16.03.2013

БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИЛИШИ УСТИДАН ПАРЛАМЕНТ НАЗОРАТИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган Мамлакатимизда де­мократик ислоҳотларни янада чуқур­лаш­­тириш ва фуқаролик жамиятини ри­вож­лантириш концепцияси парла­мент­­­нинг назорат қилиш борасидаги ваколатларини мустаҳкамлаш учун асос бўлиб хизмат қилди. Мамлакат­нинг асосий молиявий ҳужжати ижроси устидан парламент назорати Қонунчи­лик палатаси депутатларининг муҳим вазифаларидан бирига айланди.

Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини ҳар йили эшитишга доир конституциявий ҳуқуқи, хусусан, «Бюджет тизими тўғрисида»ги қо­нун­га мувофиқ унинг ташқи аудитни амалга ошириш ва Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни баҳолаш, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини экспертиза қилиш, бюджет маблағларидан фойдаланишнинг қонунийлиги, аниқ мақсадга йўналтирилганлиги ва самарадорлигини текшириш борасидаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиши Давлат бюджети ижроси устидан парламент назоратининг муҳим жиҳатларидан биридир. Шу муносабат билан Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ҳисоб палатасининг 2012 йилги ҳисоботи эшитилди.

Сўзга чиққан Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари К.Акмалов ҳисобот даврида палатанинг иши Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2012 йил­га мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳисобга олинган ҳолда ташкил этил­ганлигини таъкидлади.

Ҳисоб палатасининг ахбо­ротига кўра, Давлат бюджети даромадлар қисмининг ижроси тўлиқ таъминланди, Давлат бюджети маблағлари харажатлари эса тасдиқланган пара­метр­ларга мувофиқ амалга оширилди.

Депутатлар Ҳисоб палатаси Давлат бюджетининг даромадлар қисмини тўғ­ри шакллантириш, шунинг­дек, бюджетнинг ҳудудий ва тармоқлар кесимидаги моддама-модда ва тўлиқ ижроси таҳлили, асосий даромад манбалари бўйича прогноз кўрсаткичларнинг ҳақиқийлиги, бюджет­дан ташқари фондлар маб­лағларининг тўлиқ шакл­лантирилиши, уларнинг мақсадли, оқилона ва самарали сарфланишини баҳолаш якунлари билан атрофлича танишдилар. Муҳокамалар чоғида депу­татлар таъкидладиларки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тавсияларига кўра, Ҳисоб палатаси 2012 йилда инфратузилмани, транспорт ва коммуни­кацияларни ривожлантириш учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини текширувдан ўтказди. Бундан ташқари, Хоразм ва Бухоро вилоятларининг ма­ҳаллий бюджети ижроси текширилиб, текширув якун­лари Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари билан биргаликда Хоразм ва Бухоро вилоятлари халқ депутатлари Кенгашларининг нав­батдан ташқари сессия­ларида муҳокама қи­линди.

Савол-жавоблардан ке­йин ҳисоботнинг атрофлича муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда барча сиёсий партия­лар фракцияларининг ва Ўзбекистон Экологик ҳа­ракати депутатлар гуруҳининг вакиллари сўзга чиқдилар.

Мажлисда ҳар бир текширув натижалари Ҳисоб палатаси ҳамда текширилган вазирликлар ва идораларнинг барча бўлин­малари раҳбарлари иштирокидаги қўшма мажлисларда кенг муҳокама қи­линганлиги таъкидланди. Текширув якунларига кўра, йўл қўйилган молиявий қоидабузарликлар учун қа­тор мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Депутатлар Республика йўл жамғармаси, Пенсия жамғармаси, Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланиш масалаларига эътиборни янада кучайтириш зарурлигини таъкидладилар. Шу муносабат билан депутатлар етказилган зарарни қайтариш ҳамда унинг ўрнини қоплаш билан бирга, Давлат бюджети даромадларини кўпайтириш ҳамда маблағларни мақсадли сарфлаш самарадорлигини оширишга доир кўрсатмаларнинг бажарилиши устидан Ҳисоб палатаси изчил назорат олиб бориши муҳимлигига тўхталиб ўтдилар.

Мажлисда Ҳисоб палатаси ҳисобот даврида нафақат молиявий қоидабузарликларни аниқлаш ва бартараф этишга, балки мазкур ҳуқуқбузарликларнинг сабабини таҳлил этиш ҳамда тегишли ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга ҳам эътибор қаратганлиги таъкидланди. Бунда депутатлар корпуси томонидан Ҳисоб палатасига кўп учрайдиган қоидабузарликларни, аниқ­ланган камчиликларни бар­тараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик бора­сида қатъий чора-тадбирлар кўрилиши устидан назоратни кучайтириш зарур­лиги ҳам кўрсатиб ўтилди.

Муҳокама чоғида билдирилган фикрларни ҳисобга олган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2012 йилги ҳисоботини тасдиқлади ва тегишли қарор қа­бул қилди.

Қонунчилик палатаси мажлисида сиёсий пар­тияларнинг 2012 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботлари ҳам эшитилди. Мажлисда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демок­ратик партияси Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М.Тешабоев, Ўз­бекистон Халқ демократик партияси Марказий Кен­гаши раиси Л.Ғуломов, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик пар­тияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Турсунов, Ўзбекистон «Адолат» социал-демок­ратик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси И.Саифназаров маъ­руза қилди.

Маърузачилар давлатимиз раҳбарининг кўппартиявийлик тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга бўлган катта эътибори туфайли мамлакатимизда сиёсий пар­тияларнинг муҳим ижти­моий-сиёсий масалаларни ҳал этишдаги роли ва таъсири сезиларли даражада кучайганлигини таъкидладилар. Партияларга ажратиладиган бюджет маблағларининг ҳажми Қонунчилик палатасига бўлиб ўт­ган сайлов натижаларига кўра белгиланганлиги ҳам­да уларни олиш ҳуқуқига эга бўлган сиёсий партия­лар ўртасида уларнинг Қо­нунчилик палатасида эгаллаган депутатлик ўринларига мутаносиб миқдорда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тақсимланганлиги айтиб ўтилди.

Маърузачилар Ўзбекистонда сиёсий партияларни молиялаштиришнинг асосий принциплари қонунийлик, очиқлик, ошкоралик ва тенг ҳуқуқлиликдан иборат эканлигини таъкидладилар. Бу принциплар партиялар фаолиятини молиялаштириш тўғрисидаги маълумотларнинг ўз аъзолари ва жамоатчилик учун очиқлигини таъминлайди. Шу сабабли партиялар ўз фаолиятини молиялаштириш ҳажми ва манбалари тўғрисидаги ах­боротни ўз вақтида эълон қилиши шарт. Шу муносабат билан Ўзбекистондаги барча сиёсий партиялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатда молиявий ҳамда бухгалтерия ҳисоботини тақдим этдилар.

Ушбу масала муҳокамасида барча сиёсий партия­лар фракцияларининг ва Ўзбекистон Экологик ҳа­ракати депутатлар гуруҳининг вакиллари сўзга чиқдилар. Депутатлар фикрича, сиёсий партияларнинг моддий-молиявий, таш­килий-кадрлар ва бошқа ресурслари ўз дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда катта аҳамиятга эга. Шу сабабли бу ресурслар ошкора ва қонуний бўлиши, доимо жамоат назорати остида туриши жуда муҳимдир.

Депутатлар муҳокама жараёнида билдирилган фикрларни ҳисобга олган ҳолда сиёсий партияларнинг 2012 йилдаги фао­лиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботини маълумот учун қабул қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати



DB query error.
Please try later.