09.04.2013

ФАОЛЛИК МЕЗОНИ

амалий ишлар билан белгиланади, — дейишди ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши пленумида сўзга чиққанлар

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг шу йил март ойи охирида бўлиб ўтган пленуми партия ҳаётидан шубҳасиз муҳим воқелик сифатида ўрин олди. Унда кун тартибига киритилган масалаларга аниқ таҳлил асосида ёндашилгани ва амалий режалар белгиланиши жойларда ҳам акс садо бермоқда. Фарғона ви-

лоят партия кенгашининг IX пленуми ҳам шундай руҳда ўтди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича маърузалар матни пленум иштирокчиларига аввалдан тарқатилди. Партия фаоллари бундай янгиликни маъқуллаган ҳолда, мавзу юзасидан баҳслашар, таклиф ва мулоҳазаларини маслаҳатлашар эдилар. Бу эса пленум қизғин тортишувлар майдонига айланишидан дарак берарди.

Янги тартибга кўра, пленум маъруза тинглашдан эмас, фаоллар эътиборига ҳавола этилаётган масалалар муҳокамасидан бошланди.

— 2012 йилда туман Кенга­шидаги депутатлик гуруҳимиз ташаббуси билан 3 та масала халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссияларида, 2 та масала сессияда кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди, — деди Тошлоқ туман пар­тия кенгаши раиси Умматали Маҳмудов. — Лекин бу мақта­надиган кўрсаткич эмас. Ҳали таълим муассасалари битирувчиларини мутахассислиги бўйича ишга жойлаштиришда яхши натижаларга эриша олмаяпмиз. Касб-ҳунар коллежларидаги айрим ихтисосликларни ўзгартириш ҳақидаги таклифларимиз ечимини топганича йўқ.

Туманимизда томорқада қишлоқ хўжалиги маҳсулот­лари етиштириш ривож топган. Лекин бу иш билан банд аҳо­ли ҳалигача тўлиқ рўйхатга олинмаган. Демакки, уларнинг ижтимоий ҳимояси ка­фо­латланмаган. Шундай экан, айнан бандлик ва оилавий тадбиркорлик масаласига янада кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим.

— Масалага кенгроқ ёндашиш керак, деб ҳисоблайман, — дея сўз бошлади халқ депутатлари Данғара туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Абдусамад Исмоилов. — Ҳозир ҳамма ер­да қурилиш, бунёдкорлик ишлари давом этяпти. Бизнинг «Ғумайли» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 3500 нафар меҳнатга лаёқатли ки­ши бор. Уларнинг 500 нафари ишсиз фуқаро сифатида рўйхатга олинган. Аслидачи? Улар ҳа­ли у маҳалла, ҳали бу туман марказидаги қурилишларда оғзаки келишувга кўра ёлланма ишчи бўлиб меҳнат қилмоқда. Бир жойда ишни битирса, бошқасига ўтади. Хўш, нега уларни ишсиз де­йишимиз керак? Менимча, бошланғич партия ташкилотлари шундай ҳолатни ўрганиб чиқиши, умумлаштириши, сўнг­ра уларни қонуний йўллар билан расмийлаштириш бў­йича аниқ ташаббуслар билан чиқиши керак.

— Партия ташкилоти, унинг депутати учун ғоя ва дастур ижроси, электорат манфаати йўлидаги масаланинг кат­та-кичиги бўлмаслиги керак, — деди Учкўприк туман Кен­гашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Мунирахон Хол­мирзаева. — Туманимизда пиёдалар йўлакчаларининг бир қисми талаб даражасида эмасди. Икки қишлоқда ичимлик суви таъминотида муаммо бор эди. Бундан таш­қари, кутубхоналар фондини бойитиш масаласида ҳам мурожаатлар бўлди. Шу ва бош­қа масалалар бўйича тегишли идораларга 18 марта мурожаат қилдим. Бу масалаларда халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари, вилоят идораларининг буйруқлари чиқарилишига эришдик. Натижада тегишли муаммолар ҳал этилди, партия­мизга хайрихоҳлар кўпайди. Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир ишимиз амалий натижа бериши учун курашишимиз керак.

— Қанотимиз ўз фаолия­тини асосан жамоаларда олиб борар эди, — деди «Истиқбол» ёшлар қа­ноти Фарғона шаҳар бўлими етакчиси Бунёд Аҳмадалиев. — Бу йил биз маҳаллалар билан яқиндан иш бошладик. Бунинг учун бир неча лойиҳаларни амалга оширмоқчимиз. Масалан, «Ҳар бир маҳалладан битта ташаббускор ёш» ло­йиҳасини олайлик. Шаҳримизда етмишга яқин, ви­лоятда эса салкам мингта маҳалла бор. Агар биз молия, солиқ, банк тизимлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда шу лойиҳани амалга ошириб, ҳар бир маҳаллада биттадан ёш ўз ишини очишига кўмаклаша олсак, бандлик дастури иж­росига муносиб ҳисса қўш­ган бўлардик.

Пленумда аввалдан сўзга чиқувчилар белгиланмаган эди. Минбарга партия фаоллари, депутатлик гуруҳлари аъзолари, етакчилар бирин-кетин сўз сўраб чиқавердилар. Энг муҳими, ҳеч ким йиғилиш қачон тугар экан, деб ўтиргани йўқ. Қис­қа, лўнда, қизиқарли таҳлил ва таклифлар айтилди.

— Депутатлик гуруҳларимиз ташаббусларини янада ривожлантириш партия дастурий мақсадларини амалга оширишда асосий вазифа бў­либ қолмоқда, — деди ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши раи­си Маҳмуджон Маҳкамов. — Тўғри, 2012 йилда уларнинг фаоллиги кузатилди. Лекин, депутатлик гуруҳларининг деярли ярми ҳали ҳам ҳаракатсиз. Жумладан, Марғилон шаҳар, Бешариқ, Ўзбекистон, Фарғона, Данғара, Боғдод туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларимиз томонидан сессияларга йил давомида бирорта ҳам масала киритилмади. Биз учун депутатлик гуруҳларининг фа­қат фаоллиги эмас, балки электоратимиз манфаатларига жавоб берадиган амалий натижалари муҳим.

Вилоят партия ташкилоти етакчиси ўз чиқишида бир қатор қизиқарли таклифларни ҳам ўртага ташлади.

— Тизимли жамоатчилик ва депутатлик назоратини жойларда амалга ошириш учун халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги ва шаҳар, туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларимиз ўр­тасида ҳамкорликни кучай­тириш лозим. «Коллеж-корхона» тизимини ривожлан­тириш, битирувчиларни кафолатланган иш ўрни билан таъминлашга қаратилган уч томонлама шартномалар тузиш амалиётини такомиллаш­тириш, бу борадаги давлат қарорлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини самарали ташкил этиш зарур.

Пленум 2013 йилдаги муҳим вазифалар қаторида, бошланғич партия ташкилотлари иш фаолиятида самарадорликка эришишга алоҳида эътибор қаратди. Жорий йилнинг январь-февраль ойларида олиб борилган таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги кунда 20 фоизгача бошланғич ташкилотлар ўз таркибида 5 кишидан кам партия аъзоларига эга. Айниқса, бундай ташкилотлар Қўқон, Марғилон шаҳар, Ўз­бекистон, Учкўприк, Риштон туманларида кўпдир.

— Қатор бошланғич таш­килотлар раҳбарларини ёш­лар ҳисобига янгилашга катта эҳтиёж сезилмоқда, — де­ди Маҳмуджон Маҳкамов. — Вилоят миқёсидаги мавжуд 869 та бошланғич пар­тия ташкилотининг 254 тасига нафақа ёшидаги кишилар раҳбарлик қилади. Барча муаммолар партия бошланғич ташкилотларида шу йилнинг иккинчи ярмида ўт­казиладиган ҳисобот-сайлов йиғилишлари даврида ҳал этилиши лозим.

Пленумда яна кўплаб таклифлар билдирилди ва улар асосида тегишли амалий, дас­турий қарорлар қабул қи­линди.

Муҳаммаджон ОБИДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.