Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
20.03.2013

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси корхоналари моддий-техник базасини модернизациялаш ва янгилашга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бугунги кунда холдинг компанияси асосий маҳсулотдан ташқари консерва ва шиша идишларни ишлаб чиқарувчи ўнлаб корхоналарга, шунингдек, улгуржи-чакана савдо бўйича ихтисослашган тармоқ­қа эга.

Соҳада замонавий технологияларни жорий этиш­га асосий эътибор қаратилмоқда. Чунончи охирги ол­ти йил мобайнида компания корхоналари томонидан ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобига қу­риш, қайта таъмирлаш ва модернизациялаш бўйича 50 дан кўпроқ лойиҳа амал­га оширилди. 134 млрд сўм­дан зиёд ҳажмда ин­вестициялар жалб этилиб, бир қатор корхоналар замонавий технологик уску­налар билан жиҳозланди.

Тадбирда таъкидланганидек, 2013-2015 йилларда соҳани янада юқори сифат даражасига кўтаришга қаратилган модернизациялаш йўли изчил давом эттирилади. Бунинг учун 2015 йилгача тахминан 135 млрд сўм ҳажмдаги 80 дан зиёд инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, компания корхоналари таркибида нон-булка ва қандолат маҳсулотлари, шарбатлар, салқин ичимликлар ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади. Бу эса янги иш жойлар яратилишини таъминлаш, коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш им­кониятини кенгайтиради.

Алишер РЎЗИЕВ



DB query error.
Please try later.