Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
06.04.2013

ОҚСАРОЙДА ҚАБУЛ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 5 апрель куни Оқсаройда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида қатнашиш учун мамлакатимизга келган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон томони мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги даражасини юксак қадрлашини таъкидлади. Бу турли соҳаларда ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик учун мавжуд катта салоҳиятни изчил амалга ошириш имконини бермоқда.

Сергей Лавров давлатимиз раҳбарига Президент Владимир Путиннинг дўстона тилакларини изҳор қилиб, Россия раҳбарияти мамлакатларимиз ва халқларимизнинг узоқ муддатли манфаатларига мос кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон билан мавжуд мулоқотларни қўллаб-қувватлаш ва изчил давом эттиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг муҳим масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Томонлар 2012 йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида икки давлат раҳбарлари имзолаган Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияда баён этилган келишувларга қатъий амал қилиши таъкидланди. Ушбу ҳужжатда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболдаги устувор йўналишлари белгилаб берилган.

Учрашувда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Ўзбекистонда МДҲга ушбу ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли муҳим масалалари юзасидан очиқлик ва ўзаро ишонч руҳида фикр алмашув учун ноёб платформа сифатида қаралади. Шу маънода Тошкент шаҳрида Ҳамдўстликнинг энг муҳим институтларидан бири – Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисининг муваффақиятли ўтказилиши кенг кўламли алоқаларни изчил ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Томонлар Ўзбекистон ва Россия манфаатларига доир минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

ЎзА



DB query error.
Please try later.