Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
04.04.2013

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини билиши, бурчларига қатъий риоя этиши жамиятда қонун устувор­лигини таъминлаш ва ҳуқуқий маданиятнинг юксалишида муҳим аҳамиятга эга.

Пойтахтимизда «Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ҳу­қуқий тарғиботнинг ўрни ва аҳамияти» мавзуида ташкил этилган илмий-амалий анжуманда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар хусусида сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси Ад­лия вазирлиги ҳузуридаги Ҳу­қуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳуқуқ­ни муҳофаза қилувчи идоралар масъул ходимлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот во­ситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбо­сари Қ.Тоғаев, Тошкент давлат юридик институти ректо­ри О.Муҳаммаджонов ва бош­қалар мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидаги изчил ислоҳотлар жараёни­да аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъ­кидлади.

Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Ҳуқуқий тар­ғибот ва маърифат бўйича дав­лат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш тузилгани барча давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ишларини марказлашган ҳолда режалаштириш, ягона тизимга солиш, таҳлилий-умумлаштириш ва тегишли тавсиялар бе­ришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳуқуқий тарғибот ишларида оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда. Шу билан бирга, интерактив хизматлар, жумладан, ҳуқуқий ахборотларни веб-сайтларга мунтазам жойлаштириб бориш ҳам яхши самара бераётир.

2012 йилда ташкил этилган 267 мингдан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирларида етти миллиондан ортиқ фуқаро иштирок этди. Ҳуқуқий мавзудаги кўплаб китоблар нашр этилди.

Анжуманда ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг замонавий шакл ва услублари, фуқаролик жамияти институтлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бу борадаги вазифаларига оид бир қатор масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Н.АБДУРАИМОВА,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.