Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
06.04.2013

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси

Тошкент шаҳрида 5 апрель куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари халқаро сиёсат соҳасидаги ўзаро ҳамкорликка доир кўплаб масалаларни муҳокама қилдилар. Мажлисда гуманитар соҳада, хавфсизликни таъминлаш ҳамда ҳамкорликнинг бошқа йўналишларида давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди.

Ташқи ишлар вазирлари Ҳамдўстлик доирасида 2012 йилдаги ташқи сиёсат маҳкамалари ўртасидаги кўп қиррали маслаҳатлашувлар режасининг ижроси масаласини кўриб чиқдилар ва 2013 йил учун мўлжалланган ана шундай режани тасдиқладилар. МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари консуллик хизматлари раҳбарлари маслаҳат кенгаши тўғрисидаги низом лойиҳаси ҳам тасдиқланди.

Мажлис иштирокчилари МДҲ давлатларининг олий ва олий касб-ҳунар таълими тўғрисидаги ҳужжатларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим, МДҲ давлатларининг 2020 йилгача бўлган даврда Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2013-2015 йилларга мўлжалланган тадбирлар режаси, 1997 йил 17 январда қабул қилинган МДҲ ҳудудида ягона (умумий) таълим маконини шакллантиришга оид ҳамкорлик ҳақидаги келишувга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протокол, МДҲ давлатларининг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги бўйича 2013-2015 йилларга мўлжалланган асосий тадбирлар режаси лойиҳаларини муҳокама қилдилар.

Мажлисда, шунингдек, Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш борасидаги МДҲ давлатларининг ҳамкорлик концепцияси, Ҳамдўстлик давлатлари ташқи чегараларида чегара хавфсизлигига таҳдидларни тезкорлик билан бартараф этиш учун чегара идоралари мутахассислари (экспертлари) қўшма гуруҳини шакллантириш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги битим лойиҳалари кўриб чиқилди. МДҲга аъзо давлатларнинг солиқ (молиявий) текширув органлари раҳбарларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокамалар давомида билдирилган таклифлар ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда кўриб чиқилган ҳужжатлар лойиҳалари МДҲ Давлат раҳбарлари ва Ҳукумат раҳбарлари кенгашларига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

ЎзА



DB query error.
Please try later.