19.03.2013

БОЛАЛАР СПОРТИ РИВОЖИ

соғлом ва баркамол авлод вояга етиши кафолатидир

Инсоннинг иродасини тоблайдиган, шахс сифати­да шакллантирадиган, ҳаётдан муно­сиб ўрин топишига хизмат қиладиган муҳим соҳа­лардан бири бу — спортдир. Шу боис соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, соғлом ҳаёт тарзини қа­рор топтириш, келажак авлодни салбий таъсир­лардан асрашда спортнинг ўрнини ҳеч бир бошқа восита билан қиёслаб бўлмайди.

Юртбошимиз Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг мажлисидаги маъ­рузасида бунга алоҳида эътибор қаратди.

Мамлакатимиз раҳбари маърузасида охирги 10 йил давомида Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1113 та болалар спорти объекти, жумладан, 252 та янги спорт комплекси, 861 та спорт зали барпо этилгани, буларнинг 84 фоизи қишлоқ жойларда қурилгани алоҳида таъкидланди. Бу нимани англатади? Болалар спортини ривожлантириш, шу орқали фарзандларимизни соғ­лом, бақувват қилиб тарбиялаш, улар ўртасида соғлом тур­муш тарзини шакллантиришга давлат миқёсида эътибор қа­ратилмоқда.

Бу ишлар, албатта, ўзининг юксак самарасини бермоқда. Айни пайтда юртимизда 1 миллион 800 минг нафардан ор­тиқ фарзандларимиз 30 дан ортиқ спорт тури билан мунтазам шуғулланаётгани болалар спортининг нақадар кенг қулоч ёзаётганини кўрсатади. Ўтган йилнинг ўзида профессионал спорт билан шуғулланаётган ўғил-қизларимиз 204 та медаль, жумладан, 81 та олтин, 61 та кумуш, 62 та бронза медали соҳиби бўлгани қу­вонарли, албатта.

Биргина, сузиш спорт турини оладиган бўлсак, жамғарма маблағлари ҳисобидан 2012 йилда 16 та сузиш ҳавзалари фойдаланишга топширилди. Шу боис халқаро мусобақаларда совриндорлар сафидан ўрин олаётган ўғил-қизларимиз сафи тобора кенгаймоқда. Ўт­ган йили сузиш бўйича спорт­чиларимиз томонидан 9 та олтин, 9 та кумуш, 6 та бронза ме­дали қўлга киритилгани фикримизнинг далилидир.

Ушбу маълумотлар кўрсатиб турибдики, болалар спортини ривожлантириш, уни умумхалқ ҳаракатига айлантириш бўйича катта ишлар қилинди. Эндиги вазифа бундан самарали фойдаланиш, соғлом дунё­қараш, теран фикрга эга фарзандларимиз сафини тобора кенгайтириш, ҳуқуқий-демократик давлат қуришда уларнинг имкониятларидан тўлақонли фойдаланишдан ибо­ратдир.

Зеро, барча ҳаракатларимиз замирида ҳам айнан халқимиз орзу қилган ва интилиб келаётган эркин ва фаровон ҳаёт қуриш, ҳеч кимдан кам бўлмаган, баркамол авлодни тарбия­лаш каби буюк мақсадлар мужассам.

Шуҳрат ТУРСУНБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси.

 ������ керак.

Мен бундан ташқари, сайлов округимда ишлаб чиқаришни, хусусан, оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратаман. Бунда ишчи-хизматчиларнинг меҳнатга оид ҳу­қуқлари ҳимоя қилинишига аҳамият берамиз. Ҳозирги кунда ҳудудимизда 200 га яқин хусусий тадбиркор, 50 нафардан ортиқ касаначи фаолият юритаяпти. Биз мунтазам равишда уларнинг фаолияти билан танишиб борамиз. Ҳозир мутасадди ташкилотлар билан бирга мазкур соҳаларни янада ривожлантириш, бандлик масаласини ҳал этиш, касаначилар ҳамда оилавий тадбиркорлик вакилларининг қонуний меҳнатини ташкил этиш бўйича қатор лойиҳалар ишлаб чиқилаяпти.

МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАН ФУҚАРО ИМТИЁЗЛАРДАН ҲАМ ФОЙДАЛАНИШИ ЗАРУР

Аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлашдаги асосий масалалардан бири бу — норасмий меҳнат билан банд бўлган кишиларнинг меҳнатини қонуний асосда ташкил этишдан иборат. Пенсия таъминотига муҳтож бўл­ган қатламни, уларнинг ҳаётий эҳтиёжларини тўлақонли қониқтиришда бунинг аҳамияти катта. Киши меҳнат қилаяптими, демак у давлат томонидан берилаётган барча имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиш, вақти келганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим. Фақат қонуний йўл билан меҳнат қилаётган одам ишонч­ли ижтимоий ҳимояланиши мумкин.

Бу бевосита партиямиз электорати манфаати билан боғлиқ. Шунинг учун ЎзХДП ташкилотлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларни мунтазам назорат қилиши, фуқароларнинг қонуний меҳнатини ташкил этиш ҳамда пенсия ва нафақаларнинг тўғри таъминланиши устидан тизимли мониторинг ўрнатиши зарур. Бир сўз билан айтганда, бу борада белгиланган вазифалар ўз вақтида ҳамда масъулият билан бажарилишига ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак. Электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилишда бу муҳим аҳамият касб этади.

МУАММО ШУНДАКИ...

Ҳали-ҳамон айрим жойларда пенсия миқдорини белгилашда меъёрий талабларни бузиш ҳоллари мавжуд. Қишлоқ хўжалиги тизимидаги айрим корхона ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ходимларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ тегишли ҳужжатларни архив идораларига тўлиқ топширмаётган ҳоллар ҳам бор.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларида кишилар меҳнат дафтарчасисиз ишлаб, расмий ҳужжатларга имзо чекмасдан ҳақ олаётгани, бунинг натижасида тадбиркор давлатга солиқ тўлашдан қочаётганини ҳам кузатиш мумкин. Иш берувчиларнинг ходимлар, умуман, жамият олдидаги бу каби масъулиятсизлиги вақти келганда фуқароларга пенсия тайинланишида, шунингдек, ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ бошқа масалаларда жиддий муаммолар келтириб чиқаради.

Ўйлаб кўрайлик, норасмий фаолият юритаётган фуқаро вақти келганда қандай қилиб давлат пенсиясини олади? Бундай кишилар ўз соҳаси бўйича давлат томонидан яратилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи­дан ҳам маҳрум бўлиб қолади.

МУАММО ЕЧИМИ БЎЙИЧА ТАКЛИФ

Бу борадаги камчиликларнинг олдини олиш учун ҳар бир ташкилот ва корхонада ишчи-хизматчиларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, пенсия ёки нафақа тайинланишини сўраб мурожаат қилган фуқароларга мутасаддилар пишиқ-пухта хизмат кўрсатишлари лозим. Бунинг учун, албатта, иш берувчи тадбиркор, корхона-ташкилотлар раҳбарлари масъулиятини кучайтириш, «Архив иши тўғрисида»ги қонун ижросини қатъий назорат қи­лиш лозим.

Гап аҳолининг қонуний меҳнатини ташкил этиш ҳақида кетганда бир масала эътиборимиз марказидан четда қолмаслиги керак. Яъни касб-ҳунар коллежлари битирувчилари меҳнатини ташкил этиш масаласи. Айтайлик, коллеж битирувчиси тадбиркорлик субъектига иш­га қабул қилинди. Лекин кўп ўтмай корхона ўз фаолиятини тўхтатди. Энди у бошқа иш қидиришига тўғри келади. Демак, биз назорат-таҳлил жараёнида ишга қабул қилинган йигит-қизларнинг кейинги тақдири, иш жойларининг аниқлиги, барқарорлиги ҳамда меҳнат қонуний асос­да ташкил этилганига ишонч ҳосил қилишимиз зарур.

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЖОРИЙ ЙИЛДА ҲАМ ДИҚҚАТ МАРКАЗИМИЗДА БЎЛАДИ...

Бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш даврида аҳолининг турмуш даражасини ҳисобга олиш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш долзарб аҳамиятга эга. Шу боис жорий йилда ҳам юртимизда давлат дастурлари асосида жуда катта ишлар амалга оширилиши белгиланган. Давлатимиз бюджетининг 60 фоизга яқини ижтимоий соҳага йўналтирилаяпти. Бу жуда катта кўрсатгич. Энг муҳими эса бу маблағ ўз манзилига етиб бориши, кўзланган самарани бериши зарур. Бу борада бизнинг энг катта вазифамиз ижтимоий соҳага йўналтирилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланиши, ижтимоий ҳимоянинг манзиллилиги таъминланиши устидан депутатлик назоратини кучайтирищдан иборатдир.

Шундан келиб чиқиб, партиямиз депутатлик гуруҳи жисмоний имконияти чекланганлар, 250 мингдан ортиқ ёшга доир пенсия олувчилар ҳамда 9 минг­дан ортиқ кам таъминланганларга берилаётган нафақаларнинг тўғри тақсимланиши устидан депутатлик назорати ўрнатишни режалаштирди. Жумладан, давлат бюджети томонидан берилаётган ижтимоий нафақаларнинг манзилли тақсимланиши, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунининг ижросини таъминлашда мутасадди ташкилотлар томонидан олиб борилаётган ишларнинг аҳволини ўрганиш белгиланди.

«Ўзбекистон овози» мухбири

Лазиза ШЕРОВА ёзиб олди.



DB query error.
Please try later.