Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
11.04.2013

БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИГА БАҒИШЛАНДИ

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институ­ти ҳудудий бўлими ҳамкорлигида сиёсий партияларнинг бош­ланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

Унда вилоят партия кенгаши ходимлари, туман ва шаҳар партия кенгашлари фаоллари, БПТ етакчилари, депутатлик гу­руҳлари аъзолари ҳамда соҳа мутахассислари қуйи бўғин фао­лиятини замон талаблари асосида янада такомиллаштириш, етакчилар сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш масалаларида фикр алмашишди.

Партия электоратининг сиёсий жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлаш, қизиқиш ва эҳтиёжларини аниқлаш, ижтимоий масалаларга ечим топишда бошланғич ташкилотлар муҳим аҳамиятга эга экани таъ­кидланди.

Бу борада жамоат ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш кераклиги таъкидланди.

Семинар давомида пар­тия ҳудудий кенгашлари томонидан БПТ фаолиятини мувофиқлаштириш бў­йича методик ва амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Шунингдек, қуйи бў­ғин етак­чиларини ташаббускор ва замонавий фикрлай­диган ёш­лар орасидан сайлаш масаласига эътибор қаратилди.

Тадбирда бошланғич ташкилотлар фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган тав­сиялар билдирилди.

Диёр ҲАСАНОВ

 

ИНТЕРНЕТ ВА ЁШЛАР

«Истиқбол» ёшлар қаноти Навоий вилоят бўлими ташаббуси билан «Интернет ва ёшлар: муваффа­қиятлар, муаммолар» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Сўзга чиққанлар, интернетнинг ёшлар ҳаётидаги аҳамия­тига тўхталиб, бунда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, мафкуравий иммунитетни шакллантириш муҳимлигини қайд этишди.

Давра суҳбатида ахборот хуружларига қарши туриш, унинг салбий оқибатлари ҳақида кенгроқ тушунча бериш, бу борада қанот олдида турган вазифаларни самарали бажариш масалалари юзасидан фикр-мулоҳаза билдирилди.

Давра суҳбати қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Иштирокчи ёшлар эркин фикр алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Илҳом САТТОРОВ



DB query error.
Please try later.