Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
09.04.2013

СИЁСИЙ ПАРТИЯНИНГ ТАЪСИР КУЧИ

ошишида қуйи бўғин ташаббускорлиги муҳим ўрин тутади

Сиёсий партия Дастури, унинг олдида турган вазифалар қай даражада бажарилиши кўп жиҳатдан бошланғич ташкилотлар фаоллигига боғлиқ. Бунинг учун қуйи бўғинда салоҳиятли, изланувчан, сиёсий-ҳуқуқий билими юқори етакчилар сафини кен­гайтириш, уларнинг тажрибасини мунтазам ошириб бориш зарур. Чунки давр сиёсий партиялар олдига жиддий ва масъулиятли вазифалар қўйди. Уларни самарали бажаришда бошланғич ташкилотлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда «Сиёсий партия бошланғич ташкилотларининг самарали фаолиятини таъминлаш масалалари» мавзусида ўтказган семинар-тренингда шу ҳақ­да фикр алмашилди.

Партия кенгашлари ва депутатларнинг бошланғич ташкилотлар билан ишлаш тартибини янада такомиллаштириш бўйича амалий таклифлари илгари сурилди.

Дониёр АЮПОВ, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси раҳбари:

— Ҳар бир сиёсий партия салоҳиятини қуйи бўғин белгилайди. Партия ўз дастурий мақсадларига эришиши, жамият ҳаётида таъсир кучига эга бўлиши учун унинг имкониятларидан самарали фойдаланиш зарур. Электорат билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганишда бошланғич партия ташкилотларини нафақат ташаббускорликка ундаш, балки уларни қўллаб-қувватлаш, фаоллик кўрсатишдан манфаатдорлигини ошириш зарур, деб ўйлайман.

Учқун ШОЙИМҚУЛОВ, ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари:

— Ҳудудий партия ташкилотлари ва депутатларнинг қуйи бўғин билан ишлашга муносабатини янгилаш олдимиздаги муҳим вазифа ҳисобланади. Аҳоли орасига чуқур кириб бориш, ижтимоий масалалар юзасидан ҳаётий таклифлар тайёрлашда бу муҳим аҳамиятга эга.

Бугун шаҳар партия кенгашига 1331 та бошланғич ташкилот бирлашган. Олмазор, Миробод, Юнус­обод ва Сергели туман партия кенгашлари бошланғич ташкилотлар билан фаол ишлаш борасида ибрат кўрсатиб келаяпти. Аммо, Яккасарой туман, «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси партия кенгаши бошланғич ташкилотлар фаолиятини кучайтиришга етарли эътибор бермаяпти, бу масъулиятли вазифага юзаки қарамоқда. Улардаги совуққонлик қуйиларга ҳам кўчган, БПТ етакчиларида ташаббускорлик ва ташкилотчилик етишмайди. Айрим БПТда йил давомида партия аъзоларининг сиёсий-ҳуқуқий билими, фаоллигини оширишга қаратилган тадбирлар деярли ўтказилмаган.

Айрим ҳолларда бошланғич ташкилотларда тадбирлар номигагина ташкил этилади. Уларда ҳаётий масалалар муҳокама қилинмайди. Ижтимоий долзарб мавзуларда учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилмаяпти. Хўш, бу камчиликларнинг сабаби нимада? Бу ҳақда партия ташкилотлари етакчилари жиддий ўйлаб кўриши зарур.

Партия кенгашлари билан алоқаси деярли узилиб қолган қуйи бўғинлар ҳам йўқ эмас. Бунинг асосий сабаби — туман ва шаҳар кенгашларининг сусткашлиги, бошланғич ташкилотлар билан ишлашга масъулият билан ёндашмаётганида. Фақат бошланғич ташкилот тузиш билан партия кенгаши зиммасидаги вазифа адо этилмайди. БПТ ишлаши, электоратга фойдаси тегиши керак. Бунинг учун юқори партия кенгашлари бошланғич ташкилотлар фаолиятини доим таҳлил қилиб бориши, уларга яқиндан ёрдам кўрсатиши, тавсиялар бериб бориши лозим.

Нодира ШАРИПОВА, Олмазор туманидаги ҳу­дудий партия ташкилоти етакчиси:

— Маълумки, бошланғич ташкилотлар фаолиятидаги устувор вазифалардан бири — аъзолар, тарафдорлар, электоратнинг ижтимоий-сиёсий фаол­лигини оширишдан иборат. Сиёсий ва фуқаролик маърифати тизимида олиб борилаётган ишларда биринчи галда шунга эътибор бераяпмиз. Маҳалламиз­да 40 дан ортиқ ЎзХДП аъзоси бор. Сиёсий ўқувларда уларнинг иштирокини таъминлаш, эркин мулоқот тарзидаги учрашувларни кўпроқ ўтказиш, аъзоларнинг фикрларини тинглаш ҳамда муҳокама этишга кенг ўрин бераяпмиз. Энг муҳими, бу одамларимизда ислоҳотлар тақдирига дахлдорлик туйғуси мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

Йиғилиш сўнггида таъкидландики, бошланғич ташкилотларни фаоллаштириш учун уларнинг масъулияти ва манфаатдорлигини ошириш, бу борада изчил механизм ишлаб чиқиш зарур. Ижтимоий-иқтисодий долзарб масалалардаги йиғилишларни қуйи бўғинда кўпроқ ўтказиш бўйича тегишли режа ишлаб чиқилди.

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.