ўрганилади, бундан ташқари, ахборот олиш ва узатиш тизимини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда ҳам ўта муҳим аҳамият касб этади.

Бир сўз билан айтганда, қо­нун лойиҳаси, аввало, фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг манфаатларига хизмат қилади. Улар томонидан юборилаётган сў­ровлар асосида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимли равишда ўз фао­лиятини таҳлил қилиб, баҳолаб боради. Бу эса, ўз нав­батида, уларнинг ўз ишига бўл­ган масъулияти, жавобгарлигини оширишга олиб келади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қонун лойиҳаси бў­йича йил давомида ўткази­ладиган ҳуқуқий экспери­ментнинг асосий иштирокчилари бир томондан давлат ҳокимияти ва бошқаруви ор­ганлари бўлса, иккинчи томон­дан ушбу давлат органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишдан манфаатдор бўлган оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти инс­титутлари, фуқаролар ва юридик шахслар ҳисобланади. Шу боис ишчи гуруҳлари нафақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фао­лиятини ўрганиши, балки кенг жамоатчилик билан мулоқотлар уюштириши ҳам белгиланган. Ҳар бир фуқаро қонун лойиҳаси нормаларини муҳокама этишда иштирок этиши, ўз фикрини баён қилиши қо­нун лойиҳасини келгусида яна­да такомиллаштиришга хизмат қилади.

Ҳуқуқий тажриба ҳақида гап кетганда, шуни таъкидлаш ўрин­лики, бу кенг миқёсли тадбир оммавий ахборот воситалари масъулиятини кучайтириш­да ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Масалан, ҳуқуқий эксперимент журналистлар касбий фаолия­тини ўзи тартибга солиши, ўз­аро ишонч принциплари қа­рор топиши учун имкон яратади. Ахборот маконида холислик ва ҳаққонийлик тамойилларига амал қилиш, ахборот бериш масъулиятини чуқур ҳис қи­лиш, жамият олдидаги жавобгарликни зиммасига олиш бў­йича турли механизмлар, янги шакллар ҳам синаб кўрилади.

Лобар ҚИЛИЧЕВА, Бухоро вилоят телерадиокомпанияси катта муҳаррири:

— Давлатимиз раҳбари Фармойиши билан тасдиқланган ҳуқуқий тажрибани ўтказиш тартибига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўз фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича маж­буриятлари қатъий белгиланган.

Бу эса оммавий ахборот во­ситалари учун яна бир қулайлик яратади. Масалан, жисмоний ва юридик шахсларнинг сўрови у рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмайдиган муддатда, оммавий ахборот воситаларининг тажриба субъект­лари фаолияти, унинг мансабдор шахслари интервьюсини ташкил қилиш бўйича сў­рови эса етти кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилиши шарт.

Бунда ахборот олиш талаблари ёзма, жумладан, электрон ҳамда оғзаки шаклда бўлиши ва бевосита ахборот олишдан манфаатдор шахсларнинг ваколатли вакиллари орқали юборилиши ҳам мумкин.

Буларнинг барчаси фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқ­ларини янада кенгайтиришга хизмат қилади...

Бир сўз билан айтганда, қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти жиҳатдан ахборот соҳасида фуқаро ва давлат ўртасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамиятга эга.

Айниқса, қонун лойиҳаси бўйича ҳуқуқий эксперимент ўт­кази­лиши фуқароларнинг ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқлари амалга оширилишининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштиришга кенг йўл очади.

Шундан келиб чиқиб, вилоят­да ташкил этилган ишчи гуруҳлари қонун лойиҳаси эксперименти бўйича белгиланган вазифаларни ком­плекс равишда амалга оширишга қаратилган қатор чоралар устида иш олиб бораяпти.

Бу эса сўз ва ахборот эркинлигини, давлат ҳоки­мияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасида илк бора қўлланилаётган ҳуқуқий экспериментни самарали амал­га оширишга имкон яратади.

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» махсус мухбири.



DB query error.
Please try later.