16.03.2013

«АГРОБАНК» — МИЖОЗ УЧУН

«Агробанк» ОАТБ Фарғона вилоят бошқармаси шаҳар-туман филиаллари билан биргаликда вилоят иқтисодиётининг аграр секторини янада бар­қарор ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида иқтисо­дий ислоҳотларни изчиллик билан чуқурлаштириб бориш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, унинг моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишловчи замонавий корхоналарни жадал барпо этиш, юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича самарадор технологиялар ва ускуналарни татбиқ қилиш ҳамда ички бозорни маҳаллий озиқ-овқат товарлари билан тўлдиришга йўналтирилган кенг турдаги банк хизматларини кўрсатишдек вазифаларни бажариб келмоқда.

«Агробанк» ОАТБ Фарғона вилоят бошқармаси филиаллари бўйича 2011 йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 30 млрд сўмлик кредитлар ажратилган бўлса, 2012 йилда бу кўрсаткич 47 млрд сўмга етган ёки 2011 йилга нисбатан 17 млрд сўмга кўп кредитлар ажратилди. Улар ҳисобига 2012 йилда 2993 та янги иш ўрни яратилди. Бу олдинги йилга нисбатан 10 фоизга кўпдир.

Шунингдек, 2012 йилда 13,8 млрд сўм миқдорида микрокредитлар ажратилди ва белгиланган режа 176 фоизга бажарилди.

Обод турмуш йилида

Обод турмуш йилининг марралари янада юксак. 2013 йил давомида барча молиялаш­тириш манбалари ҳисобидан кичик бизнес субъектларига жами 58,7 млрд сўмлик кредит ажратиш режалаштирилган бўлиб, шундан 17,9 млрд сўми микрокредитларга йў­налтирилади. Негаки, банк томонидан айни пайтда 23 минг­дан ортиқ мижозга хизмат кўр­сатилаётган бўлса-да, уларнинг 21,6 мингтаси ёки 94 фои­зини кичик бизнес субъ­ект­лари ташкил этади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, «Агробанк» вилоят тармоғига мижозлар ишончи тобора ортиб бормоқда. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, биргина 2012 йилда банкка 1530 та янги мижоз жалб қилинган. Бу борадаги ишларни жорий йилда ҳам жонлантириш, салоҳиятли мижозлар оқими­ни янада кўпайтириш  асосий мақсад бўлиб қолаверади.

Қарорлар ижросини таъминлаб...

Президентимизнинг «Озиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижро­сини таъминлаш мақсадида 2012 йилда вилоят аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини бар­қарорлаштириш, ички истеъмол бозорини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш ҳамда нарх-навони пасайтиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури бўйича 9,5 млрд сўмлик кредитлар берилиб, улар ҳисобига 1423 та янги иш ўринлари яратилди. Жорий йилнинг ўтган январь-февраль ойлари давомида уш­бу соҳага 2 млрд сўмлик кредит ажратилди. Йил да­воми­да бу рақам 12,3 млрд сўмга етади.

Президентимизнинг мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши учун зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратиш бўйича кенг кўламли, аниқ йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида 2012 йил давомида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига 1,8 млрд сўм кредит ажратишга эришилди. Шундан 1,3 млрд сўми 2012 йилда касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар ҳиссасига тўғри келади. 2013 йилнинг ўтган икки ойида 44 нафар битирувчига 147 млн сўмлик кредитлар ажратилди.

Давлатимиз раҳбарининг «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Агробанк»нинг вилоят бош­қармаси томонидан 2012 йил давомида 1,3 млрд сўмлик микрокредитлар ажратилди. Кам таъминланган оилаларга банкнинг ўз маблағлари ҳи­собидан 2013 йилда 1,4 млрд сўм­лик микрокредитлар аж­ратиш режалаштирилган бў­либ, ҳозирги кунгача 52 та кам таъминланган оилаларга 81 миллион сўмлик кредитлар берилди. Натижада 52 та янги иш ўринлари яратилди.

Тадбиркор аёллар ҳамиша «Агробанк» эътиборида. 2013 йилда аввалги йилга нисбатан бир ярим баравар, яъни 4,9 млрд сўм кредит йўналтирилади. Унинг 843 миллион сў­ми икки ойда ўзлаштирилди.

Банк «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2013 йилда 2 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратишни режалаштирди.

Бизни Ҳар бир хонадонда танишади

Фарғона вилоятида ҳозирда 170та ҚФЙ ҳамда 850та МФЙ мавжуд бўлиб, 723 минг 884 та хонадонда 3 млн.дан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда. Аҳолининг томорқа экин майдонлари 40998,0 ни ташкил этади.

«Агробанк» ОАТБ Фарғона вилоят филиаллари томонидан 10 минг хонадонга 1тадан, жами 75 дона DAMAS русумли енгил автомашина ҳамда 75 нафар «Агробанк» ходими бириктирилиб, керакли уруғлик, кўчат ва иш қуролларини аҳоли хонадонларига етказувчи гуруҳлар ташкил этилди. Улар томонидан 19,8 тонна сабзавот, 2,1 тонна полиз, 5,2 минг тонна картошка, 1,2 минг тонна озуқа экинлари уруғлари етказиб берилди.

Бундан ташқари, янги мевали боғлар ташкил этиш мақсадида жами 892 минг дона мева кўчатлари ҳамда 446 минг дона ток кўчатлари билан таъминланди.

«Агробанк» ОАТБ филиаллари томонидан 2012 йил давомида аҳолига ажратилган 4232 млн сўм микрокредитлар туфайли томорқалардан 95933 тонна мева, 69236 тонна узум, 154 531 тонна картошка, 465 626 тонна сабзавот маҳсулотлари ҳамда 19204 тонна полиз маҳсулотлари етиштирилиб, халқимиз дастурхонига тортиқ этилди.

Шу билан бирга, 1823 та хонадонда умумий майдони 36 гектар бўлган  иссиқхона ташкил этилди. Бунга 2277,9 млн сўм миқдорида «Агробанк» кредитлари ажратилди.

Айни кунларда кузги-қишки мавсумда аҳолини мева, сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бир меъёрда сақлашга мўлжалланган музлатгичлар харид қилиш ва ўрнатишга кредит маблағлари ажратилмоқда.

Муҳаммаджон ОБИДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.