11.04.2013

ЭЛЕКТОРАТ МАНФААТИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

фаолиятимизнинг асосий мезонидир

Ўтган йили аҳолига транспорт хизмати кўрсатишнинг аҳволи, коммунал хизмат сифати билан боғлиқ муаммолар, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш каби масалалар халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясига киритилишида депутатларимиз фаол қатнашди.

Шу кунларда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон ХДП минтақавий кенгашларининг пленумларида аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами манфаатларини ҳимоя қилишда партия ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳларининг фаолиятини янада кучайтириш масалалари муҳокама этилмоқда.

ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги тўқ­қизинчи пленумида партия Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят, туман ва ша­ҳар партия ташкилотлари раҳ­барлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари иштирок этди.

— Вилоят партия кенгаши ўтган йилги фаолиятини Мам­лакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси, «Мустаҳкам оила йи­ли» Давлат дастурида белгиланган устувор йўналишлар ҳам­да партиянинг 2011-2014 йилларга мўлжалланган Ҳа­ракат дастури асосида олиб борди, — деди вилоят партия кенгаши раиси Камолбой Исабеков. — Хусусан, бу борада халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларимиз ишини янада жонлантиришга ало­ҳида эътибор қаратилди. Депутатлик гуруҳларининг электорат манфаатига хизмат қиладиган, партиямиз дастурий мақсадларига қа­ратилган аниқ ташаббус ва амалий ҳаракатларини кучайтириш бўйича муайян натижаларга эришилди. Қатор ижтимоий масалалар туман, шаҳар ва вилоят Кенгашлари сессияларида муҳокама этил­ди. Жумладан, халқ депутатлари Иштихон туман Кенгашининг 2012 йил 9 январдаги ўн биринчи сессиясида ЎзХДП депутатлик гуруҳи таклифи билан Янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси тўғри­сидаги масала муҳокама қи­линди. Бундай мисолларни Қўшработ, Ургут, Пахтачи, Булунғур, Тай­лоқ, Пастдар­ғом ҳамда Каттақўрғон туман Кенгашларидаги пар­тиямиз депутатлик гуруҳлари фаолиятидан келтириш мумкин.

— Ҳали ечимини кутаётган масалалар ҳам талайгина, — деди халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошев. — Ўтган йили аҳолига транспорт хизмати кўрсатишнинг аҳволи, коммунал хизмат сифати билан боғлиқ муаммолар, ижтимоий ҳи­мояга муҳтож кишиларни қўл­лаб-қувватлаш ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш каби масалалар халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясига киритилишида депутатларимиз фаол қатнашди. Бироқ айрим туман Кенгашларидаги партиямиз депутатлик гуруҳлари бугунги кун талаблари даражасида меҳнат қилаяпти, деб бўл­майди. Яна бир масала. Йил бошида Обод турмуш йили муносабати билан бажаралиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланиб, барча депутатлик бирлашмаларига алоҳида вазифалар юклатилган эди. Аммо баъзи депутатлик гуруҳлари фаолиятида ҳалигача бу бўйича етарли ижобий натижаларга эришилгани йўқ. Бундай ўзибўларчилик кайфияти билан асло муроса қилиб бўлмайди. Шу боис ҳар бир депутатлик гуруҳи ўз ишига талабчан бўлиши, фаолиятини танқидий руҳда кўриб чиқиши ҳамда жорий йилдаги вазифаларни адо этишда ташаббускор бў­лиши талаб этилади.

Шунингдек, тадбирда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фрак­ция­си аъзоси Фахриддин Ражабов, «Фаол аёллар» қаноти Самарқанд вилоят бўлими етакчиси Ҳафиза Азимова ва бошқалар сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирди.

Пленумда ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Улуғбек Вафоев иштирок этиб, вилоят партия ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада кучайтириш билан боғлиқ қатор фикр­лар, аниқ тавсияларни ўр­тага ташлади.

Пленум якунида барча даражадаги партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳ­лари зиммасига ижтимоий-сиёсий, мафкуравий йўналишларда олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш, электорат манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, партия ташкилотларида фао­лият кўрсатаётган кадрлар салоҳиятини ошириш билан боғлиқ вазифалар юклатилди.

Абдували ХУДОЁРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.