06.04.2013

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ САЛОҲИЯТИНИ КЎТАРИШ

барчамиздан жиддий масъулият талаб этади

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг нав батдан ташқари сессиясида Давлатимиз раҳ­бари вилоятимизда эришилаётган муваффақиятларни эътироф этиб, турли соҳалардаги оқсоқликлар, камчи­ликларга ало­ҳида эътибор қаратди. Шунинг баробарида ҳал қилиниши кўп жиҳатдан нодавлат нотижорат, жа­моат ташкилотлари фаоллиги ва талабчанлигига боғлиқ бўлган муҳим вазифа­ларга ҳам тўхталди.

Бундан тўғри хулоса чиқариб, ЎзХДП ташкилотлари ва депутат­лик бирлашмалари ўз фаолияти­ни янада кучайтириши, олдимиз­га қўйилган вазифаларни самарали бажариш юзасидан ташаббус кўрсатиши керак бўлади.

Сессияда таъкидланганидек, вилоятда айрим туман ва шаҳарларни ривожлантириш ва обод қилиш имкониятлари тўлиқ ишга солинмаган. Хусусан, Бўка, Ўртачирчиқ, Қуйичирчиқ, Юқоричирчиқ ва Паркент туманларида ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмаган. Шундай экан, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни таъминлаш, йўллар, коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш масалаларида янги ташаббус, зарур бўлса муқобил лойиҳалар билан чиқишга ҳаракат қилишимиз зарур.

Барча партия лойиҳаларида, шу жумладан, «Маҳалла — аҳо­лини манзилли ижтимоий қўл­лаб-қувватлаш маркази» лойиҳаси, бир қатор бошқа амалий тадбирлар доирасида бу масалага тизимли эътибор қаратиш талаб этилади.

Давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилган яна бир муҳим жиҳат — вилоятда туризмни ривожлантириш масаласидир. Бу борада ҳам ҳали ишга солинмаган катта салоҳият мавжуд.

Хусусан, қизиқарли туристик йўналишларни, жумладан, оилавий сайёҳликни кенг йўлга қў­йиш борасида имкониятлар кўп. Ушбу масалаларнинг ҳал қилиниши хизмат кўрса­тиш соҳаси ва инфратузилмани ривожлантиришга мустаҳкам замин яратади. Жумладан, янги кичик меҳмонхоналар, турли хизмат кўр­сатиш шохобчалари юзага келади.

Бугунги кунда ҳаётнинг ўзи кўр­сатиб турибдики, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг истиқболи порлоқдир. Чунки хизмат кўрсатиш тур­лари кў­пайиши орқали бандлик масаласи самарали ҳал этилади, аҳо­лининг реал даромадлари ошади. Шунинг учун бу жараёнда ЎзХДП ташкилотлари фаол иштирок этиши керак. Айниқса, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг электорат манфаатларига хизмат қиладиган вазифаларни ҳал қилиш бўйича ҳамкорлигини кучайтиришимиз лозим.

Ҳамкорлик доирасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ин­вестиция дастурларига муқобил лойиҳалар киритиш, шу орқали партия Сайлов­олди платформасидаги мақсадларга эришиш муҳимдир.

Бу жараёнда маҳалла фуқаролар йиғинлари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда бошқа идоралар билан ижтимоий шерикчилик асосидаги муносабатларни такомиллаштириш яхши самара беради. Мамлакатимиз раҳбари нутқида белгилаб берилган вазифалар, Обод турмуш йили мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, ҳаммамиз изчил фаолият юритишимиз, партиямизнинг жорий йил учун ҳаракат дастурини амалга ошириш, вилоят тараққиётини янги босқичга кўтариш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш йўлида ҳамжиҳат бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб, сидқи­дилдан меҳнат қилишимиз талаб этилади.

Алия ЮНУСОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси.



DB query error.
Please try later.